Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Понятие, необходимость, юридическая природа и теоретико-правовые основы социальной защиты работников
Aziza YUSUPOVA · March -/© in Science LLC. (Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan)
Общество и инновации · 6 · 141-147 · 2025
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада давлат ижтимоий сиёсати – бу ижтимоий сиёсат, инсоннинг ҳаётий манфаатларини юзага чиқариш, молиявий дастурлар, инсонни ҳимоя қилиш ва камол топишига қаратилган меъёрлар, сиёсат эканлиги, унинг мақсади оммавий фаровонликни нормативлар, стандартлар, оширишга кўмак бериши ҳақида сўз боради. қонунлар. 1 Master degree student, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2025) / ISSN 2181-1415 Понятие, необходимость, юридическая природа и теоретико-правовые основы социальной защиты работников АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной научной статье рассматривается социальная политика, государственная социальная политика – политика, финансовые программы, направленная на реализацию жизненных интересов нормы, человека, его защиту и развитие. Ее цель – содействовать нормативы, стандарты, повышению общественного благосостояния. законы. Бу сиёсатда иш билан бандлик даражасини белгилаш, минимал иш ҳақи, нафақа, пенсияни тўлаш, камбағаллик чегараларини аниқлаш, тирикчилик минимумини белгилаш, ижтимоий ҳимоя меъёрларини белгилашкаби усуллар қўлланилади. Унинг асосий йўналишлари бандлик, даромад ва ижтимоий ҳимоя сиёсатидир. Ижтимоий сиёсат – аҳолининг турмуш даражасини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантиришни ташкил этиш муносабатлари бўйича давлат сиёсатининг бир бўғинидир. Ижтимоий сиёсат фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари асосида амалга оширилади. Молиявий дастурлар, меъёрлар, нормативлар, стандартлар, қонунлар, грантлар ижтимоий сиёсатнинг амалга ошириш воситалари бўлиб ҳисобланади. “Ижтимоий сиёсат – бу аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, унинг яшаши ва ишлаши учун етарли шароитларни таъминлайдиган давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Жаҳонда турли иқтисодий муаммолар жадаллашгани сари ижтимоий ҳимоя масаласининг долзарблиги ортиб боради. Айтиш лозимки айни вақтда ҳам дунёнинг 33 та давлатида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари мавжуд эмас” [1]. Ижтимоий ҳимоя Ўзбекистон учун ҳам муҳим. Конституциямизда демократия билан бир қаторда ижтимоий адолатга садоқатнинг кўрсатилиши бежизга эмас. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42, 43, 44, 45, 46, 55, 143-моддаларида ҳар кимга муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш, ишсизликдан ҳимояланиш, дам олиш, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш каби ҳуқуқлари мустаҳкамланган. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосланган еттита устувор йўналишдан иборат. Мазкур устувор йўналишлардан бири – адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш ҳисобланади. Ижтимоий ҳимоя том маънода давлат томонидан аҳолини, айрим ўринларда уларнинг алоҳида тоифаларини, шунингдек жамиятнинг алоҳида соҳаларини (масалан, таълим, фан, соғлиқни сақлаш, маданият, қишлоқ хўжалиги в.хк.з) 142 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2025) / ISSN 2181-1415 ҳимоялашни назарда тутади. Бу борада мамлакатимизда ҳуқуқий ислоҳотлар асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги 82-сонли “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан, 2024 йил 1 январдан маҳаллий ҳокимликлардаги вояга етмаганлар секторлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди [2]. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 46-сонли қарорига асосан, ҳудудлардаги ихтисослаштирилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида “Ота-онага ижтимоий ҳордиқ” тамойили асосида “Ғамхўрлик гуруҳлари” ташкил этиш чоралари кўрилмоқда [3]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил йил 10 майдаги 175-сонли “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди [4]. Мазкур қарорга асосан эндиликда ҳудудлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилди ва айни вақтда агентлик томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ҳизматларнинг ўзи 250 тани ташкил этади. Давлат ижтимоий сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири бу албатта меҳнат муносабатларида мулкчилик шаклидан қатъи назар, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи саналади. Меҳнат фаолияти бил
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада давлат ижтимоий сиёсати – бу ижтимоий сиёсат, инсоннинг ҳаётий манфаатларини юзага чиқариш, молиявий дастурлар, инсонни ҳимоя қилиш ва камол топишига қаратилган меъёрлар, сиёсат эканлиги, у…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада давлат ижтимоий сиёсати – бу ижтимоий сиёсат, инсоннинг ҳаётий манфаатларини юзага чиқариш, молиявий дастурлар, инсонни ҳимоя қилиш ва камол топишига қаратилган меъёрлар, сиёсат эканлиги, у… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, normatives, социальная политика, нормы, standards, нормативлар, стандартлар, laws, norms, social policy, ижтимоий сиёсат, қонунлар, меъёрлар, стандарты, financial programs, молиявий дастурлар, нормативы, финансовые программы, законы
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025