Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Теоретические и методологические основы изучения архитектурных памятников Среднезарафшанского оазиса
Jasur SAVRIEV
Общество и инновации · 6 · 285-289 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Ўрта Зарафшон воҳаси меъморий ёдгорликларининг Зарафшон, ўрганилиши тарихи ўтмиш ва ҳозирги давр кўплаб тарихий шарқшунос, манба ва адабиётларда ўз аксини топган. Рус шарқшуноси меъморий ёдгорликлар, академик В.В. Бартольд ва бошқа рус тадқиқотчилари генетик асослар, архитектура асарларида воҳанинг қадимги қалъа ва харобалар кўплаб ёдгорликлари, тилга олинади. К.А. Иностранцев, Н. Веселовский, П. Лерх, мустамлакачилик, В.В. Тарн, Захау, Томашек ва Маркварт тадқиқотлари бунга қадимий жойлар, мисол. Мақолада улар томонидан ёзиб қолдирилган муқаддас қадамжолар. манбалар асосида фикр юритилади. 1 PhD, Associate Professor, Navoi University of Innovations. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 1 (2025) / ISSN 2181-1415 Теоретические и методологические основы изучения архитектурных памятников Среднезарафшанского оазиса АННОТАЦИЯ Ключевые слова: История изучения архитектурных памятников Зарафшан, Среднезарафшанского оазиса, как в прошлом, так и в востоковед, настоящем, отражена в многочисленных исторических архитектурные источниках и литературе. Древняя крепость и руины памятники, генетические основы, оазиса неоднократно упоминаются в трудах русского архитектурные востоковеда академика В.В. Бартольда и других русских памятники, исследователей. Примерами этого являются исследования колониализм, К.А. Иностранцева, Н. Веселовского, П. Лерха, В.В. Тарна, древние памятники, Цахау, Томашека, Маркварта. В статье рассматриваются священные места. записанные ими источники. Бугунги кунда дунё миқёсида қадимий шаҳарларни қайта қуриш ва модернизациялашда тарихий жойлар структурасини сақлаб қолиш ва меъморий- бадиий қийматларга эга бўлган ёдгорликлардан самарали фойдаланиш ниҳоятда долзарб ҳисобланади. Ҳозирда жаҳон меъморчилигида қадимдан шаклланиб келган ҳудудлар, жумладан, Мемфис, Бобил, Рим, Афина, Париж, Лондон, Вена, Ереван, Истамбул, Искандария, Балх, Боку, Деҳли, Исфаҳон ва бошқа шаҳарларни ўрганилган тадқиқот натижаларидан келиб чиқган ҳолда муҳофаза қилиш ва уларнинг режавий ечимига эътибор бериш эҳтиёжи туғилмоқда. Бу борада тарихий шаҳарларда муҳим аҳамиятга эга бўлган марказлар, мажмуалар, муқаддас қадамжолар, архитектура ёдгорликларини таъмирлаш, археологик қазилма ишларида аниқланган бино ва иншоотларни қайта тиклаш зарурати намоён бўлмоқда. Жаҳон миқёсида тарихий шаҳарларнинг пайдо бўлиши, эволюцион тараққиёти, меъморчилик тизимларини сақлаш, қайта қуриш ва модернизациялашга бағишланган илмий тадқиқотларда шаҳарларнинг генетик асосларини аниқлаш, ўрта асрларга мансуб ҳудудларни тиклаш, тарихий ва замонавий биноларни бир-бири билан уйғунлаштириш, ёдгорликларнинг муҳофаза зонасини аниқлаш, сайёҳлик маршрутларини тузиш, муҳандислик тармоқлари, йўл инфраструктурасини такомиллаштириш ва бошқалар муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу тадқиқотларда қадимий шаҳарлар барқарорлигини таъминлаш, илк шаҳарларнинг вужудга келиш ва тараққий этиш жараёнларини, меъморчилик тарихидаги янгича илмий ёндашувларни тадқиқ этиш, кўҳна шаҳарларнинг режавий структурасига аниқликлар киритиш ва уларнинг замонавий шаҳарсозлик маданияти ривожига таъсирини очиб бериш, тарихий ҳудудларнинг сайёҳлик имкониятларини ошириш, меъморий ёдгорликлардан самарали фойдаланиш масалалари долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Қадимги маданият ўчоқларидан бири бўлган Ўрта Зарафшон воҳаси худди шундай меъморий-бадиий қийматга эга бўлган архитектура ёдгорликларига ниҳоятда бой ҳудудлардан бири ҳисобланади. Воҳада халқ меъморчилигининг энг қадимий архитектура ёдгорликларидан эрамиздан аввалги IX асрдан то ҳозирги вақтгача барча тарихий 286 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 1 (2025) / ISSN 2181-1415 даврларнинг ёдгорликлари мавжуд. Ўрта Зарафшон ҳудудининг таркибий қисми сифатида тилга олинадиган Бухоронинг тарихий ўтмиши ва ҳозирги даври кўплаб тарихий манба ва адабиётларда ўз аксини топган. Ўрта Осиёнинг тарихий ёдгорликлари Россия империя даври тарихчилари, топографлари ҳамда шарқшуносларни узоқ йиллар давомида қизиқтириб келган. Рус шарқшуноси академик В.В. Бартольд ва бошқа рус тадқиқотчилари асарларида қадимги қалъа ва харобалар кўплаб тилга олинади. К.А. Иностранцев, Н. Веселовский, П. Лерх, В.В. Тарн, Захау, Томашек ва Маркварт тадқиқотлари бунга мисол. Шарқшунос Н. Веселовский эса Бухоронинг ўтмиши ва бугунини ўрганиш борасида анча меҳнат сарфлайди. “Эндиликда Бухорода ҳукмронлик қилаётган Манғитлар сулоласи” (1878), “Бухорода Қурбон байрами” (1888), “И.Д. Хохлов XVIII асрда Русиянинг Эрон ва Бухородаги Элчиси”(1891) ва ҳоказо асарлар ва ўрганишлар унинг қаламига мансубдир. Шундай шарқшунослардан яна бири академик К.Г. Залеман бўлиб (1849– 1916) бу олим бор йўғи икки маротаба, Бухорога ташриф буюрган бўлса-да, Зарафшон воҳаси тарихига оид қўлёзмаларни ўрганиш борасида самарали ишларни амалга оширади. Россия давлат ҳарбий тарих архиви жамғармаларида сақланаётган ҳужжатлар, ёзишмалар, статистик маълумотлар ўзининг сақланиши ва мазмуни нуқтаи назарид
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ўрта Зарафшон воҳаси меъморий ёдгорликларининг Зарафшон, ўрганилиши тарихи ўтмиш ва ҳозирги давр кўплаб тарихий шарқшунос, манба ва адабиётларда ўз аксини топган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ўрта Зарафшон воҳаси меъморий ёдгорликларининг Зарафшон, ўрганилиши тарихи ўтмиш ва ҳозирги давр кўплаб тарихий шарқшунос, манба ва адабиётларда ўз аксини топган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Zarafshan, by them, шарқшунос, Зарафшан, муқаддас қадамжолар, архитектура ёдгорликлари, colonialism, древние памятники, архитектурные памятники, қадимий жойлар, священные места, мустамлакачилик, колониализм, orientalist, ancient monuments, востоковед, architectural monuments, меъморий ёдгорликлар, genetic foundations, генетические основы, sacred places, генетик асослар, Зарафшон
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026