Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Научные подходы к коррупционным рискам
Shavkat NAZAROV
Общество и инновации · 6 · 302-308 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада коррупциявий хавф-хатарлар баҳолаш, борасидаги илмий ёндашувларга доир масалалар баён бошқарув, этилган. Бундан ташқари, мазкур мақолада коррупциявий давлат, хавф-хатарларни баҳолаш тизими коррупцияга қарши коррупция, хавф-хатар, курашиш борасидаги натижадорлиги билан боғлиқ тизим, эканлиги ва бу борадаги олимлар фикрлари ўрганилиб, илмий ёндашувлар, тегишли тавсиялар берилган. ҳуқуқий, қарши кураш, олдини олиш. 1 Candidate of Legal Sciences, Associate Professor, Head of the Department of State Governance, Tashkent State University of Law. E-mail: savkatnazarov@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 1 (2025) / ISSN 2181-1415 Научные подходы к коррупционным рискам АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматриваются вопросы, связанные с оценка, научными подходами к оценке коррупционных рисков. управление, Кроме того, анализируется взаимосвязь между системой государство, оценки коррупционных рисков и эффективностью борьбы коррупция, риск, с коррупцией, приводятся мнения учёных по данному система, вопросу и даются соответствующие рекомендации. научные подходы, юридические, контрмеры, профилактика. Коррупцияга қарши сиёсатни ишлаб чиқишда халқаро ташкилотлар ва кўплаб давлатларнинг ҳукуматлари коррупция хавфини баҳолаш мумкин бўлган ёндашувларга эътиборни кучайтирмоқдалар. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш – коррупцияга қарши курашишнинг самарали профилактик механизмларидан бири ҳамда коррупцияга қарши ишлаб чиқилган чоралар ҳақиқий коррупция схемаларига мос келишини таъминлаш усулидир. Аммо, коррупция хавфини тизимли равишда баҳолашга имкон берадиган ягона усул мавжуд эмас. Бугунги кунда коррупцияга қарши курашдаги илғор хорижий тажрибалар – коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш, муайян давлат органида коррупция хавфига энг заиф бўлган ҳукумат функцияларини аниқлаш зарурлигига асосланади. Турли кўринишлардаги коррупциявий хавф-хатарларни таҳлил қилиш соҳада қонунчиликни ривожлантириш, коррупцияга қарши муносиб, самарали стратегияларни яратиш ва амалиётга жорий қилиш учун хизмат қилади. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш борасидаги қарашлар, ёндашувларни ўрганиш, хавфни баҳолаш, уни илмий ёндашувларини таҳлил этиш долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Айни вақтда Ўзбекистон Республикасида ҳам коррупцияга қарши муросасиз курашиш, унинг олдини олиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада, 2019 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5729-сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармон асосида давлат органларига зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупциявий хавф- хатарларни мажбурий баҳолаш тартибини жорий қилиш юклатилди. Мазкур фармон республикада коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, аниқлаш ва олдини олишни қонунчилик даражасига олиб чиқиш учун биринчи асос бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ–240-сон “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”[1]ги қарори ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. 303 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 1 (2025) / ISSN 2181-1415 Мазкур қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, қуйидагиларни назарда тутувчи “Е-Антикоррупция” лойиҳаси тўлиқ ишга тушириш ва лойиҳа “E-Anticor.uz” электрон платформасида амалга ошириш белгиланди. Романо-герман ҳуқуқ оиласи тарихан шаклланиш жараёнида стандарт ечимларга асосланади. Давлат бошқаруви органларида коррупциявий хавф- хатарларни баҳолаш, аниқлаш ва олдини олишга қаратилган стандарт нормаларнинг киритилиши коррупция содир этиш имкониятларини чеклашга олиб келмаслиги ҳам мумкин. Шу сабабли, бу мавзуда илмий изланиш олиб бориш, назарий ва амалий тажрибаларни тадқиқ этиш мақсадга мувофиқдир. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш (аниқлаш) ва олдини олиш методологиясини янада ривожлантириш, амалиётда қўллаш, доимий мониторингини амалга ошириш, таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш ҳамда таҳлил асосида вазиятни тушуниб етиш коррупцияга қарши самарали курашишга ёрдам бериши мумкин. Агар маълум бир давлат коррупцияга қарши самарали курашишни ташкил қилишни истаса, давлат органлари функцияларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиши мумкин бўлган аниқ коррупциявий хавф-хатарларга уларга қарши курашиш механизмларни “боғлаш”и зарур. Давлат бошқарувида коррупциявий хавф-хатарлар ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш, шунингдек давлат бошқарув органларидаги коррупциявий хавф- хатарлар ҳақида билимларга эга бўлиш учун, аввало қуйидаги тушунчалар ҳақидаги назарий билимларга тўхталишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Биринчи, давлат бошқаруви нима, давлат бошқаруви органлари ҳақидаги умумий ёндашувлар қандай? хавф-хатар ҳақидаги умумий тушунчалар, шунингдек, коррупциявий хавф- хатарлар
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада коррупциявий хавф-хатарлар баҳолаш, борасидаги илмий ёндашувларга доир масалалар баён бошқарув, этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада коррупциявий хавф-хатарлар баҳолаш, борасидаги илмий ёндашувларга доир масалалар баён бошқарув, этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp302-308, бошқарув, баҳолаш, legal, профилактика, государство, state, управление, риск, контрмеры, коррупция, хавф-хатар, prevention, оценка, юридические, countermeasure, система, assessment, илмий ёндашувлар, давлат, system, scientific approaches, олдини олиш, қарши кураш, risk, ҳуқуқий, corruption, тизим, научные подходы, management
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025