Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
ИЛК ТАЗКИРАНАВИС ШОИР
ИЛК ТАЗКИРАНАВИС ШОИР · Муҳаммадиев Исломиддин
Наука и технология в современном мире · 2026
Аннотация
Мақолада мўғуллар истилоси йилларида яшаган бухоролик шоир Нуриддин Авфийнинг илмий фаолияти ва ҳаёти ҳамда унинг ноёб асарларини тавсифи баён қилинган. Калит сўзлар: мўғул, тазкира, султон, сулола, қози, Марв, саҳоба. Annotation The article describes the scientific work and life of the Bukhara poet Nuruddin Aufi, who lived during the Mongol invasion, and also describes his unique works. Keywords: Mongol, tazkira, sultan, dynasty, judge, Merv, sahaba. Аннотация. В статье описывается научная деятельность и жизнь бухарского поэта Нуруддина Ауфи, жившего во времена монгольского нашествия, а также описываются его уникальные произведения. Ключевые слова: Монгол, тазкира, султан, династия, судья, Мерв, сахаба. Аллома XII асрнинг охири ва XIII асрнинг бошларида яшаган илк тазкиранавис шоирлардан саналади. У 1171 йил Бухорода қозилар оиласида таваллуд топган. Манбаларда келтирилишича, у саҳоба Ашаптан Абдураҳмон ибн Авфийнинг наслига бориб етган. Алломанинг тўлиқ исми – Нуриддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Яҳё Авфий. Унинг отаси Марв шаҳрининг қозиси бўлиб, бобоси ҳам вилоят қозиси ҳамда кўзга кўринган муҳаддис олимлардан бири бўлган1. Амакиси Шарафиуззамон Мажидиддин эса, ғарб Қорахонийлар ҳукмдори Қилич Тамғачхоннинг хос табиби бўлган. Аллома дастлабки таълимни отаси, бобосидан ҳамда бу ердаги уламолардан сабоқ олган. Кейинчалик у илм олиш мақсадида Хуросон, Ҳиндистон ва Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларига сафар қилиб, у ердаги олимларидан таҳсил олган. 1201 йили у Самарқандга келган пайти амакиси орқали Қилич Тамғачхон хизматига кириб, унинг валиаҳди Қилич Арслонхон Нусратуддиннинг хос муншийси бўлган. Аллома саройдаги олиму фозиллардан ҳам сабоқ олган. Шунингдек, бу ерда у Нажимиддин Кубро, Мажидиддин Бағдодийлар билан учрашган. Нуриддин Авфий 1203 йили Хоразмга сафар қилиб у ердаги олимларнинг илмий мажлисларида қатнашган. Аллома 1205 йилдан бошлаб, Мовароуннаҳр ва Хуросон кўп саёҳат қилган, дастлаб Нисо, Марв, Тус, Ҳирот ва Сейистонда бўлган. 1206 йил Нишопурга сафар қилиб, анча муддат у ерда яшаган ҳамда Хуросоннинг етук арабийнавис ва форснавис кўпгина шоирлар билан учрашиш бахтига муяссар бўлган. Нуриддин Авфийнинг бу саёҳатлари давомида келажакда ёзадиган тазкираси учун кўпгина маълумотлар тўплаган. 1 Саъадиддин Авфий. “Лубобул албоб”. – Теҳрон: Саид Нафиси, 1915. – Б-1-32 55 ` 1210 йили у Исфизор ва Ҳирот шаҳарларини ҳам зиёрат қилиб, Сейистон шаҳридаги шоирлар мажлисида қатнашган. 1215 йили Нуриддин Авфий Сижистон орқали Бухорога қайтиб келган2. Муғуллар истилосининг таҳликаси ҳақида турли- туман ваҳимали гаплар халқни саросимага солган пайтида Нуриддин Авфий Ғазна шаҳридаги олимлар билан бирга мажлисда бўлган. У Чингизхонни Марказий Осиёга бостириб киргани хабарини эшитиб, Хуросон ва Мовароуннаҳрдан келган қочоқларга қўшилиб, Ҳиндистон сафарига отланган. Мўғул истилоси ҳатто, Хуросон, Ҳинд, Гужарат орқали Лоҳур шаҳрида яшаётган тинч аҳолига ҳам кириб борган. Нуриддин Авфий 1222 йили Уч вилоятига келганида у Ғур Султон Шаҳобиддин Муҳаммад мамлукларидан бири Малик Носируддин Қобача (1205-1227) нинг саройига ишга кирган. Бироз вақт ўтгач, у форс адабиётидаги илк шоирлар таржима ҳолига бағишланган асар “Лубобул албоб” асарини ёзган. Бу асарини Малик Носируддин Қобачанинг вазири Айнул мулк Фахриддин Ҳусайнга тортиқ қилган3. Бу асар тазкира шаклида 1222-1223 йилларда ёзилган бўлиб, унда аллома Озарбайжон, Марказий Осиё, Ғазна, Ироқ, Хуросон ҳамда Ғарбий Ҳиндистонда X-XII асрларда яшаб ижод қилган икки юзи тўқсон тўққизта шоир ва адибларнинг биографияси ҳақида тўлиқ маълумот берган. “Лубобул албоб” асарининг форсий матнини 1903 йил Э.Браун ва Мирзо Муҳаммад Қазвинийлар нашр қилган. Орадан кўп ўтмай малик уни Лоҳурнинг Қанбаяти шаҳрига қозилик лавозимига тайинлаган. Шунингдек, Нуриддин Авфий арабийнавис олим қози Муҳсин Тануҳийнинг (940-994) “Ал-фараж баъд, аш-шиддат” (“Офатдан сўнгги овуниш”) номли асарини араб тилидан форс тилига таржима қилган. Асар ўз даврининг машҳур тарихий шахсларининг қаҳрамонликлари акс этган ҳикоялар тўпламидан иборат бўлган4. 1227 йили элхонийлардан Шамсиддин Элтўтмиш ва Малик Носируддин Қобача ўртасидаги жангдан сўнг, Султон Шамсиддин Элтўтмиш ғалаба қозонган. 1227 йили ҳам Нуриддин Авфий Деҳлига кўчиб келиб, Султон Шамсиддин Элтўтмишнинг саройига таклиф қилинган ҳамда умрининг охирига қадар шу саройда яшаган. Нуриддин Авфий Малик Носируддин Қобачанинг бўйруғи билан ёзишни бошлаган “Жавомиъул ҳикоят ва лавомиъ ар-ривоят” (Ҳикоятлар мажмуаси ва ривоятлар шуъласи) асарини 1228 йили Деҳлида тугатиб, уни Султон Шамсиддин Элтўтмишнинг вазири Низомул Мулк Муҳаммад ибн Абу Саъад Жунайдийга ҳадя қилган. Асар 1227-1236 йиллар орасида ёзилган. “Жавомиъул ҳикоят ва лавомиъ ар- ривоят” асари тўрт қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисми эса, 25 бобни ташкил қилган5. Унда Ҳиндистон, Эронда ҳукмронлик қилган сулолалар, Марказий Осиё ҳамда Мовароуннаҳрнинг ижтимоий –сиёсий, маданий ҳаётига оид икки минг бир юзи ўн учта тарихий латифалардан иборат. Марказий Осиёда яшаган қадим туркий ҳалқлари ва Бухоро са
Доказательный фрагмент
«Мақолада мўғуллар истилоси йилларида яшаган бухоролик шоир Нуриддин Авфийнинг илмий фаолияти ва ҳаёти ҳамда унинг ноёб асарларини тавсифи баён қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада мўғуллар истилоси йилларида яшаган бухоролик шоир Нуриддин Авфийнинг илмий фаолияти ва ҳаёти ҳамда унинг ноёб асарларини тавсифи баён қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Mongol, tazkira, sultan, dynasty, judge, Merv, sahaba, саҳоба., мўғул, султон, тазкира, сулола, Марв, қози
Смежные источники
Наука и технология в современном миреHamdamov Islom Akramovich2026
ИсследовательУмурзоқов Бахтиёр Боходирович2025
Наука и технология в современном миреKozimov Qudratillo Muhammadyusuf o’g’li, Sadriddinov Musoxon Sayidolim o’g’li2026