Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ДАРЁ ВА КАНАЛЛАР СУВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ОҚИМ ҲАРАКАТИНИНГ ГИДРАВЛИК МОДЕЛИ
ҲАРАКАТИНИНГ ГИДРАВЛИК МОДЕЛИ · Исламов Карим Сайидмурадович
Современная наука и исследования · 5 · 2025
Аннотация
Гидравлик моделлар сув оқимининг хусусиятларини, шу жумладан, дарё ўзанидаги сув баланси, оқимнинг тезлиги, чуқурлиги ва босимини таҳлил қилади. Бу моделлар чўкмалар ва эрозиянинг дарё ўзанидаги ҳаракатини ва таъсирини тушунишга ёрдам беради. Калит сўзлар: эррозия, чўкма, тезлик, босим, кўндаланг кесим, чуқурлик. Гидравлик моделлар дарёнинг ўзан шаклини ва сувнинг тезлигини ҳисоблашга ёрдам беради. Оқим тезлиги ва сувнинг чуқурлиги эрозия жараёнларига тўғридан-тўғри таъсир қилади, чунки юқори тезликдаги сув чўкмаларни олиб кетиш ва эрозия жараёнларини кучайтириши мумкин. Гидравлик моделлар ёрдамида эрозия ва чўкмаларни бошқариш учун оптимал сув оқими, ўзан шакли ва чуқурлигини аниқлаш мумкин. Буларнинг барчаси чўкмаларни бошқаришда самарали тизимлар яратиш учун зарурдир. Ўзан шаклини ва сув оқимини тўғри бошқариш орқали эрозия жараёнларини камайтириш ва чўкмаларни тўплаш мумкин. Вақт бирлигида дарёнинг тирик кесимида ташилган чўкмалар сонига чўкиндилар сарфи дейилади. Ҳозиргача уни секунд бирлигидаги оғирлик деб қабул қилинган. Шунинг учун чўкмалар сарфини секундига масса бирлиги билан ифодалашни келтирилади. Чўкма ва сув аралашмасининг ҳажми масса бирлигида ифодаланиши сув сарфини лойқалигини ифодалайди. Чўкманинг йиллик оқими чўкманинг ўртача йиллик сарфи орқали ифодаланади. Ўртача ёпишқоқлик сарфини чўкмалар оқимининг параметри деб олиш мумкин. Чўкмалар йиғилишини ва уларнинг дарё ўзанида қандай тўпланишини ҳисоблаш учун Эхнер тенгламаси ишлатилади. Бу модел дарё ўзанидаги чўкмаларни вақт ўтиши билан қандай тўпланганини прогнозлашга ёрдам беради. Чўкмалар учун Эхнер тенгламаси - бу геология ва геофизика соҳасида чўкмаларни ўрганишда ишлатиладиган муҳим математик тенглама. У чўкмаларнинг босқичма-босқич йириклашиш ва сиқилиш жараёнларини ифодалайди. Эхнер тенгламаси, асосан, чўкмалар орасидаги сиқилиш, кўчиш сақлаш жараёнларини тушунтиради. Қуйида Эхнер тенгламасини келтирамиз: z q S (1) t x Бу ерда z(x,t)-ернинг баландлиги, q(x,t)-чўкма оқими ёки седментлар оқими(яъни, бир бирлик вақт ичида ўтган седимент миқдори), 355 S ( x , t ) - чўкма оқими, яни седиментнинг қўшилиши ёки йўқолиши. Бу тенглама чўкмалар тизимининг масса муҳофазаси қонунига асосланади, яъни чўкмалар сони ва йириклашиши ёки йўқолиши, кўчириш жараёнлари билан боғлиқ. У “YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA 2025-YIL YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI” 28-29-MART Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi кўпинча гидрологик моделларда, ўрмоншуносликда, ва седимент жараёнлар, масалан, дарё делталарида чўкмалар тўпланиши ёки кўчиш жараёнларини ўрганишда қўлланилади. Тенглама одатда тадқиқотлар, геоморфология ва дарё тизимларини таҳлил қилишда ишлатилади. Дарё ўзанида чўкмаларни тўплаш учун муҳим бўлган гидротехник иншоотлар, масалан, чўкмаларни ушлаб қолиш ҳавзалари(седимент ретентион басинс), моделлаштирилиши керак. Бу иншоотлар дарё оқимининг тезлигини камайтириш ва эрозия жараёнларини олдини олиш учун ишлатилади. Дарё ўзанидаги чўкмалар ва эрозия жараёнларини самарали бошқариш учун гидрологик, гидравлик, ва седимент моделларини бирлаштириш зарур. Бу интеграциялашган ёндошув ёрдамида қуйидагиларни амалга ошириш мумкин: дарё ўзанларида суюқлик оқимининг асосий параметрларини аниқлаш учун гидравлик ҳисоб-китоблар ва моделларни қўллаш керак; оқимнинг асосий параметрларидан оқимининг тезлиги, босими, чуқурлиги ва бошқа параметрларга асосланиб, ўзандаги эрозия, чўкмалар ва сувнинг тақсимланишини бошқариш имконини беради. Умуман олганда гидравлик моделларни ишлаб чиқишда тўртта асосий математик таҳлилларга эътибор қаратиш керак. Қуйида ўзанларда суюқлик оқими билан боғлиқ асосий параметрлар ва уларни аниқлаш усуллари келтирамиз. Оқим тезлиги бу - ихтиёрий суюқликнинг ҳаракат тезлигини билдиради ва одатда метр/секунд (м/с) билан ўлчанади. Оқим тезлигини аниқлаш, дарё ўзанида чўкмалар ва эрозия жараёнларини таҳлил қилишда муҳим ҳисобланади. Оқим тезлиги қуйидаги формула билан аниқланади: 356 v Q (2) Бу ерда v - оқим тезлиги m / s , Q -дарёдаги сув оқимининг ҳажми m 2 / s , -дарёнинг ўзандаги кўндаланг кесим майдони. Дарё кўндаланг кесим майдони ва дарё геометриясига қараб, оқим тезлиги турлича бўлади. Агар дарё ўзани текис ёки эгри бўлса, оқим тезлиги ўзгаради ва бу эрозия жараёнларига таъсир қилади. Сувнинг чуқурлиги бу - дарё ўзанидаги сув қатламининг баландлигини билдиради ва одатда метр(м) билан ўлчанади. Чуқурликни аниқлаш дарё оқимининг йириклиги ва эрозия жараёнларини таҳлил қилишда муҳимдир. Сувнинг чуқурлиги қуйидаги формула билан аниқланади: Q h (3) Бу ерда h - сув чуқурлиги m , Q -дарёдаги сув оқимининг ҳажми m2 / s ,v- оқим тезлиги m/ s , -дарё ўзанининг кўндаланг кесим майдони. Сув чуқурлиги эрозия ва чўкмаларнинг ҳаракатига таъсир қилади. Йирик сув оқимлари чуқурроқ сувни таъминлайди ва эрозия жараёнларини кучайтиради. “YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA 2025-YIL YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI O
Доказательный фрагмент
«Гидравлик моделлар сув оқимининг хусусиятларини, шу жумладан, дарё ўзанидаги сув баланси, оқимнинг тезлиги, чуқурлиги ва босимини таҳлил қилади.»
Образец извлечения
Демо-превьюГидравлик моделлар сув оқимининг хусусиятларини, шу жумладан, дарё ўзанидаги сув баланси, оқимнинг тезлиги, чуқурлиги ва босимини таҳлил қилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- эррозия, чўкма, тезлик, босим, кўндаланг кесим, чуқурлик, чуқурлик.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026