Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МТТ ДИДАКТИЧЕСКИЕ И МНЕМОНИЧЕСКИЕ РАЗВИВАЮЩИЕ ИГРЫ И ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЕ ЗНАЧЕНИЕ
ВА ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ · Алимова Дилрабохон Шухратбековна
Универсал международный научный журнал · 2024
Аннотация
Ушбу мақола болаларни мактаб таълимига умумий ва махсус тайёрлаш Ушбу мақолада боланинг индивидуал хусусиятларини, атроф-муҳитни англаш ва идрок этиш, уни такомиллаштиришда мактабгача таълим тарбиячиларининг машғулотларда дидактик ўйинлар, мнемоник машқлардан тўғри фойдаланиши анча катта ёрдам бериши мумкинлигини ёритиб беришга харакат қилинган. Калит сўзлар: Дидактика, мнемоника, мактабгача таълим, бола, тарбиячи, педагог, ўйин. Кириш. Ота-оналарнинг энг катта орзуларидан бири фарзандларининг бахтини, камолини кўриш. Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг энг биринчи, бош бўғини бўлиб, боланинг шахс сифатида шаклланишида катта аҳамият касб этади. Мактабгача таълим ёшидаги боланинг эшитиш хотирасидан кўра кўз, тасаввур хотираси кучли бўлади. Ўйин болада иштиёқ ва қизиқишни уйғотади. Ўйин болаларда билимни ўзлаштиришни қулайлаштиради. Болалар билан машғулотларни ўйин шаклида олиб бориш уларни машғулот пайтида чарчаб қолишини, оддий дарс каби қизиқиш билдирмасдан эътиборсизлик билан туришини олдини олади. Муомилани, предметлар билан муносабатда бўлишни ўрганади. Дидактик ўйинлар ўқитиш вазифасида хизмат қилади ва машғулотларни қизиқарли, мароқли, тушунарли даражада олиб борилади. Дидактик ўйинлар хам ўйин, хам таълим воситаси. Дидактик ўйинлар ёрдамида боланинг ақли ривожланади. Дидактик ўйин болага янги билимларни ўрганишда ёрдам бериб, билиш жараёнида катта қизиқиш уйғотади. Болалар ғолиб чиқиш мақсадида жону дили билан машқ қиладилар, берилган ҳар бир топшириқни албатта бажаришга одатланиб қоладилар, натижада уларда дидактик топшириқларни бажаришга бўлган қизиқиш орта боради. Машғулотларга қизиқиш билдириб актив қатнаша бошлайди. Мнемоник ўйинлар ёрдамида эса хотираси, эслаб қолиш қобилияти кучаяди. Ўйиннинг энг муҳим аҳамияти ҳам ана шундадир. Дидактик ва мнемоник ўйинлар ўйин усулларини чексиз такрорлаш ва ўзгартириш, ўйинга турли нарсалар киритиш имконини беради. МТТда дидактик ва мнемоник ўйинлардан ранглар, рақамлар, ақлий ўйинлардан(мимикалар, табиатни, ўсимликларни, хайвонларни билиш, хисобни ўрганиш ва хотирани яхшилаш ва х.к) фойдаланиш катта ютуқларга олиб келади. Келажакда катта-катта олимлар ёки халқаро хотира спорт устаси Хуснидин Исмоилов каби зехни, хотираси кучли ёшларни тарбиялашга ёрдам беради. МТТ тарбиячиси ёш болалар билан мулоқотга киришимлик бўлиши керак. У талабчан, ижодкор, ўз тарбияланувчиларнинг характерларини яхши биладиган психолог бўлиши керак. Тарбиячи нафақат ўзида педагогик махоратни, балки ўзида педагогик техникани (нутқ, хатти-харакати, қиёфаси, мимикалари) шакллантириши керак. Ўз устида кўпроқ ишлашдан чарчамаслиги керак бўлади. Машғулотларни олиб боришда дидактик, мнемоник усуллардан фойдаланиши, шеър, қўшиқлардан кўп фойдаланиши, эртаклар, хикояларни айтиб бераётганида ролларга киришимлик, эрудициялик, билимдон инсон бўлиши керак. Andijon davlat pedagogika instituti universaljurnal.uz 325 “Oliy ta’lim muassasalarida ta’lim, fan, innovatsiya va ilmiy tadqiqotlarning salmoqli natijalari: muammo va yechimlar” mavzusida Respublika ilmiy anjuman to’plam materiallari 2024-yil 19-aprel kun. Жуда кўп тажрибалардан шуни кўриш керакки, мактабгача таълим даргохининг мактаб ёшидаги тарбияланувчилари ва кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар хали ўйинқароқ ёшдаги болажонлар бўлганлиги сабабли машғулотларни, дарсларни дидактик, мнемоник ўйинлар ёрдамида олиб борилса, хаттоки, тўпалончи, шўх болажонларимиз хам машғулотга қизиқиш билдириб, жону-диллари билан қатнашиб, саволларга, ўйин-машғулот шартларига жавоб бериб, фаол қатнашишга харакат қиладилар. Болалар машғулотдан, дарс жараёнларидан зерикиб қолмайдилар. 6 ёшли болаларда ўз хулқ-атворини бошқариш қобилияти пайдо бўлади; эркин хотира, диққат ривожланади. Шу ёшда топшириқларни бажаришга, ўз ишига ижобий бахо олишга интиладилар. Улар ўқув топшириқлар (вазифаси) сига катта қизиқиш билан қарайдилар. Дидактик, мнемоник машғулотлар болаларни жамоа бўлиб ўйнашга, жамоани англашга ўргатади. Боланинг қобилиятлари, лаёқатларни очиб беришга ёрдам беради. Тарбиячи ва педагогни бола билан яқинлаштиради, дўстлаштиради. Ётсираш, четдан кузатиш холатларига бархам беради. Болани жону-дили билан талпиниб, катта хохиш билан боғча, мактабга келишини таъминлайди. Болаларни ўқитиш ва тарбиялашда дидактик ўйинлардан кенг фойдаланиш анъаналари ўқитувчиларнинг амалий тажрибаларини анча ривожлантириб, ўз устида тинимсиз ишлашга ундайди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. “Евразийский Научний Журнал №9 2018”.(сентябрь,2018) Педагогические науки.- Т.А.Махмудовна, Ш.М.Худойназарова, У.А.Курбонова, С.М.Шукуркулова. “Бошланғич мактабларда дидактик ўйинларнинг таълимий ва тарбиявий ахамияти.” 36,37,38-бет 2. Н.У.Бикбаева, З.И.Иброҳимова, Х.И.Қосимова. Мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни шакллантириш. Тошкент “Ўқитувчи” 1996. Andijon davlat pedagogika instituti universaljurnal.uz 326
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақола болаларни мактаб таълимига умумий ва махсус тайёрлаш Ушбу мақолада боланинг индивидуал хусусиятларини, атроф-муҳитни англаш ва идрок этиш, уни такомиллаштиришда мактабгача таълим тарбиячиларининг машғулотл…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақола болаларни мактаб таълимига умумий ва махсус тайёрлаш Ушбу мақолада боланинг индивидуал хусусиятларини, атроф-муҳитни англаш ва идрок этиш, уни такомиллаштиришда мактабгача таълим тарбиячиларининг машғулотл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Дидактика, мнемоника, мактабгача таълим, бола, тарбиячи, teacher, boy, дошкольное образование, preschool education, мальчик, учитель, Didactics, mnemonics
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024