ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Уровень медиаграмотности в узбекистане, текущие проблемы и перспективы развития
Худайқулов Аъзамжон Худайберди ўғли · Худайкулов Аъзамжон Худайберди угли (Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти бўлим) · Xudaykulov Azamjon (Сингапурского института в Ташкенте)
Противодействие правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-правового обеспечения информационной безопасности · 10 · 2026
Аннотация
In the age of digital technologies, information security, prevention of violations in the information and digital space is becoming a topical issue. Information attacks have become the main weapon that can seriously affect the security of the state and society. Therefore, today the level of media literacy among the population is one of the most important tools in the fight against various manipulations and information attacks. This article examines the benefits of media literacy and its current problems and prospects in Uzbekistan. Keywords: Digital technologies, media, information attack, critical thinking, media literacy, statistics. Веб-сайтларни кўриб чиқиш ва чатларда суҳбатлашишдан бошлаб, биз бугун жамиятни манипуляция қилиш ва беқарорлаштириш учун маълумотлар улашиш босқичида турибмиз. Медиа ландшафтининг бундай ўзгариши оммавий ахборот воситалари ва, умуман, ахборот маконини танқидий идрок этишни ривожлантиришга қаратилган таълимга бўлган эҳтиёж ортиб бораётганидан яна бир бор далолат беради. Бу нафақат оммавий ахборот воситалари тушунчасини, балки уларнинг сиёсий ва ахлоқий асосларини ҳам қайта кўриб чиқишга ёрдам беради. Қадриятларни танлашга таъсир қилувчи ташқи омилларга қуйидагилар киради: оила, жамият, таълим тизими, оммавий ахборот воситалари, диний тизим. Анъанавий жамиятларда оила ва черков муносабатлари кучли таъсирга эга бўлса, замонавий давлатларда оммавий ахборот воситалари тобора таъсирчан омилга айланмоқда. Шу билан бирга, жамиятда кўплаб ахборот оқимлари пайдо бўлмоқда ва улар кесишган жойда шахс ўз қарашларини шакллантиради. Хуллас, ижтимоий тармоқлар ва улар томонидан яратилган “сохта хабарлар” медиатаълим ва медиасаводхонлик учун айнан шундай ҳолат бўлиб, уни ўрганиш фундаментал кўникмалардан бири – танқидий фикрлашни талаб қилади. Бироқ бу вазиятда рақамли маконнинг ўзига хос хусусиятларини аниқ тушуниш керак: бир томондан, бу интерактивлик, шаффофлик ва очиқлик бўлса, иккинчи томондан, бу нотўғри маълумотлар ва фойдаланувчиларнинг фикрига таъсир кўрсатишга уринишдир. Шунинг учун танқидий фикрлашни тарғиботга қарши кураш шакли сифатида қўллаш учун уни ўргатиш керак. Шунингдек, ёшларда масъулият ҳиссини шакллантириш зарур. Улар ижтимоий тармоқлардан қандай фойдаланишлари ҳақида ўйлашлари, ижтимоий тармоқларда қилган ҳаракатлари оқибатларидан хабардор бўлишлари, энг муҳими, танқидни қабул қилишни ўрганишлари керак. Таълим жараёнида ахлоқий туйғуни ривожлантириш ҳам муҳим ўрин тутади. 378 Рақамли тeхнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари Бугун медиасаводхонлик – бу ахборотнинг нега ва нима учун узатилаётганлигини билиш демакдир. Медиасаводхон инсон ўзига бу ахборотни ким ва нима мақсадда яратган, ушбу хабар мен учун зарурми, деган саволни бера олиши ва тўғри хулоса чиқариши, унга нисбатан танқидий ёндаша олиши лозим. Мазкур саволлар нафақат оила даврасида телевизор кўраётган, машинада радио эшитаётган ёки интернетдаги хабарларни текшираётган пайтда берилиши, балки ҳар қандай ахборотни қабул қилаётган ва унга баҳо бераётганда ҳам керакдир. Маълумотларда келтирилишича, медиалоглар медиа ва медиатехнологияларни ўрганиб чиқиб, уларни шартли равишда 5 турга бўлганлар: 1. Дастлабки медиа – ёзув. 2. Босма медиа – босма нашрлар, литография, фотография. 3. Электрон медиа – телеграф, телефон, овозли ёзув. 4.Масс-медиа – кинематограф, телевидение. 5. Рақамли медиа – компьютер, интернет. “Медиа” – лотинча “media” сўзидан олинган бўлиб, “восита”, “воситачи”, янада аниқроғи, “оммавий ахборот воситалари” деган маънони англатади. Бу борада ривожланган демократик мамлакатлар тажрибаси алоҳида эътиборга молик, уларда мазкур масалалар қуйидаги вазифалар орқали ҳал этилади: • ёшлар ва болаларни ахборот маконида ҳимоя қилишга қаратилган миллий қонунчиликни ривожлантириш; • медиасаводхонлик, тармоқда мулоқот қилиш одобини юксалтириш; • интернетда хавфсиз ишлашни қўллаб-қувватлашнинг техник механизмларини яратиш; • мазкур масалаларни ҳал этишда давлат органлари, таълим муассасалари, оила, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ нинг кенг иштироки ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва бошқалар. Бу борада Германияда ушбу масалалар ёшларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳамда телерадиоэшиттириш ва телемедиахизматлар соҳасида ёшларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги давлат шартномалари орқали тартибга солинади. Носоғлом ахборот оқимларидан ёшларни ҳимоялашга оид дунёда қатор ҳуқуқий механизмлар яратилган. Жумладан, халқаро амалиётда “Кибержиноятлар тўғрисида”ги Конвенция, “Вояга етмаганлар учун хавфсиз интернет ва онлайн ресурсларни жорий қилиш тўғрисида”ги Европа Иттифоқи Парламенти Ассамблеясининг тавсиялари, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” БМТ Конвенциясини, “Ёшларни ҳимоялаш тўғрисида”ги Германия, “Вояга етмаганларни оммавий ахборотнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш тўғрисида”ги Литва ва “Болаларнинг соғлиғи ва ривожланишига зиён етказувчи ахборотдан ҳимоялаш тўғрисида”ги Россия қонунларини тилга
Доказательный фрагмент
«In the age of digital technologies, information security, prevention of violations in the information and digital space is becoming a topical issue.»
Образец извлечения
Демо-превьюIn the age of digital technologies, information security, prevention of violations in the information and digital space is becoming a topical issue. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Digital technologies, media, information attack, critical thinking, СМИ, ОАВ, танқидий фикрлаш, медиа, media literacy, медиасаводхонлик, statistics, рақамли технологиялар, цифровые технологии, статистика, критическое мышление, ахборот хуружи, медиаграмотность, информационная атака
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025