ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Роль информационных технологий в развитии социальной и духовной жизни молодежи
Хонимов Шарофиддин · АХБОРОТ ТEХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ (Ўзбекистон Миллий университети, мустақил тадқиқотчи) · Хонимов Шарофиддин (Ўзбекистон Миллий университети, мустақил тадқиқотчи) · Xonimov Sharofiddin (Национальный университет Узбекистана, самостоятельный соискатель)
Противодействие правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-правового обеспечения информационной безопасности · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада ёшлар ижтимоий–маънавий ҳаёти ривожида рақамли технологиялар ўрнининг назарий асослари масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Шу билан бирга, мақолада ёшларнинг ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражаси, уларда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантиришдаги долзарб муаммоларни ифодалаган тадқиқот ишлари натижалари ҳам баён қилинган. Калит сўзлар: ахборот, ижтимоий муносабатлар, коммуникация, ахборот истеъмоли маданияти, интернет, социологик тадқиқот, паллерация, виртуаллик, фильтрациялаш. Аннотация. В данной статьи рассматрывается теоретические основы места цифровых технологий в развитии социальной и духовной жизни молодежи. Также в ней раскрывается уровень использования информационно-коммуникационных технологий молодежью, результаты исследований, которые отражают актуальные проблемы в формировании культуры потребления информации. Ключевые слова: информация, социальные отношения, коммуникация, культура потребления информации, интернет, социологическое исследование, паллерация, виртуальность, фильтрация. Annotation. This article is devoted to the theoretical foundations of the role of digital technologies in the development of the social and spiritual life of young people. The article also describes the level of use of information and communication technologies by young people, the results of research that reflect current problems in the formation of a culture of information consumption. 331 Рақамли тeхнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари Key words: information, social relations, communication, culture of information consumption, Internet, sociological research, palleration, virtuality, filtration. Сўнгги бир неча йил давомида тарих нуқтаи-назаридан ўта қисқа вақт мобайнида дунё янги кўринишдаги Ўзбекистон вужудга келганини эътироф этмоқда. Аввал совет тоталитар тузумининг сақланиб қолган охирги оролчаларидан бири сифатида таърифланган, инсоният тараққиёти шоҳкўчаларидан четда қолиб, иложи борича ўзгаришлар, чинакам ислоҳотлардан воз кечиб, ривожланишнинг “ўзининг алоҳида модели” сифатида паллеатив ярим чораларини танлаган давлат бирданига дунёдаги ислоҳотларнинг етакчиларидан бирига айланди. Халқаро миқёсда батамом ўзга қиёфага эга бўлган янги Ўзбекистон пайдо бўлди. Мамлакатнинг жаҳондаги – обрўси ва таъсири мисли кўрилмаган даражага кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган дадил ўзгаришлар жамиятимиз, давлатимиз ривожланишининг янги мафкураси, ўзгача парадигмасини белгилади. Президент Шавкат Мирзиёев “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” даъваткор ғоясини илгари сурди. Миллий тикланиш, ўзлигимизни англаш, миллий давлатчилигимизнинг асосларини қайтадан барпо этиш босқичи тугади. Энди Ўзбекистонни ўз тарихий, тадрижий ўрнини янгидан тиклаш, ўзбек халқининг генетик инсоний салоҳиятига монанд тараққиёт даражасини таъминлаш, янги Ренессанс барқ уриши даври келди. Давлатимиз раҳбари айтганидек, “Ёшлар ҳуқуқи деганда, биз, биринчи навбатда, уларнинг тинч ва соғлом яшаш ҳамда таълим олишга бўлган тўлақонли ҳуқуқини тушунамиз. Шу боис, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг баркамол бўлиб вояга етиши, сифатли ва мукаммал таълим олишини таъминлаш биз учун ҳамиша устувор вазифа ҳисобланади” Бугунги кунда ёшларнинг ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиши ҳамда ушбу жараёнларда уларнинг маънавий қиёфаси шаклланишида айрим зиддиятли вазиятларнинг мавжудлиги ушбу масалада тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва уларни амалиётга тизимли жорий этилишини талаб этади. Бундан келиб чиқиб, ахборот манбаларининг ёшлар дунёқарашини шакллантиришга таъсирини таҳлил қилган ҳолда, Интернетни ижтимоий муносабатларни намоён қилиш воситаси сифатида кўриб чиқиш зарур. Ижтимоий муносабатлар – ижтимоий субъектлар ўртасидаги ҳаётий неъматларни тақсимлаш, моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш юзасидан келиб чиқадиган алоқалардир. Ижтимоий муносабатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: миллий, этник, гуруҳли, шахсий ва бошқалар. Ижтимоий муносабатлар фақат ижтимоий субъектлар, яъни шахслар ва уларнинг уюшмалари ўртасида юзага келади. Шу жиҳатдан олганда, 332 Рақамли тeхнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари инсоннинг ўзи яратган сунъий объектлари ва табиат неъматларидан фойдаланишини ижтимоий алоқалар сифатида тавсифлаб бўлмайди. Бу ерда аҳолининг деярли барча ижтимоий қатламлари мулоқотда бўлиб, жамиятдаги фаолиятларнинг аксарият турлари (сиёсий, молиявий, иқтисодий, тижорат, таълим, маданият ва бошқалар) «виртуал» тарзда амалга оширилади. Шу билан бирга, Интернет майдонида одамлар ўртасида янгича мулоқот шаклланиб бормоқда ҳамда турли гуруҳлар ва субмаданият кўринишлари тарқалиши кундан-кунга авж олмоқда. Ҳар қандай жамиятда унинг аъзолари муносабатларини тартибга солиш жамият мавжудлигининг зарурий шартидир. Ижтимоий ҳаётда тартибга солиш – одамлар ва улар жамоалари хатти-ҳар
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада ёшлар ижтимоий–маънавий ҳаёти ривожида рақамли технологиялар ўрнининг назарий асослари масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада ёшлар ижтимоий–маънавий ҳаёти ривожида рақамли технологиялар ўрнининг назарий асослари масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- information, social relations, communication, culture of, sociological research, паллерация, culture of information consumption, Internet, интернет, социальные отношения, виртуаллик, социологик тадқиқот, социологическое исследование, ахборот, filtration, информация, коммуникация, фильтрация, virtuality, palleration, ижтимоий муносабатлар, фильтрациялаш, культура потребления информации, ахборот истеъмоли маданияти, виртуальность
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙХожаярова Нилуфар Немат кизи,2025
Журнал вестник врачаИ Ахмедов, Ш Кодирова +22022