К содержанию
РецензированоRU2026

СУРУНКАЛИ ГАСТРОДУОДEНИТ БИЛАН ОҒРИГАН БEМОРЛАРДА СУРУНКАЛИ ҚАЙТАЛАНУВЧИ АФТОЗ СТОМАТИТ КАСАЛЛИГИНИ КОМПЛEКС ДАВОЛАШДА ОЗОНДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ БАХОЛАШ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · САМАРАДОРЛИГИНИ БАХОЛАШ (in-academy.uz/index.php/si) · Аллазаров Кувондик Азадович (in-academy.uz/index.php/si) · Самарканд, Ўзбекистан (Терапевтик стоматология кафедраси мустақил изланувчиси)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

Ушбу илмий ишда сурункали гастродуоденит билан оғриган беморларда сурункали қайталанувчи афтоз стоматит касаллигига озон терапиясини қўллаш ва унинг самарадорлиги ўрганилган. Тадқиқот доирасида озоннинг яллиғланиш жараёнларини камайтириш, оғриқ синдромини енгиллатиш ва шифоланиш жараёнини тезлаштиришга таъсири таҳлил қилинди. Натижалар шуни кўрсатдики, озон терапиясини комплекс даволаш усули сифатида қўллаш клиник симптомларнинг енгиллашишига ва рецидивлар сонининг камайишига олиб келади. Шунингдек, ушбу усулнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги баҳоланиб, унинг стоматологик амалиётда қўлланиш имкониятлари аниқланди. Калит сўзлар: сурункали қайталанувчи афтоз стоматит, тиш кариеси, пародонт тўқимаси касалликлари, эпидемиологик тадқиқотлар, сурункали афтоз стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати. КИРИШ: Сурункали гастродуоденит (СГД) билан оғриган беморларда микрофлора таркиби ва ичак ферментларининг фаоллиги ўзгариши натижасида ичак дисбиози ривожланади, бу эса оғиз бўшлиғи биотсенозининг бузилишига олиб келади. Натижада, оғиз шиллиқ қавати яллиғланишга мойил бўлиб, сурункали қайталанувчи афтоз стоматит (СҚАС) пайдо бўлиш хавфи ортади. Сўнгги ўн йилликларда СҚАС билан касалланиш даражаси ортиб, анъанавий даволаш усуллари самарасизлиги кузатилмоқда. Бу антибактериал терапияга микроорганизмларнинг резистентлиги ва антиоксидант ҳимоя тизимининг заифлашуви билан боғлиқ. Шунинг учун янги даво усулларини ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Замонавий тадқиқотлар оғиз шиллиқ қавати ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлайди. Оғиз бўшлиғи патологиясини даволашда комплекс ёндашув талаб этилади, жумладан, яллиғланишга қарши маҳаллий терапия, умумий ва патогенетик даволаш усуллари, шунингдек, микрофлора мувозанатини тиклашга қаратилган чоралар қўлланилиши зарур. СҚАСни самарали даволаш ва олдини олиш учун инновацион усулларни, жумладан, озон терапиясини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали гастродуоденити мавжуд беморларда сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни оғиз бўшлиғи дисбиотик холатларини яхшилаш ва патогенетик терапия ёрдамида антиоксидант ҳимояни кучайтириш орқали даволаш самарадорлигини ошириш. 13 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Тадқиқот материаллари ва усуллари. Вазифаларни бажариш учун биз кенг қамровли тадқиқот усулларидан фойдаландик. Тадқиқот объекти сурункали гастродуоденити мавжуд беморларда касаллик кечишининг клиник хусусиятлари, стимулланмаган оғиз суюқлигининг биокимёвий кўрсаткичлари, СҚАСдаги микробиологик ўзгаришлардир. Қўйилган мақсадга эришиш учун 24 ёшдан 56 ёшгача бўлган 118 нафар бемор текширилди: уларнинг 70 нафари эркаклар ва 48 нафари аёллар. Клиник тадқиқотда 118 киши иштирок этди. Улардан 34 нафари соматик патологияси бўлмаган амалда соғлом, 84 нафари сурункали гастродуоденит билан оғриган беморлардир. ХКТ-10 га мувофиқ К29 кодига эга бўлган «гастрит ва дуоденит», К29.9 коди аниқланмаган гастродуоденит ташхиси гастроэнтерология бўлими гастроэнтеролог врачлари томонидан қўйилган. Биринчи (асосий гуруҳ) оғиз бўшлиғининг сурункали қайталанувчи афтоз стоматити ва сурункали гастродуоденити билан оғриган 46 кишидан (25 эркак ва 21 аёл) иборат эди. Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни даволашда анъанавий даволаш усули, яъни маҳаллий оғрисизлантириш, антисептик ишлов бериш, вирус, бактерия ва замбуруғларга қарши препаратлар, кератопластик воситалари қўлланилади. Сурункали гастродуоденити мавжуд беморларда учрайдиган сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни даволашда анъанавий даволашдан ташқари махсус даволаш алгоритми ишлаб чиқилди (Расм 2). Замонавий ва илмий жиҳатдан исботланган назариялардан бири - ушбу патология патогенезининг иммунологик концепциясидир. Шу сабабли СҚАСни даволашнинг устувор йўналиши иммуномодуляцион терапия ҳисобланади. Иммуномодуляция усулларидан бири бактериал келиб чиқишга эга липополисахаридлар билан иммун тизимни кучайтиришдир. Бактериал лизатларни сақлаган дориларга Имунал киради. Иккинчи (таққослаш гуруҳи) - оғиз бўшлиғининг сурункали қайталанувчи афтоз стоматити ва сурункали гастродуоденити билан оғриган билан оғриган 38 бемор (24 эркак ва 14 аёл) лар умумий қабул қилинган (анъанавий терапия) меъёрларга мувофиқ даволанган. Асосий гуруҳ ва таққослаш гуруҳидаги беморлар 6 ойдан кейин даволаш курсини такрорлашлари керак эди. Учинчи (назорат гуруҳи) - 34 киши (21 эркак ва 13 аёл) соматик патологияси бўлмаган шахсларни ўз ичига олади. Текширув маълумотлари ва даволаниш курси ишлаб чиқилган беморнинг шахсий дафтарига киритилди. Даволашнинг самарадорлиги 14 кун ва 30 кундан кейин клиник натижалар, биокимёвий ва микробиологик кўрсаткичлар билан баҳоланди. Узоқ муддатли натижалар - 12 ойлик кузатувдан кейин. Озон дезинфектант сифатида бошқа моддаларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга: • Озон ўта кучли дезинфектант бўлиб, патоген микроорганизмларнинг 99,9% га қаршилик кўрсата олади • Бошқа антисептик моддаларга нисбатан тез реакция киришади • Озон молекулаларининг

Доказательный фрагмент

«Ушбу илмий ишда сурункали гастродуоденит билан оғриган беморларда сурункали қайталанувчи афтоз стоматит касаллигига озон терапиясини қўллаш ва унинг самарадорлиги ўрганилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу илмий ишда сурункали гастродуоденит билан оғриган беморларда сурункали қайталанувчи афтоз стоматит касаллигига озон терапиясини қўллаш ва унинг самарадорлиги ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
сурункали қайталанувчи афтоз стоматит, тиш кариеси, пародонт, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати., сурункали афтоз стоматит, эпидемиологик тадқиқотлар, пародонт тўқимаси касалликлари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники