К содержанию
РецензированоRU2026

ВАСИЯТНОМАНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Бекниязова Динора Байниязовна

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Мақолада фуқаролик ҳуқуқида васиятноманинг ўзига хос хусусиятлари ёритилади. Битимларнинг бир томонлама, икки томонлама ва кўп томонлама турларидан бири сифатида васиятнома бир томоннинг, яъни васият қилувчининг иродаси билан тузилиши ва унинг вафотидан сўнг кучга кириши тушунтирилади. Шунингдек, васиятномани бир томонлама ёки икки томонлама битим сифатида таснифлаш бўйича турли назарий ёндашувлар кўриб чиқилади. Хусусан, С.Н. Рождественский томонидан илгари сурилган назариялар ва уларнинг фуқаролик қонунчилигидаги ўрни баҳоланади. Мақолада, шунингдек, васиятноманинг асосий белгилари, шахсий ва расман расмийлаштириш талаблари ҳам батафсил таҳлил қилинади. Васиятномани қонуний ҳужжат сифатида таснифлаш, унинг фуқаролик ҳуқуқидаги ўрни ва аҳамияти юридик нуқтаи назардан ёритиб берилади. Калит сўзлар: Васиятнома, фуқаролик ҳуқуқи, битим, мерос, бир томонлама битим, икки томонлама битим, ҳуқуқ ва мажбурият, васият қилувчи, меросхўр, ҳуқуқий ҳужжат. Фуқаролик ҳуқуқида ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва бекор қилишига асос бўладиган ҳолатлар юридик фактлар ҳисобланади ва юридик фактларнинг энг кенг тарқалган тури – битимлар ҳисобланади. Битимлар ўзининг моҳиятини ва мазмунига кўра бир томонлама, икки томонлама ва кўп томонлама турларга бўлинади (ФКнинг 102-моддаси). Бир тарафлама битимларни тузиш учун бир тарафнинг хоҳиши етарли ҳисобланади. Одат фуқаролик ҳуқуқида бир тарафлама битимларнинг турлари унчалик кўп эмас. Бир тарафлама битимларнинг энг кенг тарқалган турлари сифатида ишончнома ва васиятнома кўрсатилади . Васиятнома қоидага кўра бир тараф, яъни васият қолдираётган фуқаронинг хоҳиш-ироси сифатида намоён бўлади ва уни бошқа шахслар (меросхўрлар) тан олиши ва унга риоя қилишлари бевосита қонунчилик талабларидан келиб чиқади. Зеро, ФКнинг 103-моддасида биринчи қисмида белгиланишича “бир тарафлама битим уни тузган шахс учун бурчлар келтириб чиқаради ҳамда у бошқа шахслар учун қонун ҳужжатларида ёки бу шахслар билан келишувда белгиланган ҳоллардагина бурчлар келтириб чиқариши мумкин”. 171 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Васиятномани жисмоний шахснинг тузувчининг ҳаётлиги пайтида ҳуқуқий кучга эга бўлмаган ва қонунда белгиланган шаклда мерос қолдирувчининг вафотидан кейин у томонидан тайинланган шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўтиши тўғрисидаги фармойишни ўзида ифодалайдиган бир томонлама битими сифатида тавсифлаш мумкин . “Бир тарафлама битим тузиш йўли билан мажбуриятларни юклашга мисол сифатида васиятнома асосида васият ижрочисига мажбурият юкловчи васиятномани кўрсатиш мумкин. 1132-моддасига мувофиқ мерос қолдирувчи васиятнома ёки қонун бўйича бир ёки бир нечта меросхўр зиммасига мерос ҳисобидан бирон-бир мажбуриятни бажаришни юклашга ҳақлидир (васият мажбурияти)” . Бироқ шунга қарамасдан, юридик адабиётларда васиятноманинг бир томонлама битим эканлиги борасида турли мулоҳазалар билдирилади. Масалан, С.Н. Рождественский бу масалага бошқача ракурсда қарайди: шахснинг ўлими билан ҳуқуқ ва мажбуриятлар (бу шахс учун) ҳуқуқ лаёқати тугаши сабабли тугайди, шунинг учун васият қолдирувчи ҳеч ким олдида ҳеч қандай мажбуриятларни олмайди ва ола олмайди. Шу билан бирга, у ҳаётлик пайтида ҳам васиятни бекор қилиш ёки ўзгартириш имконияти сабабли ўз зиммасига ҳеч қандай мажбуриятларни олмайди . С.Н. Рождественскийнинг фикрича, бу қоидалар васиятни бир тарафлама битимларга, яъни уни тузган шахс учун мажбуриятлар яратадиган битимларга бирдек киритишга имкон бермайди. С.Н. Рождественский васиятни икки тарафлама битимдаги оферта деб, васият бўйича меросни қабул қилишни эса акцепт деб ҳисоблашни таклиф қилади, ва умуман бундай муносабатларни икки тарафлама ва шартномавий деб ҳисоблашни таклиф қилади (шартнома бу ҳолда ёзма ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилади). С.Н. Рождественскийнинг мазкур таклифига таянган ҳолда қуйидагиларни таъкидлаш лозим: 1) Бир томонлама хусусият битимни тузиш учун бир томоннинг ирода билдириши етарли бўлган ҳолатларда намоён бўлади — бу бир томонлама битимнинг асосий белгисидир ва васият ҳолатида бу албатта мавжуд. Мажбуриятларнинг юзага келишини иккинчи даражали ҳолат деб ҳисоблаш мумкин, чунки битим фақат ҳуқуқларни юзага келтириши мумкин ва мажбуриятларни юзага келтириш шарт эмас. Шу сабабли васиятни тўлиқ бир томонлама битим эмас, деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ эмас; 172 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference 2) Васият қилувчи вафот этгандан кейин ҳам меросхўр, меросни қабул қилишга улгурмаган бўлса ҳам, субъектив ҳуқуққа эга бўлади. Шартномавий муносабатларда субъектив ҳуқуқлар фақат иккинчи томоннинг розилигидан (акцепт) кейингина юзага келади, унгача субъектив ҳуқуқ вужудга келмайди. Шартномавий муносабатлар камида икки томоннинг мавжудлигини назарда тутади. Мерос қабул қилингандан кейин, яъни "акцепт" содир бўлганда, таклиф берган шахс (оферент) ҳуқуқ ва лаёқатга эга бўлган субъект сифатида мавжуд бўлмайди. Васият қилувчи йўқ бўлган ҳолда акцепт кимга қаратилган? Бу қандай шартном

Доказательный фрагмент

«Мақолада фуқаролик ҳуқуқида васиятноманинг ўзига хос хусусиятлари ёритилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада фуқаролик ҳуқуқида васиятноманинг ўзига хос хусусиятлари ёритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Васиятнома, фуқаролик ҳуқуқи, битим, мерос, бир, ҳуқуқ ва мажбурият, меросхўр, ҳуқуқий ҳужжат., икки томонлама битим, бир томонлама битим, васият қилувчи
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники