Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КАСБИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ДУАЛ ТАЪЛИМНИНГ АҲАМИЯТИ
Орипова Мархабо
Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования · 2021
Аннотация
Мақоланинг асосий мақсади — дуал таълимнинг касбий таълимдаги аҳамиятини, унинг самарадорлигини ва келажакдаги ривожланиш имкониятларини аниқлаш. Натижада, дуал таълимнинг самарали жорий этилиши, талабаларнинг касбий тайёргарлигини ошириш ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилади. Калит сўзлар: ёналиш, дуал таълим тизими, қизиқишлар, қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаси, тизимни ривожлантириш. Ҳам касбий таълимда ўқиб, ҳам ўз йўналишига мос ишда ишлаш – дуал таълим демакдир. Ҳукумат қарорига кўра, дуал таълимда ўқувчилар бир ҳафтада камида икки кун таълим олади, қолган кунлар ишлайди; ишлаган кунлари учун ҳақ олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 163-сон қарори билан “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди. Низом асосида бугун жойларда ушбу таълим тажрибаси қўлланилиб келинмоқда. Хўш, аслида дуал таълим қандай тизим? Ўзбекистонда бу тизимни қўллашдан кўзланган мақсад нима? У қандай натижа беради? – Юртимизда таълим соҳасига “дуал таълим” тушунчасининг кириб келишига нима сабаб бўлди? Ҳаммамизга маълум, иқтисодиётни ривожланишида ўрта бўғин кадрларининг ўрни алоҳида ҳисобланади. Ишлаб чиқариш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишчи касб ва мутахассисликларга бўлган эҳтиёж жуда юқори кўрсаткичларни ташкил этади. Анъанавий таълим шаклида ўқувчи/талаба олий ёки профессионал таълим муассасасида назарий билимларни кўпроқ эгаллаб, амалиёт қисмини жуда оз соатларда корхона ва ташкилотларда ўтайди. Шунинг учун, ривожланган мамлакатларнинг таълим тизими ўрганилиб, замонавий технологиялар ва дастгоҳларда ўқиш билан бир вақтда корхона, ташкилотларда иш фаолиятини олиб бориш имкониятини берувчи дуал таълим шакли Ўзбекистон таълим тизимига киритилди. “Дуал” сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, бирор нарсанинг икки қисмга тааллуқлилиги, иккита нарсани ифодаловчи, икки қисмдан иборат, деган маъноларни билдиради. Дуал таълим – ўқувчи/талабага таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб бориш имкониятини берувчи тизимдир. Бунда ёшлар 2-3 кун таълим муассасасида назарий билимларни ва 3-4 кун корхона ва ташкилотларда ҳақиқий иш жараёнларида амалий кўникмаларни эгаллайди. Дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчи/талаба корхона ва ташкилотларда ишга қабул қилинганда уларга корхона томонидан устоз бириктирилади ва ойлик маоши тўланади. Бугунги кунда ушбу тизим Германия, Австрия, Швейцария ва Корея 118 Республикаси каби мамлакатларда иқтисодиётни ривожлантиришда жуда катта ўринга эга. Бугунги кунда бизнинг Ғаллаорол туман 2-сон политехникумизда “Тикувчилик” касби бўйича дуал таълим тизими йўлга қўйилган. Тикувчи қизларимиз тумандаги 3 та йирик иш берувчи корхоналарда ҳафтанинг 3 кунида назарий олган билимларини амалиётда мустаҳкамламоқдалар. Назарий билим ва амалиётнинг интеграцияси ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишига жуда яхши имкониятни беради. Шундай экан бизнинг асосий мақсадимиз иқтисодиётнинг барча соҳаларида малакали ва замонавий касбий кўникмаларга эга ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш ҳамда ёшларнинг касблар ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизиқишларини қўллаб- қувватлаш учун кенг имкониятлар яратишдан иборат. 2025/2026-ўқув йилида таълим муаассасамиз 9-синф негизида 60 нафар, 11-синфлар негизида эса 120 нафар, жами-180 нафар ўқувчини Дуал таълимга қамраб олишни режалаштирганмиз. Корхона томонидан ўқувчи(лар)га малакали ва махсус синовдан ўтган ҳамда сертификатга эга бўлган устоз бириктирилади. Биз биламизки, Германия ўзининг таълим тизимига дуал таълимни бир неча йиллар олдин жорий қилган. Германияда дуал таълим ривожланишининг асосий омили қонунчиликда дуал таълим иштирокчиларининг (корхона, ўқувчи, таълим муассасаси) вазифалари ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилган. Ҳаттоки ёшларни касбга йўналтириш ва касблар тўғрисида тушунчага эга бўлиши учун 7-синфдан бошлаб ўқувчилар корхоналарда йилига 2-4 ҳафталик танишув (стажировка) ўташади. Ёшлар ўзлари борган корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишиб, касблар тўғрисида маълумотга эга бўлгандан сўнг, ўзи қизиқиш билдирган касб бўйича корхона ва ташкилотлар билан шартнома имзолайди ва дуал таълимда таҳсил 119 олиш учун таълим муассасасига ушбу имзоланган шартнома билан ҳужжатларини топширади 2024 йилнинг июнь ойида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида профессионал таълим тизимини тубдан такомиллаштириш ва Германия тажрибаси асосида дуал таълимни амалиётга самарали жорий этиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, дуал таълим мамлакатимиз таълим тизимида янги тизим бўлиб, ушбу тизимни ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 163-сон қарори 2. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 23.09.2020 йилдаги ЎРҚ-637-сон 3. "Дуал таълим: назарий ва амалиёт" А. Тошпўлатов 2
Доказательный фрагмент
«Мақоланинг асосий мақсади — дуал таълимнинг касбий таълимдаги аҳамиятини, унинг самарадорлигини ва келажакдаги ривожланиш имкониятларини аниқлаш.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақоланинг асосий мақсади — дуал таълимнинг касбий таълимдаги аҳамиятини, унинг самарадорлигини ва келажакдаги ривожланиш имкониятларини аниқлаш. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ёналиш, дуал таълим тизими, қизиқишлар, қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаси, тизимни ривожлантириш.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026