Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР
Ҳасанов Шерзод
Современная наука и исследования · 2025
Аннотация
Ушбу тезисда ҳозирги кунда долзарб мавзулардан бири бўлган ёшлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамда ёшларимизга берилаётган таълим-тарбияга этибор қаратилди. Калит сўзлар: Урф-одатлар, маданият, тарбия, Ибн Сино, оила, мактаб, нотинч оилалар, жиноят. Ўзбек халқи ўз маданияти ва маънавиятида баркамол инсонни тарбиялаб, вояга етказишга катта эътибор берган. Инсонни улуғлаш, уни қадрига етиш, айниқса, ёш авлодни камолотга етказишда миллий маънавий маданиятимизнинг тикланиши ва ривожлантирилиши муҳим ўрин тутади. Мустақилликни маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни, анъана ва урф-одатларни асраб-авайлаш, инсонлар, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига халқига, она юртига муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этиб келди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳам “Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”1 деб, таъкидлаб ўтган. Жамиятни ривожлантиришда авваломбор оиланинг шаклланишига, ижтимоий- маънавий тарбияни ривожлантиришга ҳамда фарзандлар тарбияси уларнинг камолотида кенг жамоатчиликнинг ўрни беқиёсдир. 1 Мирзиёев Ш.М.Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.- Т., Ўзбекистон. НМИУ, 2016. 14-бет. 312 Mart, 2025-Yil Шарқ мамлакатлари уламолари, мутафаккирлари бола тарбиясига жуда катта эътибор бериб, халқ педагогикасининг ўзагини шакллантиришга ҳисса қўшганлар. Буюк аллома Ибн Сино ҳам таълим-тарбия ва ахлоққа оид “Тадбир ал - манозил”, “Рисола фи илм ал - ахлоқ”, “Рисола фи ал - аҳд”, “Рисола фи тазкияи ан - нафс”, “Сиёсат ал - бадан”, “Китоб ал - ансоф” каби асарлар яратган. Ибн Синонинг фикрича, бола тарбияси билан, аввало, оила, ота-она шуғулланмоғи лозим. “Бола ахлоқи шаклланишида, – дейди у, – эр- хотиннинг бир-бирига бўлган муносабати муҳим ўрин тутади. Бунинг учун оила аъзоларининг ҳар бирига маълум вазифалар юклатилган бўлиши керак”2. “Бир болага етти маҳалла жавобгар” деган халқ нақли ҳам ўз ичига кўп маънони қамраб олган. Маҳалла, оила ва мактаб ҳамда кенг жамоатчилик вакилларининг ҳамкорлиги бўлажак авлоднинг қандай бўлиши, ота-она ва яқин қўшниларнинг танбеҳлари йўналишларининг барчаси фақат яхши ниятда бўлишини кўрсатган. Янада аниқроқ қилиб айтганда, оила даврасида маҳаллада ва кенг жамоатчиликда ота-онанинг ижобий фазилати ҳамда муносабатлари фарзанд тарбиясига катта таъсир кўрсатишини ифодалаган. Ҳар бир ота-она ўз фарзандига ҳунар ўргатиш билан бирга одоб - ахлоқни ва атроф-муҳитни севиб ардоқлашни, катта-кичикни ҳурмат қилиш каби анъанавий урф-одатларни ҳам ўргатиб бориши тажрибаларда ўз самарасини берган. Бироқ, бугунги кунда ёшлар тарбиясига қараш алоҳида мавзу бўлиб бормоқда. Бошқача айтганда, ёшлар ва аёллар муаммолари жамиятдаги муаммоларнинг барометри ҳисобланади. Хусусан, Марказий Осиё дунёдаги энг ёш минтақа бўлиб, аҳолисининг ёши ўртача 27,6 ёшни ташкил этади. Минтақа аҳолисининг 50 фоизга яқини Ўзбекистон Республикасига тўғри келади. Жумладан, мамлакатимиз аҳолисининг 18,9 млн. нафари ёки 54 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ва болалар ташкил этади. (15 ёшдан 19 ёшгача бўлгани 2 558 977 нафар, 20 ёшдан 24 ёшгача 2 890 718 нафар, 25 ёшдан 29 ёшгача 3 212 525 нафарни ташкил қилади)3. Айни пайтда мамлакатимизда ёшларга боғлиқ қуйидаги жиддий муаммолар мавжуд. Жумладан, 39 088 нафар ёшлар нотинч оилаларда истиқомат қилмоқда, улардан 368 нафар ёшлар турли зарарли норасмий гуруҳлар, оқимлар таъсирига тушиб қолганлигини кўрсатмоқда. Ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар умумий жиноятларга нисбатан 25 фоизга етган4. 2 Жонматова Ҳ. Абу Али ибн Сино таълим-тарбия тўғрисида. – Тошкент: Ўқитувчи, 1980. - 19. 3 Ғозибеков Т. Оилада, ёшлар, бола ва унинг тарбияси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳамда турли зўравонликларнинг олидини олишда кенг жамоатчиликнинг фаолияти // Одам савдоси жиноятининг содир этилиш сабаблари ва имкон берган шарт -шароитлар. Мазкур жиноятнинг олдини олишда ва қарши курашишда ички ишлар органларининг фаолияти. Республика илмий – амалий конференция тўплами. – Тошкент. 2022. - 81 бет. 4 - 219 бет. 313 Mart, 2025-Yil Бундан ташқари, 2020 йилда ҳар 100 та жиноятнинг 2,2 тасини 16-17 ёшдагилар, ҳар 100 та жиноятнинг 15,2 тасини 18-24 ёшдагилар, ҳар 100 та жиноятнинг 19,2 тасини эса 25- 30 ёшдаги шахслар содир этган5. Бугунги кунда Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш вазирлиги томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” мезонларини амалиётга татбиқ этишда мазкур концепцияси иккита “Обод маҳалла” ва “Хавфсиз маҳалла” йўналишларига ажратилди, йўналишларимос равишда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида мезонлар ишл
Доказательный фрагмент
«Ушбу тезисда ҳозирги кунда долзарб мавзулардан бири бўлган ёшлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамда ёшларимизга берилаётган таълим-тарбияга этибор қаратилди.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу тезисда ҳозирги кунда долзарб мавзулардан бири бўлган ёшлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамда ёшларимизга берилаётган таълим-тарбияга этибор қаратилди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Урф-одатлар, маданият, тарбия, Ибн Сино, оила, мактаб, нотинч, жиноят., нотинч оилалар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026