Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КОРХОНАЛАР БОШҚАРУВ СТРАТЕГИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
Сотволдиев Алишер Дилшод ўғли
Академические исследования в современной науке · 23 · 636-641 · 2026
Аннотация
Мақолада корхоналар бошқарув стратегияларининг турлари таҳлил қилинган бўлиб, улар бизнес, функционал ва корпоратив гуруҳларга бўлинган. Тўғри стратегик қарорлар қабул қилиш ва бошқарув амалиётларини яхшилаш орқали корхоналар ўз иқтисодий самарадорлигини оширишга эришиши мумкин. Калит сўзлар: бошқарув, бошқарув стратегияси, стратегия, бошқарув қарорлари, бошқарув самараадорлиги, бошқарувнинг иқтисодий самарадорлиги Жаҳонда бозор рақобати курашининг тобора кучайиб бориши шароитида корхоналар бошқарув стратегиялари таркибий компонентлари такомиллашиб бориш тенденциясига эга бўлмоқда. Жумладан, постпандемия шароитида глобал даражада корхона бошқарув стратегияларида корпоратив ижтимоий масъулият (Corporate Social Responsibility – CSR) билан истеъмолчига йўналтирилган (Direct-to- Consumer – DTS) дастурларидан ўзаро мутаносибликда фойдаланишга устуворлик қаратилмоқда.1 Ушбу ҳолат маҳаллий корхоналар бошқарув стратегияларини халқаро стандартларга мослаштириш асосида глобал бозорларга кириб бориш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларга устуворлик қаратиш заруриятини вужудга келтиради. Жаҳон хўжалигининг глобаллашуви натижасида бозор рақобати тобора чуқурлашиб, корхоналар бошқаруви самарадорлигини оширишда чуқур илмий таҳлил натижларига асосланган қарорларни қабул қилиш, бошқрув амалиётини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни, тегишли дастурларни ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Бу эса корхоналар бошқаруви стратегияларини ишлаб чиқишда мукаммалликка устуворлик қаратилиши лозимлигини англатади. Шу сабабли корхона бошқарув стратегиясининг таркибий тузилиши ва унинг гуруҳлари бўйича қиёсий таҳлилни амалги ошириш талаб этилади. Корхоналар бошқарув стратегияларининг таркибий тузилиши, ундан кўзланган мақсад ва уни амалга оширишнинг устуворликларидн келиб чиққан ҳолда, уларни корпоратив, бизнес ва функционал бошқарув стратегиялари гуруҳларига ажратишга эришилди (1-жадвалга қаранг). 121 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference 1-жадвал Корхоналар бошқарув стратегияларининг гуруҳланиши ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари2 Бошқарув Бошқарув стратегияси стратегияси Бошқарув стратегияси моҳияти устувор гуруҳи дастурлари Харажатларни оптималлаштириш Инновация Бизнес ҳисобига рақобат устунлигига Модернизация стратегия эришиш орқали юқори даромад Технологик олишга қаратилган стратегиялар силжиш ва ҳ.к. Корхона Корхона хўжалик фаолияти фаолиятининг йўналишлари, жумладан, молия, ҳар бир маркетинг, ишлаб чиқариш, йўналиши Функционал логистика, хизмат кўрсатиш, бўйича алоҳида стратегия кадрлар сиёсати, менежмент каби ривожланиш соҳалаар учун ишлаб чиқилган дастурлари стратегиялардан ташкил топади ишлаб чиқилади. Диверсификация Корхона умумий фаолиятини Интеграция Корпоратив ривожлантиришнинг устувор Глобаллашув стратегия йўналишларини белгилашга Ихтисослашув ва қаратилган стратегия ҳ.к. Юқорида келтирилган тартибда корхоналар бошқаруви стратегияларининг гуруҳланиши орқали уларнинг қиёсий таҳлилини амалга оширишда “SWOT” таҳлилни амалга ошириш ҳисобига ҳар бир стратегия гуруҳининг ижобий ва салбий жиҳатлари, жумладан, улардан амалиётда фойдаланиш ҳисобига корхоналар бошқарувида эришиладигн имкониятлар ва рискли ҳолатларни қиёсий таққослашга эришилади. Бу орқали ҳар қандай корхона ўз фаолиятига мос келадиган гуруҳ таркибига кирувчи бошқарув стратегиясини ишлаб чиқиши натижсида юқори иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин бўлади. 122 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Демак, биринчи гуруҳ, бу корхона бошқрувининг бизнес стратегиялари гуруҳи бўлиб, бу турдаги стратегиялар одатда корхонанинг рақобат устунлигигаа эришишини таъминлашга қаратиланлиги билан ажралиб туради. Шу билан биргаликда, мазкур гуруҳга мансуб бўлган бошқрув стратегияларида ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нархи бўйича арзонроқ нарх даражасига эришиш ҳисобига нисбий рақобат устунлигини таъминлашга қаратилган бошқрув қарорларини қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Бу турдаги бошқарув стратегиялари М. Портернинг рақобатбардошлик нзарияларига аасосланган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, қуйидаги таркибий элементлардан ташкил топади: - рақобатбардошлик дастурлари – бунда корхона ўзи фаолият юритаётган бозорда рақобат устунлигига эришиши учун қабул қиладиган бошқарув қарорларида ўз аксини топади. Бугунги кунда жаҳон амалиётида инновацион дастурлардан фойдаланиш корхона рақобат устунлигига эришишининг муҳим шарти сифатида баҳоланади; - маҳсулот нархини арзонлаштириш – бунда корхона маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга қаратилган бошқарув қарорларини қабул қилиши ва уларни амалиётга жорий қилиши назарда тутилади. Аксарияти ҳолатлаарда бу турдаги дастурлар ишлаб чиқариш жараёнларининг моддий-техник базасини такомиллаштиришга қаратилган модернизацион дастурларда ўз аксини топади. Бу турдаги дастурларни амалга оширилиши ҳисобига ишлаб чиқаришнинг техник таъминоти кучайиб, замонавий ишлаб чиқариш воситалари билан таъминланиши ҳисо
Доказательный фрагмент
«Мақолада корхоналар бошқарув стратегияларининг турлари таҳлил қилинган бўлиб, улар бизнес, функционал ва корпоратив гуруҳларга бўлинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада корхоналар бошқарув стратегияларининг турлари таҳлил қилинган бўлиб, улар бизнес, функционал ва корпоратив гуруҳларга бўлинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бошқарув, бошқарув стратегияси, стратегия, бошқарув, бошқарувнинг иқтисодий самарадорлиги, бошқарув қарорлари, бошқарув самараадорлиги
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024