К содержанию
РецензированоRU2024

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИДА АҲОЛИ ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, СИФАТИНИ ОШИРИШГА ДОИР ЧОРА ТАДБИРЛАР.

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА · ДОИР ЧОРА ТАДБИРЛАР. · Гадоева Лобар Эргашевна

Медицина, педагогика и технологии: теория и практика · 3 · 2024

Аннотация

Ушбу мақолада Ҳаракатлар стратегиясида аҳолига тиббий ва ижтимоий тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва аёллар саломатлигини ошириш, кекса авлоднинг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш, фармацевтика соҳасини ривожлантириш ҳақидаги маълумотлар очиб берилган. Калит сўзлар: Ҳаракатлар стратегияси , “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий ахборот маркази”, танқидий мулоҳаза, довюрак, дадил фикрловчи, таъмагирлик, диагностика, “Тоза ҳудуд”. Ҳаракатлар стратегиясида аҳолига тиббий ва ижтимоий тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва аёллар саломатлигини ошириш, кекса авлоднинг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш, фармацевтика соҳасини ривожлантириш кабилар ҳам вазифа қилиб қўйилган1 Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга оид Президентимиз томонидан уч йил ичида 30 га яқин Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Улар тиббий хизматга оид барча йўналишларни қамраб олади. Энг муҳими шундаки, Президент аҳоли саломатлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида йўл қўйиб келинаётган камчиликларни аниқлашга ва очиқ айтишга интилаяпти. Илгари бизда бирор шифохона қурилса бутун республикага жар солинарди. Ҳали ишлаб, аҳоли ўртасида эътибор қозонишга улгурмаган тиббиёт марказлари жаҳон андозалари сифатида мақталарди. Оммавий ахборот воситалари, илмий адабиётлар мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини излаш ўрнига ташқи суратга, тиббий иншоотлар рангига қараб мадҳлар тўқиларди. Тиббиёт муассасаларидаги таъмагирлик, эски ускуналардан фойдаланиш, сон-саноқсиз навбатчилар, иш юритиш ва ишга 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Тошкент: Адолат, 2017. 22- 23 б.). 114 https://universalpublishings.com МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ: ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА Researchbib Impact factor: 13.14/2024 SJIF 2024 = 5.444 Том 3, Выпуск 03, Март қабул қилишдаги таниш билишчилик каби иллатлар “ўтиш даврига хос айрим камчиликлар ҳам бор” тарзида хас пўшланарди. Мустақиллик берган неъматларга мадҳлар тўқиш, танқидчиларни “мустақилликни кўролмайдиган”, ичиқоралар деб аташгача бориб етгандик. Илдиз отган санохонлик, мадҳиябозликни бартараф этиш учун эса софдил, пок ниятли ва халқ манфаатларига чин дилдан хизмат қиладиган сиёсий раҳбар, ташаббусчи ва етакчи керак эди. Ш.М.Мирзиёев ана шундай довюрак, дадил фикрловчи, танқидий қарашларни ўзининг иш усулига айлантирган лидер эканини намоён этди. Унинг дастурий ва чуқур илмий аҳамиятга эга “Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидаги тиббиёт соҳасига оид танқидий мулоҳазаларини келтириш ўринлидир. Президент савол қўяди: “нима сабабдан ўтган шунча йил мобайнида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини, энг аввало, қишлоқ врачлик пунктларини ислоҳ қилиш самарадорлиги таъминланмади? Бугунги кунда уларда 2 минг 500 нафар врач етишмайди. Бу масканларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва дори воситалари билан таъминлаш даражаси жуда паст.”2 Ислоҳотларнинг иккинчи босқичида қишлоқ врачлик пунктларини ташкил этишга киришилгани ҳақида кўп гапирилди, улар сонининг йилдан йилга ошиб бораётгани далил қилиб келтирилди. Олти етти йил ўтгач манзара мутлақ бошқача экани эътироф этилди. Барпо этилган қишлоқ врачлик пунктларининг деярли 40%га яқинида малакали врач йўқлиги ташвишли ҳол эмасмиди? Малакали врач мутахассис бўлмаган тиббиёт ўчоғи аҳолига қандай сифатли хизматлар кўрсатиши мумкин? Бундай пунктларда асосан коллежларни битирган қизлар ишлайди. Коллежлардаги таълим тарбия, айниқса касбий маҳорат масаласи ўта пастлигини эсласак, қишлоқларда тиббий хизмат қандай аҳволда қолиб келаётганини англаймиз Президентимиз аҳволни яхшилаш учун қишлоқ врачлик пунктларига бориб ишловчи ёш врач кадрларга турар жой, рағбатлантирувчи маошлар тайинлаш, масофадан туриб профилактика қилиш тажрибасини жорий этишни кун тартибига қўйди. Унинг ташаббуси билан 2 Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак// Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 жилд. Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2017. 250 б.). 115 https://universalpublishings.com МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ: ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА Researchbib Impact factor: 13.14/2024 SJIF 2024 = 5.444 Том 3, Выпуск 03, Март “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий ахборот маркази” концепциялари ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси А.Қудратовнинг фикрича, “Ақлли тиббиёт”нинг жорий этилиши, яъни масофадан туриб юртдошларимизнинг саломатлигини сақлаш, профилактика қилиш, керак бўлса, муолажаларни олиб бориш соҳада туб бурилиш яшашига ишонаман.”3 Кўп йиллик врачлик тажрибасига эга Сенат аъзоси дейди: “Тўғри, бу юқори малака

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Ҳаракатлар стратегиясида аҳолига тиббий ва ижтимоий тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва аёллар саломатлигини ошириш, кекса авлоднинг тўла…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Ҳаракатлар стратегиясида аҳолига тиббий ва ижтимоий тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва аёллар саломатлигини ошириш, кекса авлоднинг тўла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ҳаракатлар стратегияси, “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий, диагностика, дадил фикрловчи, “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий ахборот маркази”, танқидий мулоҳаза, довюрак, “Тоза ҳудуд”., таъмагирлик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[4]МедицинаRUРецензированоОткрытый доступ
Лечебные свойства меда

Научные работы одарённой молодёжи и медицина XXI векаМ Болтаева, М Хамрокулова2023

4