Современная трансформация образованияOtelbayev Bekzod Atabek ug`li2025
ВИРТУАЛ МАКОНДАГИ ФИРИБГАРЛИККА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ · Шукуров Отабек Баходирович
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2024
Аннотация
ушбу мақолада сўнгги йилларда виртуал оламда содир этилаётган фирибгарлик жиноятлари ҳолати, уларни аниқлаш, уларнинг содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, шунингдек мазкур жиноятчиликни олдини олиш самарадорлигини оширишга ижобий таъсир этувчи омиллар тўғрисида сўз юритилган бўлиб, амалий жиҳатдан виртуал содир этиладиган фирибгарлик ҳолатлари профилактикаси самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган таклифлар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: виртуал макон, фирибгарлик, киберҳужум, кибержиноятчилик. Сўнгги йилларда зарарли онлайн фаолият билан боғлиқ кибер жиноятлар сони сезиларли даражада ошганлигини кузатиш мумкин. Масалан, 2024 йилда 12 миллиондан ортиқ киберҳужум амалга оширишга уриниш қайд этилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 11 миллионни ташкил этган1. Хусусан, фирибгарлик ҳолатлари 34 фоизга ошганлигини, барча шикоятларнинг қарийб 35 фоизи тўлов карталаридаги фирибгарлик билан боғлиқлигини алоҳида қайд этиш лозим. Таъкидланишича, фирибгарлик ҳолатлари кўпайишининг асосий сабабларидан бири банк карталаридан фойдаланувчилар сонининг ортиб бораётганлиги ҳисобланади. Йил бошида уларнинг сони 40 миллиондан кам бўлган бўлса, ҳозирга келиб 55 миллиондан ошганлиги қайд этилмоқда2. Мазкур соҳада содир этилган жиноятларнинг шахсини аниқлаш ва киберфирибгарлик натижасида ўғирланган маблағларни қайтариш жуда қийин жараён ҳисобланиб, фирибгарликни дунёнинг исталган нуқтасидан ҳар ким содир этиши мумкинлиги вазятни янада мураккаблаштиради. Бундай вазиятда виртуал макондаги фирибгарликнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш биргина ички ишлар органларининг вазифаси бўлиб қолмай, балки турли фуқаролик жамияти институтлари, банклар, электрон пул айланмасини амалга ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик ҳаттоки оддий фуқароларнинг ҳам бурчи ҳисобланади. Дарҳақиқат, юқорида келтирилган ташкилот ва идоралар виртуал макондаги фирибгарлик жиноятини содир этишни ҳар қандай омилларини аниқлаш ва бартараф этишда биргаликда ҳаракат қилишларини йўлга қуйишни тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, манфаатдор идоралар виртуал макондаги фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш, унинг сабаб ва шароитларни бартараф этишда: қонунчиликка қатъий риоя қилишлари; 1 Киберхавфсизлик маркази расмий маълумотлари 2 В Узбекистане за год совершено свыше 12 млн кибератак // URL: https://kun.uz/ru/news/2025/02/03/v- uzbekistane-za-god-soversheno-svyshe-12-mln-kiberatak 4 юқори даражада ҳуқуқий маданиятли бўлишлари; аҳолининг фирибгарликни олдини олиш борасидаги фикрларини инобатга олишлари; ўзаро ёрдамга доимий таянишлари; юридик ва жисмоний шахсларнинг фирибгарликка оид ариза ва шикоятлари ҳамда хабарларига тезлик билан эътибор беришлари, қонуний чора-тадбирларни кўришлари зарур. Айни вақтда амалиётда виртуал макондаги фирибгарлик жиноятларига қарши курашда йўл қўйилаётган камчиликларни таҳлил қилган ҳолда, қайд этиб ўтилган жиноят турига қарши кураш самарадорлигини оширишга ижобий таъсир этувчи қуйидаги омиллар инобатга олиниши лозим: виртуал макондаги фирибгарлик жиноятларига қарши кураш стратегиясини белгиловчи норматив ҳужжатларни бир меъёрий тизимга солиш ва унга қарши курашувчи ходимларга мослаштириб қайта ишлаб чиқиш; виртуал макондаги фирибгарлик жиноятларига қарши курашишда аҳоли хизматидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, бунинг учун оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг онгига виртуал макондаги фирибгарлик жиноятларини бутун бир жамиятга ҳам моддий, ҳам маънавий, ҳатто фуқароларимизга етказаётган жисмоний зарарларига оид қирраларини сингдириш, кенг тарғибот ва ташвиқот ишларини фаоллаштириш; виртуал макондаги фирибгарлик жиноятларининг хуфёна хусусиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда, унга қарши кураш кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш; республика ҳудудида Ички ишлар вазирлигининг барча хизматлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона тизими, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банк, молия ва электрон пул айланмасини амалга ошириш билан шуғулланувчи ташкилотлар ўртасида ишончли, тўғри ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш. Қуйидаги таклифларнинг амалиётга тадбиқ этилиши эса, виртуал макондаги фирибгарлик жиноятларининг олдини олиш, барвақт профилактикасини ташкил этишда юксак самарадорликка эришишга хизмат қилади: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа идоралардаги мавжуд дастурий тизимларни ягона платформага интеграция қилиш йўли билан барча манфаатдор тарафларнинг фойдаланишини таъминлаш ҳамда туман-шаҳар ички ишлар органларига янги яратилган дастурий тизимни мукаммал ишлаши учун сўнгги авлод серверини ажратиш; кибер фирибгарликлар тўғрисидаги мурожаатлар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг банк пластик картасидаги пул маблағларининг жиноий йўллар билан ўзлаштириш ҳолатлари ошиб бораётганлиги негизида, штатлар масаласини қайта кўриб чиқиш ва мутахассис кадрларни жамлаш; пластик карта эгаларига интернет-сайтлари, интернет-дўконлари орқали хизматлар харид қилганда э
Доказательный фрагмент
«ушбу мақолада сўнгги йилларда виртуал оламда содир этилаётган фирибгарлик жиноятлари ҳолати, уларни аниқлаш, уларнинг содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, шунингдек мазкур жиноятчиликни олдини олиш с…»
Образец извлечения
Демо-превьюушбу мақолада сўнгги йилларда виртуал оламда содир этилаётган фирибгарлик жиноятлари ҳолати, уларни аниқлаш, уларнинг содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, шунингдек мазкур жиноятчиликни олдини олиш с… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- виртуал макон, фирибгарлик, киберҳужум, кибержиноятчилик, кибержиноятчилик.
Смежные источники
The American Journal of Social Science and Education InnovationsJour nal Website:2021
The American Journal of Social Science and Education InnovationsYunus Ortikovich Kholikov, And Information Technology +22021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021