Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МЕСТО СУДЕБНОЙ ЭКСПЕРТИЗЫ В МЕДИЦИНСКИХ УНИВЕРСИТЕТАХ
INTERNATIONAL CONFERENCE ON · INTERDISCIPLINARY SCIENCE · Ибрагимов Шахбоз Рамазонович · Убайдуллаев Элбек (Тошкент давлат стоматология институти ассистенти, PhD.) · Азамов Аббос (Тошкент давлат стоматология институти ассистенти, PhD.)
Журнал универсальных научных исследований · 02 · 352-354 · 2025
Аннотация
Суд тиббиёти фани бошқа фанларга нисбатан муҳим аҳамиятга эгалиги, ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари, унинг бўлажак шифокорларнинг касбий фаолиятида қай даражада ўрин эгаллаши таҳлил этилган. Калит сўзлар: суд тиббий экспертиза, суд тиббий амбулатория, суд тиббий танатология, комиссион суд-тиббий экспертиза Замонавий тиббиёт ривожланишининг навбатдаги босқичига ўтди. Бу эса нимани англатади, беморлар сонининг ошиши, касаллик чақирувчи омиллар, инфекциялар (бактерия ва вируслар) жумладан Covid-19 инфекцияси. Бу билан паралел равишда тан жароҳатлар етказилиши ва булар тасирида турли хил асоратларнинг пайдо бўлиши, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт бўлган ҳолатларнинг улуши сезиларли даражада ошди. Юқоридагилардан шуни англаш мумкинки ушбу ҳолатларда нафакат тиббий билим балки касбий маҳорат хам талаб килинади. Суд тиббий экспертиза бюролари касб ҳуқуқбузарликларига доир суд-тиббий экспертизаларнинг аксарият ҳолатларида шифокорларнинг бепарволиги ва ўз ўзига ишониши натижасида юзага келади. Булар ўзининг сабаб ва оқибатларига кўра қилмий ёки жиноят деб баҳоланади. Тошкент давлат стоматология институтида суд тиббиёти фани 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб даволаш йўналишидаги 3 курс талабалар учун 36 соат, стоматология йўналишидаги талабалар учун 24 соат амалий машғулот ажратилган. Амалий машғулот давомида талабалар назарий ва амалий билимларни максимал даражада синхрон равишда олишади. Суд-тиббий морфология бўлимида асосан тўсатдан ёки кутилмаган ўлим, маълум бир миқдорда қотиллиқ, ўз жонига қасд қилиш, бахтсиз ҳолатларда вафот этган мурдаларнинг суд-тиббий экспертизаларида иштирок этадилар. Суд-тиббий экспертиза пайтида воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор, воқеа тафсилоти, эксперт олдида қўйилган саволлар, билан танишиб чиқадилар. Бундан ташқари мурданинг эрта 157 INTERNATIONAL CONFERENCE ON INTERDISCIPLINARY SCIENCE universalconference.us INTERNATIONAL CONFERENCE ON INTERDISCIPLINARY SCIENCE Volume 02, Issue 02, 2025 ўзгаришларига қараб “тахминий ўлим вақти” амалий кўникмалари талабалар томонидан мустақил равишда бажарилади. Кечқи мурда ўзгаришларидан чириш бошқа кечки мурда ўзгаришларига қараганда кўпроқ учрайди. Чириган холатда, турли хил тан жароҳатлари туфайли тананинг қисмларга ажралиши (автохалокатлар, поезд травмаси, баландликдан йиқилиш, мурдани яшириш ва хақорат қилиш мақсадида деффензив ва оффензив қисмлаш) каби ҳолатлардаги мурдаларнинг суд-тиббий экспертизалари иштирок этиши уларнинг нафақат назарий, амалий билимларининг ошишига уларнинг руҳий ҳолатининг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Суд-тиббий амбулатория бўлимида тан жароҳати бор бўлган шахсларнинг суд- тиббий экспертизасида иштирок этиб қуйидаги амалий кўникмалар бажарилади: ▪ жарохат турлари аниқлансин ▪ жароҳатларнинг етказилиш муддати аниқлансин ▪ жароҳатларнинг етказилиш механизми аниқлансин ▪ мавжуд жароҳатлар ўз ўзига етказилиши мумкинми ▪ мавжуд жароҳатларнинг оғирлик даражаси аниқлансин Бўлажак клинистларга бу амалий кўникмалар келажакда жароҳатларнинг бир биридан фарклашда, шикастловчи жисмни аниқлашда, аггровация, симмулация ҳолатларни фарқлаш учун муҳим бўлган кўникмаларнинг шаклланишига ёрдам беради. Тиббиёт ходимларининг касб хуқуқбузарликлари ҳолатларида хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан комиссион суд-тиббий экспертиза тайинланади. Комиссион суд-тиббий экспертизада беморга етказилган зарарда (саломатлигининг бузулиши ёки ўлимига сабабачи бўлса) шифокорнинг қай даражада хиссаси бор йўқлиги текширилади. Ушбу ҳолатда барча тиббий хужжаталар кўздан кечирилади, таҳлил қилинади. Комиссион суд-тиббий экспертизада процессуал тартибда қайси мутахасисликдаги шифокорнинг иши кўриб чиқилса ўша сохадаги бошқа мутахасиснинг иштирок этиш заруратини туғдуради. Комиссион суд-тиббий экспертизада тор мутахасисликдаги шифокор барча экспертлар қатори тўлиқ иширок этади, текширади ва ўз хулосасини беради. Бундай вазиятларда бўлажак шифокорлар қай даражада ишга маъсулят билан ёндашиш кераклигини, эътиборсизлик, ўз-ўзига ишониш каби масулятсизликка йўл қўйиб бўлмасликни тушуниб олишади. Тиббиёт ҳодимларининг касб ҳуқуқбузарликларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 116-моддаси билан айбланадилар. 158 INTERNATIONAL CONFERENCE ON INTERDISCIPLINARY SCIENCE universalconference.us INTERNATIONAL CONFERENCE ON INTERDISCIPLINARY SCIENCE Volume 02, Issue 02, 2025 ЎзР ЖК 116-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Қонун ёки махсус қоидаларга мувофиқ касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса,
Доказательный фрагмент
«Суд тиббиёти фани бошқа фанларга нисбатан муҳим аҳамиятга эгалиги, ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари, унинг бўлажак шифокорларнинг касбий фаолиятида қай даражада ўрин эгаллаши таҳлил этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюСуд тиббиёти фани бошқа фанларга нисбатан муҳим аҳамиятга эгалиги, ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари, унинг бўлажак шифокорларнинг касбий фаолиятида қай даражада ўрин эгаллаши таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- суд тиббий экспертиза, суд тиббий амбулатория, суд тиббий
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
УчебникиМ.Исаова, Р.Хасанов +32014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024