К содержанию
РецензированоRU2026

ҚЎҚОН ХОНЛАРИНИНГ СУЛОЛАВИЙ САРОЙ КУТУБХОНАСИ

Абдуллаев Равшанжон (ҚЎҚОН ХОНЛАРИНИНГ СУЛОЛАВИЙ САРОЙ КУТУБХОНАСИ)

Interpretation and researches · 2 · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада Қўқон хонлигида мавжуд кутубхоналар, хусусан сарой кутубхонаси ва унда сақланган китоблар, кутубхонадан фойдаланиш тартиблари ҳақида сўз боради. Калит сўзлар: Қўқон, кутубхона, ўрда, китобдор, Умархон, Нодирабегим. Ўрта Осиё хонликлари даврида Туронзаминда азалдан ривожланиб келаётган китобат санъати бир қадар равнақ топди. Манбаларда такидланишича Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларида саройлар қошида сулолавий кутубхоналар мавжуд бўлган. Ушбу кутубхоналарда араб, форс, туркий, хитой, рус, пушту, ҳинд, афғон, чиғатой тилларида битилган тарих, география, тиббиёт, тилшунослик, грамматика, қонуншунослик, илоҳиёт ва бошқа фанларга оид қадимги ноёб қўлёзмалар сақланган. XVIII асрда ташкил топган Қўқон хонлигида кутубхоналар барпо этиш ва уларни турли-мавзудаги китоблар билан бойитиб боришга алоҳида этибор берилган. Хусусан хонликдаги энг йирик кутубхона Қўқон хонларининг сулолавий кутубхонаси эди. Тарихий анъана асосида ушбу кутубхона барча маърифатпарвар хонлар томонидан қўлёзма китоблар билан тўлдирилиб борилган. Айниқса Умархон ва унинг рафиқаси Нодирабегим даврида қўлёзма китобларни йиғиш ва уларни кўпайтириш ишига алоҳида аҳамият берилган. Қўқон хонлигида сарой кутубхонаси мавжуд бўлганлигини хонликнинг сарой бошқарув тизимида китобдор лавозими жорий этилганлигидан ҳам билиш мумкин. Хон ўзининг саройи (Ўрда)га эга бўлиб, хонлик ҳудудида шундай унвон ва мансабларни, вазифа ва мартабаларни жорий этганди. Хусусан хонликда ўрта мартабали унвонларга китобдор, рисолачи, баковул, мирзабоши, сармунший кабилар кирар эди.33 Муҳаммад Алихон даврида Мирза Айюб Беҳжат сарой кутубхонасига китобдор лавозимига тайинланади. Бу ҳақда қуйидагича маълумот учрайди: “Мирза Айюб Беҳжат - Мирза Қаландар Мушрифнинг ўғлидур. Булар Исфара қарясинда бўлиб мулкдор, мансабдор кишилар эди. Хон саройида китобдорлик мансаби буларга берилганидан буларнинг авлоди китобдор лақабини ўзларига ифтихор фамилия этиб юритадилар.34 Аммо Қўқон хонлигида китобдор мансаби айнан қайси ҳукмдор даврида жорий этилганлиги, шунингдек ушбу лавозимда фаолият юритган шахсларнинг исмлари хусусида манбаларда маълумотлар жуда кам учрайди. 33 Воҳидов Ш.Х. XIX аср охири XX аср бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривожланиши: Тарих фанлари доктори ... дис. – Т.: 1998. – 71-бет 34 Қайюмов Пўлотжон. Хўқанд тарихи ва унинг адабиёти / Нашрга тайёрловчи Азиз Қаюмов. – Тошкент, Тамаддун, 2011. - 29-бет 148 International scientific journal “Interpretation and researches” Volume 2 issue 24 (46) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2 Қўқон хонларининг сарой кутубхонаси тўғрисида Қўқон маданияти тарихи давлат музейи катта илмий ҳодими Яҳёхон Дадабоев маълумотлари ҳам муҳимдир. Я.Дадабоев таъкидича: “Худоёрхоннинг ўрдасидаги мадраса қошида катта кутубхона мавжуд бўлган. Бу кутубхонада нафақат китоб сақланган, балки исломда муҳим бўлган Қуръон тавсир, ҳадис ҳамда фиқҳга оид китоблар кўп нусхада кўчиртириб уларга Худоёрхон мухри ҳамда “мулки вақф” деган ёзув бор мухрлар туширилган. Бу китоблар мадрасаларга, қорихоналарга ва бошқа диний муассасаларга вақф мулки сифатида тарқатилган. Бундай мухр қўйилган китобларни бозорга чиқариш тақиқланган”35 Бугунги кунда Қўқон маданияти тарихи давлат музейи ва Фарғона ўлкашунослик музейларида Худоёрхон сарой кутубхонасидан қолган бир нечта Қуръони Карим нусхалари сақланади. Сарой кутубхоналаридаги китоблардан асосан сарой мулозимлари ва хизматчилари фойдаланишган. Масалан: тарихчи Мирза Азиз қўлёзмалардан тез-тез фойдаланиб турарди. У “Қўқон хонлиги тарихи” номли катта ҳажмдаги китобни тузган, унда Марказий Осиё давлатлари ва мўғуллар давлати тарихига оид маълумотлар ҳам қамраб олинган эди. 36 Қўқон хонларининг қўлёзма китоблардан иборат китоб омборлари ва кутубхоналари ҳақидаги баъзи бир маълумотлар рус қўшинининг 1875-йилги Қўқонга истилочилик юриши иштирокчилари хотираларида учрайди. Хусусан мазкур юришда қатнашган А.Л.Кунга қўлёзмалар ва бошқа маданий бойликларни йиғиш топширилган. Ўрта Осиёга русларнинг истеълочилик юришлари даврида Руслар томонидан Қўқон хони саройидаги кутубхонадан 103 та қўлёзма олинган бўлиб, улар асосан араб тилидаги диний китоблар (Қуръон нусхалари, пайғамбарлар, авлиёларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар, мусулмонлар ривоятлари, тўпламлари ва шу кабилар) эди. Китоблар орасида фалсафа, мантиқ, грамматика ва нотиқлик санъатига, тиббиётга доир қўлёзмалар (масалан, “Баҳр ал-жавоҳир” ёки Отабиб Хорзанинг “Марварид денгизи”), 15 номдан ортиқ форс тилидаги асарлар, мусулмон қонунчилиги, тарихий мазмундаги “Туҳфат ул-хоний” (Муҳаммад Раҳимхон ҳукмронлиги тарихи), Жиган Лодининг “Тарихи Жаҳонгири”, Шоҳруҳ давридан тортиб Худоёрхон давригача бўлган Фарғона ҳамда Қўқон тарихи ва бошқаларга доир китоблар бўлган.37 Олиб кетилган китоблар орасида шунингдек «Таворихи Шохрухий», «Тарихи Муқимхоний», «Жахоннома», «Рашахот», «Рашонах ул- фунун» каби кўплаб ноёб кулёзма асарлар ҳам бор эди.38 Улар Россияга олиб кетилган ва Император халқ кутубхонаси (бугунги Россия Миллий кутубхонаси) га топширилган. 35

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Қўқон хонлигида мавжуд кутубхоналар, хусусан сарой кутубхонаси ва унда сақланган китоблар, кутубхонадан фойдаланиш тартиблари ҳақида сўз боради.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Қўқон хонлигида мавжуд кутубхоналар, хусусан сарой кутубхонаси ва унда сақланган китоблар, кутубхонадан фойдаланиш тартиблари ҳақида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Қўқон, кутубхона, ўрда, китобдор, Умархон, Нодирабегим.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники