Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языковScientific supervisor: B.M.Nematov, Student: K.A.Abdukhakimova2016
ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ АСОСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Саттаров Ш.Ҳ
Interpretation and researches · 2 · 2010
Аннотация
Мақолада диверсификация тушунчасининг назарий асослари ва моҳияти баён этилган. Диверсификациялаш асосида хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган пуллик хизматлар ҳажмининг 2010-2023 йиллардаги ривожланиш динамикаси таҳлил қилиниб, диверсификациялаш асосида кўрсатиладиган хизматлар самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган. Калит сўзлар: хизмат кўрсатиш соҳаси, хизмат кўрсатиш турлари, диверсификация, инновацион технологиялар, рақобатбардошлик, самарадорлик. Кириш. Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида янги фаолият йўналишлари, маҳсулот (товар, иш, хизмат) турларини яратиш, яъни, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш хўжалик юритиш субъектининг бўлғуси тараққиётини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, корхона ўз ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификация қилиш жараёнини бир вақтнинг ўзида модернизациялаш тадбирлари билан ўзаро боғлиқ тарзда олиб бориши мақсадга мувофиқдир. Зотан, бу икки бир бирини тўлдирувчи йўналишлар ишлаб чиқариш самарадорлигини кучли ва барқарор ошириш имкониятини яратиш борасида алоҳида аҳамият касб этади. Бу хулосалар ва тавсиялар, жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасига ҳам бевосита тегишлидир, зеро, бозор сегментларида рақобатнинг кучайиши ва рақамли иқтисодиёт шароитида барқарор фаолият юритиш зарурияти диверсификация тадбирлари доирасини янада кенгайтиришни тақозо қилади. Адабиётлар таҳлили. Бинобарин, хизмат кўрсатиш соҳаси ва корхоналарини диверсификациялаш муҳим аҳамиятга эга. Диверсификация сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, (“diversifi catio” – “ўзгариш, хилма хил тараққиёт”) корхона (бирлашма)ларнинг фаолияти соҳалари ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари турининг кенгайиши, янгиланиб туришидир. Диверсификация юқори самарадорликка эришиш, иқтисодий фойда олиш, банкротликка барҳам бериш ва бошқа мақсадларда амалга оширилади [1]. Диверсификациянинг иқтисодий мазмун ва моҳияти жаҳоннинг етакчи олимларининг илмий-тадқиқот ишларида кенг ўрганилган. Диверсификациянинг амалий ва назарий жиҳатларини ўрганган биринчи америкалик иқтисодчилардан бири Майкл Гортдир. У ўз тадқиқотларида диверсификацияни компания томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта бозорларга хизмат кўрсатиш деб таърифлаган. Агар ушбу бозорларга етказиб бериладиган маҳсулотларга бўлган талабнинг эластиклиги паст бўлса ва қисқа муддатда битта бозор учун товарлар ишлаб чиқариш учун зарур ресурслардан 11 International scientific journal “Interpretation and researches” Volume 2 issue 24 (46) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2 бошқа бозорларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган товарларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин бўлмаса, компания бир нечта бозорларга хизмат кўрсатади [2]. Шунингдек, бу борада Россиялик иқтисодчи олимлардан Г.Я.Гольдштейн “ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментларини кенгайтириш ва сотиш бозорларига қайта йўналтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида янги ишлаб чиқариш турларини ўрганиш, иқтисодий наф кўриш, банкротликнинг олдини олиш” деб ҳисобласа[3], С.А.Сироткин ва Н.Р.Кельчевскаялариннг фикрича эса “инвестицион фаолият турларини кенгайтириш ёки ўзгартириш билан боғлиқ инвестицион стратегиянинг бир кўринишидир” [4], Е.Г.Новицкийнинг қарашлари бўйича эса, диверсификация - “фирмаларнинг тўғридан-тўғри тармоқ ишлаб чиқаришига алоқаси бўлмаган ёки асосий фаолиятига функционал боғлиқ бўлмаган тармоқга кириб бориши; кенг маънода хўжалик фаолиятининг янги соҳаларга тарқалишидир” деган маънони англатади [5]. Хизматлар соҳасида диверсификация категорияси бўйича республикамиз олимларидан М.Қ.Пардаев, И.С.Тўхлиев, Т.Х.Мамасоатов ва бошқа олимлар ўз илмий-назарий қарашларига эга. Масалан, уларнинг фикрига кўра, “диверсификация дейилганда, иқтисодиётда корхоналар фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, хизматларнинг турларини кўпайтириш, янги-янги бозорларни эгаллаш жараёнлари тушунилади. Ушбу олимлар ўз ишларида диверсификацияни қуйидаги турлар бўйича классификация қилишни таклиф этишган, яъни, жамланма диверсификация, горизонтал диверсификация ва вертикал диверсификация”[6]. Шунингдек, иқтисодчи олимлардан Е.В.Голышева, Н.В.Ивонина, И.С.Тухлиев ва А.П.Темирходжаевлар “диверсификация - бу ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, қўшимча даромад олиш ва банкротликни тугатиш мақсадида ҳамда маҳсулот етиштиришнинг янги турларини бозор талаблари асосида кенгайтиришдан иборатдир” мазмунига мос фикр билдиришган[7]. Юқоридаги олимларнинг қарашлари ва фикрларига асосланган ҳолда, бизнингча, хизматлар соҳаси диверсификацияси бу хизмат кўрсатиш корхоналарида янги хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш, инновацион рақамли технологиялар жорий қилиш асосида шаклланадиган ва истеъмолчилар талабларига мос келадиган янги хизмат турлари сифатини яхшилаш ва нархини пасайтириш орқали хизмат бозорининг тегишли сегментларини эгаллаш ва уларда ўз хизматлари билан иштирок этувчи субъектларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар тизими (мажмуи)
Доказательный фрагмент
«Мақолада диверсификация тушунчасининг назарий асослари ва моҳияти баён этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада диверсификация тушунчасининг назарий асослари ва моҳияти баён этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- хизмат кўрсатиш соҳаси, хизмат кўрсатиш турлари, инновацион технологиялар, самарадорлик., диверсификация, рақобатбардошлик
Смежные источники
Иностранная филология: язык, литература, образованиеТАҲЛИЛ АСПЕКТИДА, Кенжаев Аваз Латипович2019
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025