К содержанию
РецензированоRU2026

ЖАДИДЧИЛИК ДАВРИ АДАБИЁТИДА МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРНИНГ ИФОДАЛАНИШИ

ҒОЯЛАРНИНГ ИФОДАЛАНИШИ · Qodirov Valijon Abdurahmanovich · Хасанов Шаробидин Азамович · Муқаддас Тожибоева Абдураҳимовна · Azimova Ziyoda Ergashevna · Artikova Muhayyo Botiraliyevna

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 1 · 2026

Аннотация

We can also see that the Enlightenment encompassed the main essence of the literature of the Jadid period in the work of Behbudi, Avloni, Ishokhon Ibrat, and Hamza. The idea of the Enlightenment, arriving in the Jadid period, began to influence the literary genres and genres, forms and styles used by all creators in the literary process. Vivid evidence of this is the leading idea in Behbudi's dramaturgy and articles, and in the educational textbooks of Avloni and Hamza. Keywords: Jadidism, the idea of the Enlightenment, literary genres and genres, the issue of form and style, drama, article, educational textbook XI-XII асрларда яратилган достонлар замирида ётган маърифатпарварлик қарашлари жадидчилик даврига келиб, адабий жараёндаги барча ижодкорлар томонидан қўлланилган адабий тур ва жанрлар, шакл ва услубларга ўз таъсирини ўтказа бошлади. Бунинг ёрқин далили Беҳбудий ва Ҳожи Муъин драматургияси ва 95 мақолалари, Авлоний ва Ҳамзанинг маърифий дарсликлари, Қодирий ва Чўлпоннинг илк насрида етакчи ғоя сифатида кўзга ташланади. Насрий асарларда асосий ғояга айланган маърифатпарварлик Исҳоқхон Ибрат, Каримбек Камий, Абдулла Авлоний, Сиддиқий Ажзий, Тўлаган Тавалло, Аваз Ўтар сингари ХХ аср бошларида яшаган шоирлар шеъриятида асосий мавзуга айлангани сир эмас. ХХ аср бошларида кўплаб маърифатпарвар адиблар ижодида муқаддас ислом тарихига мурожаат, шонли тарихнинг айрим лавҳаларини китобхон-ларга эслатиш орқали уларни маърифатга чорлаш мотивларини кузатиш мум-кин. Бу жиҳатдан Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Амалиёти ислом” (1908), “Та-рихи ислом” (1909), “Мухтасари тарихи ислом” каби дарсликлари [2. 9.20.] ҳамда Авлонийнинг “Мухтасар тарихи анбиё ва тарихи ислом” [2], Абдурауф Фитратнинг “Мухтасар ислом тарихи” (1914, форс тилида) [3.36-62.] асарлари аҳамиятлидир. Бу ихчам рисолалар ислом тарихидан умумий сабоқ бериш билан бирга унинг айрим мутаассиблар томонидан киритилган схоластик қоидаларнинг ислоҳ қилиниши нуқтаи назаридан ҳам эътиборга молик. Фитрат ўтмиш адабиётига мурожаат этар экан, биринчи навбатда, мумтоз адабиётдаги маърифатчилик ғояларини янги шароитда давом эттириш лозимлигини англади. Туркий достончиликнинг илк манбалари саналган “Қутадғу билиг” ҳамда “Ҳибату-л-ҳақойиқ” каби асарларда бошланган илм-маърифатга даъват масаласини жадидчиликнинг бош ғояси даражасига олиб чиқди. Ўзининг “...Мунозара”, “Ҳинд сайёҳи баёноти”[4.46-169], “Нажот йўли” [5.62-208] каби асарларида ҳам ушбу адабий тамойилга амал қилди. Маълумки, Адиб Аҳмад Югнакий “Ҳибату-л-ҳақойиқ” асарида илм одобига бағишланган ҳадисларни жамлаб, унга шеърий шарҳлар ёзган эди. Айни таълимий достонлар панд-насиҳат оҳангида бўлиши билан шўро даври олимларининг эътиборига тушган ва достонлардаги дидактик мотивларга таяниш кейинги даврлар туркий адабиётида ҳам, жадид адабиётида ҳам анча сезиларли акс этган. Шунингдек, Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” китоби педагогикага оид асарлари ичида алоҳида қимматга эга. Асар ХХ аср бошларидаги ўзбек жадид маърифатчилигининг ноёб ҳодисаси сифатида унинг қиммати фақат мактаб доираси билангина чекланиб қолмайди. Одобнома руҳидаги бу китоб Шарқ мумтоз адабиётида мавқеи баланд аллома Муслиҳиддин Саъдий Шерозий (1184-1292)нинг “Гулистон” асари таъсирида яратилган. Дидактик ҳикоялар жамланмасидан тузилган бу асар китобхон учун таълим дарслиги сифатида кириб келган бўлса, ўзбек адабиётининг тараққиёти учун асосий бой бир манба, қолаверса, ижодкорлик мактаби бўлиб бўй кўрсатди. “Гулистон” ХХ аср адабиёт вакиллари, жумладан, Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарини майдонга келишида эпик омил ва таянч манба бўлиб хизмат қилди. Қолаверса, Саъдийнинг адабий услуби, “Гулистон”нинг мавзулар доираси ва ғоявий мазмуни, ундаги дидактик руҳнинг устиворлиги, хуллас, унинг барча шаклий ва мазмуний қурилмаси Авлоний учун ижодий озиқ бўлди. Қолаверса, дарслик сифатида тақдим этилган “Иккинчи муаллим” китоби ҳам илм олишга даъват руҳида ёзилган бўлиб, унда маърифатпарварлик йўналишидаги шеърлар ўрин олган. Шоир жаҳолатни қоралаб, тараққиётни улуғлади, кишиларни илму ҳунар ўрганишга даъват қилди, келажак илму ҳунар эгалариники эканлигини тарғиб этди. “Иккинчи муаллим” дарслигини очиб берган “Мактаб” сарлавҳали шеъри айнан шу руҳда ёзилган. Ҳар банди 96 4 мисрадан таркиб топган 9 бандли мазкур шеърда шоир ўзбек адабиётида маърифатпарварликни ўзига хос янги босқичга кўтарди: Мактаб сизни инсон қилур, Мактаб ҳаёт эҳсон қилур, Мактаб ғамни вайрон қилур, Ғайрат қилуб ўқинг, ўғлон! Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг маърифатпарвар адиб сифатидаги ҳаракатларининг бошида “Падаркуш” драмаси турса, публицистик мақолаларида бу ғояларни давом эттирди. Илм ўрганиш билан бир қаторда тил билиш масаласига ҳам айрича эътибор қаратди. Маълумки, ҳорижий тилларни ўрганиш масаласи ҳамиша долзарб бўлиб келган. Иқтисодий-ижтимоий, маданий, сиёсий ҳаёт ва унинг ривожи учун чет тилларини билиш муҳимдир. Инсоният тараққиётининг илк даврлариданоқ ўзга тилларни ўрганишга интилган. Ота-боболаримиз бошқа халқларнинг тилларини ўрганиш ва ўргатиш

Доказательный фрагмент

«We can also see that the Enlightenment encompassed the main essence of the literature of the Jadid period in the work of Behbudi, Avloni, Ishokhon Ibrat, and Hamza.»

Образец извлечения

Демо-превью

We can also see that the Enlightenment encompassed the main essence of the literature of the Jadid period in the work of Behbudi, Avloni, Ishokhon Ibrat, and Hamza. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Jadidism, the idea of the Enlightenment, literary genres and genres, the issue, шакл ва услуб масаласи, адабий тур ва жанрлар, жадидчилик, драма, маърифий дарслик, мақола, маърифатпарварлик ғояси
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники