Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КОМИЛ ИНСОННИ ТАРБИЯЛАШДА МИЛЛИЙ, МАЪНАВИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Жаксимов Исабай · КОМИЛИНСОННИ ТАРБИЯЛАШДАМИЛЛИЙ (Нукус давлатпедагогика институти ўқитувчиси) · МАЪНАВИЙ ВАДИНИЙ (Нукус давлатпедагогика институти ўқитувчиси) · ҚАДРИЯТЛАРНИНГЎРНИ ВААҲАМИЯТИ (Нукус давлатпедагогика институти ўқитувчиси)
Международный журнал научных исследователей · 10 · 2025
Аннотация
Мақолада комил инсонни тарбиялашда миллий, маънавий ва диний қадриятларнинг ўрни масалалари муҳокама қилинади. Миллий қадриятлар- миллатнинг табиий, тарихий ва ижтимоий бирлигини таъминлайдиган этник маконда шаклланадиган, кишиларнинг онги ва ҳаёт тарзига ўзига хос реаллик сифатида таъсир қиладиган тушунчалар тафсифланади. Шунингдек, миллатдошларниншг ўзаро муносабатларида фаолият, мақсад, эҳтиёж ва интилишлар учун маънавий асос бўладиган, миллатнинг моддий, маънавий, иқтисодий, сиёсий ҳаётида натижа сифатида юзага келадиган, миллатнинг ижтимоий ривожланиши жараёнида ўзгариб, такомиллашиб борадиган, доимий янгиланиб турадиган, ворислик орқали авлоддан-авлодга ўтадиган, мерос қоладиганқадриятларниифодалайдиган тушунчадир. Калит сўзлар: мақсад, эҳтиёж, миллат, ахлоқ, маданият, маънавият, мерос, қадрият, комилинсон,эътиқод,ишонч,дин,авлод Ключевые слова: цель, потребность, нация, мораль, культура, духовность, наследие, ценность,идеальныйчеловек,вера,доверие,религия,поколение Key words: purpose, need, nation, morality, culture, spirituality, heritage, value, perfect person, faith, trust, religion, generation Маълумки, комил инсонни тарбиялашда миллий, маънавий ва динийқадриятларнинг ўрни ватаъсирибеқиёсдир. Миллий қадриятлар-миллатнинг табиий, тарихий ва ижтимоий бирлигини таъминлайдиган этник маконда шаклланадиган, кишиларнинг онги ва ҳаёт тарзига ўзига хос реаллик сифатида таъсир қиладиган, миллатдошларниншг ўзаро муносабатларида фаолият, мақсад, эҳтиёж ва интилишлар учун маънавий асос бўладиган, миллатнинг моддий, маънавий, иқтисодий, сиёсий ҳаётида натижа сифатида юзага келадиган, миллатнинг ижтимоий ривожланиши жараёнида ўзгариб, такомиллашиб борадиган, доимий янгиланиб турадиган, ворислик орқали авлоддан-авлодга ўтадиган, мерос қоладиганқадриятларниифодалайдиган тушунчадир. Маънавий қадриятлар-бу инсон маънавияти ва ахлоқий қиёфасига, жамиятнинг маънавий ҳаётига дахлдор бўлиб, одамларни тарбиялашга, уларнинг баркамоллигини таъминлашга, миллатлар ва жамиятларни эзгулик ва бунёдкорликка ундашга хизмат қиладиган қадриятлар тизимиҳисобланади. Ислом дини-бу ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканлигини унутмайлик. “Дин” арабчадан ўзбек тилига кириб келган сўз бўлиб, “эътиқод,ишонч”деган маъноларнианглатади. Мутафаккир Алишер Навоий фарзандни ёшлигиданоқ тарбия қилинмаса, унга одоб маданияти ўргатилмаса, катта ёшга кирганда, қайта тарбиялаш қийин кечади. Вақт ўтиб унда характер шаклланиб бўлади дейди. У эркак ва аёлларнинг яхши маънавий сифатларини улуғлайди, ақлли, ахлоқли ота-онагина фарзандига яхши тарбия бериши мумкинлигиникўрсатади. Абу Али Ибн Сино ҳам ақлий тарбияга фанлар асосларини эгаллаш орқали эришилишини таъкидлайди. У билим олиш методларнни эгаллашда мантиқий фикрлашга, шахсий 73 INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS ISSN:3030-332X Impact factor: 8,293 Volume 10,issue1,February 2025 https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR worldly knowledge Index: googlescholar, research gate, research bib, zenodo,open aire. https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X кузатиш натижалари ва тажрибага асосланиш лозимлиги тўғрисидаги фикрларни илгари суради. Унинг мактабда болаларга таълим-тарбия бериш борасидаги ғоялари бугунги кунда ўзинингюксак аҳамиятинийўқотмаган. Комил инсон ғояси азал-азалдан халқимизнинг эзгу орзуси, миллат маънавиятининг узвий бир қисми бўлиб қолган. Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”да, Қуръони Карим ва Хадисларда, тасаввуф фалсафасида, Шарқ мутафаккирлари асарларида шунингдек, халқ оғзаки ва ёзма нжодиёти, халқ ёдгорлик обидалари, насихатнома, пандномава васиятномаларда комилинсон ғояси ўзинингтеран ифодасини топган. Авесто-“Ҳаёт йўриқномаси” деб аталган китоблар тўплами бўлиб, халқимизнинг милоддан олдинги даврдаги ҳаёти, дунёқараши, олам ва одам тўғрисидаги тасаввур, урф- одат ва қадриятлари, ғоялари, диний қарашлари ҳақида маълумот берувчи тарихий манбадир.”Авесто” китобида шундай дейилади: “Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амални олқишлайман, Фикр, сўз ва амал оламидан эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амални танлайман. Мен барча ёмон фикр, ёмон сўз ва ёмон амалдан юз бураман”. Мазкур китоб соғлом авлод ғоясиниамалга ошириш борасидаги фикрлари билан каттааҳамиятгаэгадир. Абу Наср Форобийнинг қайд этишича, инсон ўзида комиллик сифатларини таркиб топтириш учун. биринчи навбатда, илмий билимларни эгалламоғи лозим, шунингдек у шахс ақлий ривожланишининг асоси сифатида идрок қилиш ва фикрлаш қобилиятларинингаҳамиятиниалоҳидақайдэтади. Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, “Бахтга эришиш ҳақида” каби асарларида баркамол шахсни тарбиялаш ишларининг мазмуни, мақсади, вазифалари, йўллари ҳамда воситалари тўғрисида сўз юритади. Абу Наср Форобий “ўқитиш” ва “тарбиялаш” тушунчаларига биринчи бўлиб таъриф берган олим саналади. У инсоннинг мукаммал зот эканлиги, унда ақлнинг пайдо бўлиши ва унинг қуд
Доказательный фрагмент
«Мақолада комил инсонни тарбиялашда миллий, маънавий ва диний қадриятларнинг ўрни масалалари муҳокама қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада комил инсонни тарбиялашда миллий, маънавий ва диний қадриятларнинг ўрни масалалари муҳокама қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- purpose, need, nation, morality, culture, spirituality, heritage, value, perfect person, маънавият, эътиқод, ишонч, миллат, дин, мақсад, қадрият, комил инсон, ахлоқ, мерос, маданият, авлод, эҳтиёж
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025