К содержанию
РецензированоRU2026

ОИЛАВИЙ АЖРАЛИШЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Абдираимова Ш.А.

Наука и технология в современном мире · 9–47 · 2026

Аннотация

В статье анализируются социальные подходы к профилактике разводов и укреплению семьи. Отмечена важность изучения стабильности семьи, взаимоотношений между членами семьи, роли систем социальной и психологической поддержки. В статье также анализируются прогнозные параметры числа браков, числа разводов и показателя прочности брака. Ключевые слова. Семья, ценности, брак, развод, стабильность семьи, социальная поддержка, семейные отношения, укрепление семейных отношений. Kириш Оила – ҳар бир жамиятнинг асосий ҳудудидир ва жамият барқарорлигининг, инсон ҳуқуқларининг, маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ҳимоячиси бўлган муҳим институти ҳисобланади. Шунингдек, оила жамиятнинг асосий бирлиги сифатида, ижтимоий муаммоларни камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат қилувчи ёшлар, оила аъзолари орасидаги муносабатлар, психологик ва ижтимоий омиллар оилавий бағрикенгликнинг барқарорлигини таъминлайди. Оиланинг мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва ёш авлод тарбияси жамиятда ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожланишнинг асосий омилларидан бири бўлиб, бу аҳолининг умумий соғлом ҳолатини сақлашга кўмаклашади. Шу билан бирга, оилавий барқарорлик, бахтли никоҳнинг мустаҳкамлиги ва ажрашишнинг олдини олиш жараёнида ижтимоий институтларнинг ролини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Никоҳдан ажрашиш ҳолатлари кўплаб мамлакатларда ижтимоий муаммо сифатида кўриб чиқилмоқда, бу нафақат оилавий муаммолар, балки иқтисодий ва ижтимоий салбий таъсирларга ҳам олиб келмоқда. Никоҳдан ажрашишнинг олдини 70 ` олиш учун ёшларнинг маънавий-ахлоқий қийматларини шакллантириш, оилавий ва психологик маслаҳат бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва давлатнинг оилавий сиёсатини такомиллаштириш каби чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Маънавий-ахлоқий қадриятлар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими ва оилавий муносабатлар оила аъзоларининг орасидаги ижтимоий ишлашни, ўзаро ҳурмат ва ишончни таъминлайди. Бундан ташқари, оиладаги ижтимоий ёрдам тизимларининг самарали ишлаши, ёшларга оилавий муносабатлар ва бағрикенгликни тарғиб қилиш, никоҳни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Давлатнинг оилага оид сиёсатлари, яъни оилавий қўллаб-қувватлаш, никоҳдан ажрашиш ҳолатларининг олдини олиш, ижтимоий хизматлар тизимининг яхшиланиши ҳамда аҳолининг маънавий ривожи масалалари бу мавзуда муҳим оламда назарда тутилади. Маълумки, жамиятдаги ижтимоий барқарорликнинг асоси оила бўлиб, унинг барқарорлиги жамиятнинг умумий барқарорлигига таъсир кўрсатади. Оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, никоҳдан ажрашишнинг олдини олиш, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларнинг ечимини топишга кўмаклашади. Бунда, ҳар бир оила аъзосининг ҳақиқий ҳуқуқларига эга бўлиши, уларнинг фаол ижтимоий ролларини аниқ белгилаш ва уларга амал қилиш барқарор жамиятни шакллантиришга ёрдам беради. Мақсад ва уни асослаш. Ушбу мақоладаги асосий мақсад, никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш ва оила муносабатларини мустаҳкамлашга доир турли ижтимоий ёндашувларни ўрганишдир. Замонавий жамиятда оила мустаҳкамлиги кўплаб ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишига бевосита таъсир кўрсатади. Никоҳдан ажралишларнинг ўсиши, жамиятда оила структураси ва унинг ижтимоий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли, бу мавзунинг илмий таҳлили оила институтининг аҳамиятини янада чуқурроқ англаш, никоҳ ва ажралишнинг ижтимоий сабаблари ҳамда уларни бартараф этиш йўллари ҳақидаги илмий билимларни кенгайтириш учун зарур. Оила, унинг қадриятлари ва никоҳ муносабатларини кучайтириш орқали жамиятнинг келажаги учун соғлом авлодни тарбиялаш мумкинлиги аниқ. Бу муаммонинг ижтимоий аҳамияти, оила институтининг соғлом ривожланиши учун керакли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш заруратини тақозо этади. Илмий муаммонинг тавсифи ва ечими. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда республикамизда никоҳдан ажралишлар динамикасида олиб борилаётган ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқ бирқатор муҳим тенденциялар кузатилмоқда. Маълумотларга қараганда, айниқса, ахборот технологияларининг ривожланиши, ижтимоий барқарорликнинг йўқолиши ва оиладаги иқтисодий муаммолар никоҳдан ажралишларнинг кўпайишига таъсир қилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда республикамизда никоҳдан ажралишлар сони ортган (1-жадвал). 1-жадвалдан кўринадики, ўтган беш йил мобайнида (2020-2024 йиллар) республика бўйича никоҳдан ажрашганлар сони 59,9 фоизга ортган. Таҳлил 71 ` қилинаётган даврда никоҳдан ажралишлар сони республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, Наманган (96%), Сурхондарё (80,8%), Хоразм (75,2%) ва Фарғона (69%) вилоятларида юқори суръатда ўсган. Таҳлилларга кўра, 2024 йилда никоҳдан ажралишлар сони 2023 йилга нисбатан (8,3%) камайган. Бу даврда ҳудудлар кесимида фақат Жиззах вилоятидан бошқа барча ҳудудларда никоҳдан ажралишлар сонининг камайиши қайд этилган. Шаҳар аҳолисида никоҳдан ажралиш кўрсаткичлари қишлоқ жойларига қараганда юқори. Статистик маълумотларга кўра, никоҳдан ажралганларнинг 62,0 фоизи шаҳар жойларида, 38 фоизи қишлоқ жойларида қайд этилган. Шаҳар жойларида никоҳдан ажралиш даражасидаги бундай тенденция оилавий қадрият й

Доказательный фрагмент

«В статье анализируются социальные подходы к профилактике разводов и укреплению семьи.»

Образец извлечения

Демо-превью

В статье анализируются социальные подходы к профилактике разводов и укреплению семьи. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Family, values, marriage, divorce, family stability, social support, family, қадриятлар, Оила, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ажралиш, никоҳ, оилавий муносабатлар, оилавий барқарорлик, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники