К содержанию
РецензированоRU2024

Процесс самоуправления в системе формирования социальной активности студентов

Feruza KHUSANOVA

Зарубежная лингвистика и лингводидактика · 2 · 558-562 · 2024

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада талабаларни ижтимоий фаоллигини ижтимоий фаоллик, шакллантириш тизимида ўз-ўзини бошқариш жараёнида спорт, ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини таҳлил қилиш санъат, кўникмаларини ҳам ҳосил компетенциялари ва техника, ижтимоий фаол. талабаларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини самарали ўтказишни таъминлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Процесс самоуправления в системе формирования социальной активности студентов АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье показана необходимость навыков общественная самоконтроля и самоанализа в системе формирования деятельность, социальной активности студентов, а также продуктивных спорт, компетенций и эффективного проведения внеклассного искусство, технологии, свободного времени студентов. общественный деятель. 1 Teacher, Namangan State University. E-mail-feruza.khusanova81@mail.com Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika – Зарубежная лингвистика и лингводидактика – Foreign Linguistics and Linguodidactics Special Issue – 1 (2024) / ISSN 2181-3701 КИРИШ Мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ҳаётда туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Айниқса, таълим соҳасидаги ислоҳотларда “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши муҳим ўрин тутади. Ҳар бир мамлакатнинг ривожланиши ёки аксинча, инқирозга юз тутиши мамлакатдаги таълим тизимининг қай даражада такомиллашганига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ–5847-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари, замонавий билимга эга ва мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш ва илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда, ижтимоий соҳа ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга стратегик масалалар сифатида алоҳида аҳамият берилган [2]. Жумладан, Концепцияда “мустақил таълим соатлари улушини ошириш, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш” вазифаси хамда талабаларни тугаракларда ижодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш белгиланган. Шунингдек, унда таълим олувчиларнинг мустақил таълим олишлари, мустақил ишлаш, малакаларини узлуксиз ошириш орқали мутахассисларнинг зарурий компетенцияларга эга бўлиши, ижодий ярaтувчaнлик, тадқиқотчилик, мантиқий тaфaккурини ривожлaнтиришгa эришишлари мумкинлиги таъкидланган. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАРНИНГ ТАХЛИЛИ Н. Сафоевнинг фикрига кўра, инсон ўз ҳаётининг субъекти ҳисобланиб ўз фаоллиги устидан назорат қилишга қодир. Ўзининг фаолияти ёрдамида инсон шундай шароитларга эришадики, уни амалга ошириш сифати ва даражаси унинг интилишларига, истакларига, талабларига жавоб бера олади. Демак, таълим- тарбия ишлари талабалар хоҳишига, қизиқишларига, уларнинг ўз-ўзини тарбиялашига, улар хулқ-атворидаги камчиликларни бартараф этишларига йўналтирилса самарали натижа беради ва талабаларнинг фаоллиги ортиб боради. Талабалари одатда фаолият кўрсатишга интиладилар, ўз куч ва имкониятларини турли машғулотларда ва меҳнат жараёнида тўлақонли ишга солишга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун ҳам талабаларни ранг-баранг фаолиятларга жалб этиш ва аввало уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга ўз имкониятлари даражасида иштирок этишларини таъминлаш уларда ижтимоий фаолликни тарбиялаш жараёнининг асосига қўйилиши зарур. Агар талабалар фаоллиги ўқув машғулотларига, ижтимоий-фойдали меҳнатга, спорт, санъат ва техника билан шуғулланишга қаратилмас экан, бу фаоллик шўҳлик ва ўйинқароқликка айланиб қолиши мумкин. Ўз аждодларининг фикрларини қўллаб-қувватлаган Жалолиддин Давоний асарларида инсонни ижтимоий мавжудот сифатида талқин этади. Инсон фақат жамиятда, кишилар орасида улар билан биргаликда ташкил этилган муносабатлар жараёнида фаоллашади, деган фикрни илгари суради. 559 Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika – Зарубежная лингвистика и лингводидактика – Foreign Linguistics and Linguodidactics Special Issue – 1 (2024) / ISSN 2181-3701 Давоний асарларида бола яхши фазилатларни таълим-тарбия натижасида эгаллаши қайд этилган. Олим инсон ўта таъсирчан ва тақлидчан бўлишини таъкидлар экан, яхши фазилатни ҳам, ёмон фазилатни ҳам тезда қабул қилиши мумкинлигини алоҳида уқтириб ўтади[6]. Давоний инсон қалбини нақш солинадиган, суратларни осонликча тушириш мумкин бўлган тахтага ўхшатади. Давонийнинг фикрича, боланинг таълим-тарбия натижасида одоб-ахлоқли бўлиши унинг кейинги истиқболдаги тараққиётини белгилайди. Чунки инсон ҳар куни кўрадиган, мулоқотда бўладиган одамлар ва буюмлар унинг хулқига таъсир этади. Унинг таъкидлашича, ота ва она бола тарбияси учун

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада талабаларни ижтимоий фаоллигини ижтимоий фаоллик, шакллантириш тизимида ўз-ўзини бошқариш жараёнида спорт, ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини таҳлил қилиш санъат, кўникмаларини ҳам ҳосил ко…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада талабаларни ижтимоий фаоллигини ижтимоий фаоллик, шакллантириш тизимида ўз-ўзини бошқариш жараёнида спорт, ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини таҳлил қилиш санъат, кўникмаларини ҳам ҳосил ко… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
social activity, техника, art, social activist, ижтимоий фаоллик, санъат, искусство, общественный деятель, общественная деятельность, ижтимоий фаол, спорт, технологии, sport, technology
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники