К содержанию
РецензированоRU2023

Образ шейха в поэме “Хайрат уль-аброр” Алишера Навои и его интерпретация в миниатюрных произведениях

Gulabza KARSHIEVA · Keywords: -/© in Science LLC.

Зарубежная лингвистика и лингводидактика · 2 · 75-86 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Аннотация: Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг комил комил инсон, инсон ҳақидаги қарашлари, “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги шайх, тасаввуфий ғоялар, вали инсонлар, шайхлар, ҳақиқий ва ҳақиқий ва риёкор риёкор шайхлар ҳақидаги ҳикоятлари ва уларнинг шайхлар, тасаввуфий ғоялар, қўлёзмалардаги мўъжаз тасвирлар – миниатюраларда миниатюра, ифодаланиши, миниатюра асарларидаги рамзий белгилар, рамзий белгилар. матн ва тасвир уйғунлиги ҳақида фикрлар баён этилган. 1 Candidate of Philological Sciences, Associate Professor, Director, Museum of Oriental Miniature Art named after Kamoliddin Bekhzod. E-mail: gkarshieva@mail.ru Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika – Зарубежная лингвистика и лингводидактика – Foreign Linguistics and Linguodidactics Issue – 2 № 1 (2024) / ISSN 2181-3701 Образ шейха в поэме «Хайрат уль-аброр» Алишера Навои и его интерпретация в миниатюрных произведениях АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Статья посвящена анализу взглядов Алишера Навои на совершенный человек, идеал человеческого существа, мистических идей, шейх, реальные и представленных в эпосе «Хайрат уль-Аброр». Особое лицемерные шейхи, внимание уделяется рассказам о выдающихся людях, мистические идеи, миниатюра, шейхах, а также о лицемерных шейхах, и их изображениях в символические знаки. рукописях и миниатюрах. Рассматриваются символические образы, использованные в текстах, и гармония образов в миниатюрных произведениях. КИРИШ Алишер Навоий (1441–1501) ижодида инсон ҳақидаги тушунчалар исломий қоидалар негизида шаклланган. Шу боис, Навоий қарашлари Қуръони карим ва Ҳадиси шарифда инсон ҳақида билдирилган фикрларга таянади, Қуръондаги оятлар баъзан мазмунан достонларда қайтарилади ва инсон мукаррам зот экани, унинг вужуди тупроқдан бўлса-да, аммо руҳи илоҳий хусусиятга эга эканлиги баён қилинади. Шоир инсоннинг иймонли бўлиши, шариат талабларига оғишмай риоя қилиши лозимлиги, ўзини англаши, ўз Раббини таниши зарурлиги ҳақида ёзади. Комил инсон – илоҳий илмларни эгаллаган, қалби нурли, ҳар нарсадан огоҳ одам. Аммо бу йўл бағоят мушкулликлар билан, тинимсиз Аллоҳ сари покланиб бориш билан амалга ошади. Комил инсон ҳақидаги ғоялар асрдан-асрга, шоирдан-шоирга ўтиб, мукаммаллашиб, теранлашиб борган. Бу бир идеал образ сифатида адабиётдан мустаҳкам ўрин олган. Шайхлар, номдор сўфийларга комиллик тимсоли, деб қаралган. Уларнинг хатти-ҳаракатлари, ахлоқи элга намуна қилиб кўрсатилган. Алишер Навоий 1495–96 йилларда ёзган “Насойиму-л-муҳаббат” асарини валий инсонлар, шайхлар, сўфийларга бағишлайди. Аксарият ҳолларда, бу асар Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс мин ҳазароту-л-қудс” (“Дўстлик таровати”) асарининг ижодий таржимаси сифатида кўрилади. Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс” асарида 616 та шайх ҳақида маълумот келтирилган. Ҳазрат Навоий бу маълумотларни қайта ишлаб, тўлдириб, шайхлар сонини 770 тага етказади. Шунингдек, “Насойиму-л-муҳаббат”да Абдураҳмон Жомий ва унинг замондоши бўлган валий зотлар ҳаёти ва фаолиятини ҳам ёритганини маълум қилади. Навоий асарларида, жумладан “Хамса”нинг биринчи достони “Ҳайрат ул-аброр”да ҳам ўзи эътиқод қўйган шайхлар, валилар сиймосини чизиб, инсоний баркамоллик, иймон ва эътиқод ғояларини тарғиб этади. Бу достонда Боязид Бистомий, Иброҳим Адҳам, Абдуллоҳ Ансорий, Шайх Ироқий, Имом Фахриддин Розий, Шайх Сухравард, Хожа Муҳаммад Порсо, Абдуллоҳ Муборак номи билан боғлиқ ҳикоятлар келтирилади. 76 Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika – Зарубежная лингвистика и лингводидактика – Foreign Linguistics and Linguodidactics Issue – 2 № 1 (2024) / ISSN 2181-3701 “Ҳайрат ул-аброр” достони мақолотларига илова қилинган ҳикоятлар рассомларга муаллиф ғояларини тасвирлар орқали очиб бериш ҳамда анъанавий миниатюралар силсиласи пайдо бўлишига имкон яратган. Адабиёт каби миниатюра санъатида ҳам муаллифлар тарихий шахсларнинг портретларини яратишга интилмаганлар, балки тарихий шахслар ҳақида кенг тарқалган ҳикоятлар, ривоятларни асарларида мужассам этганлар, шунинг учун ҳам умумлашган сюжетлар ва тасвирлар яратиш анъанага айланган. Ўз навбатида, улар билан боғлиқ ҳикоятлар ахлоқ ҳақидаги ўрта аср ғоялари ва қарашларининг намуналари сифатида қабул қилинган. Темурийлар даврида Хўжа Аҳрори Валининг хизматлари билан Нақшбандия тариқати Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг асосий тариқатига айланди. Бу даврда Нақшбандия тариқати соҳиблари, сўфий ва дарвешлар ҳақиқатан ҳам катта нуфуз ва обрўга эга эдилар[Рахимова. 2022.16]. Ҳиротдаги барча машҳур олимлар, рассомлар, машшоқлар ва шоирлар ана шу таълимот тарафдорлари эдилар. Ҳатто, Султон Ҳусайн (1469-1505) Абдураҳмон Жомий (1414–1492) ва Навоийнинг таъсири остида тасаввуфни ёқлаган [Рахимова. 2020.17]. Шоир ғояларини, тасаввуфга оид қарашларини сўзлар билан ифодаласа, мусаввир рамзий белгилар орқали очиб беришга ҳаракат қилган. Бу ранглар, композиция, кийимлар, образлар ва бошқа ҳолатларда кўринади. Маълумки, ўрта асрлар, айниқса, Алишер Навоий даври қўлёзма яратиш санъати – китобат санъатининг энг гуллаб-яшнаган даври бўлди. Китобат санъати қоғозрез, хаттот, лаввоҳ, музаҳҳиб, муса

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Аннотация: Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг комил комил инсон, инсон ҳақидаги қарашлари, “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги шайх, тасаввуфий ғоялар, вали инсонлар, шайхлар, ҳақиқий ва ҳақиқий ва риёкор риёкор…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Аннотация: Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг комил комил инсон, инсон ҳақидаги қарашлари, “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги шайх, тасаввуфий ғоялар, вали инсонлар, шайхлар, ҳақиқий ва ҳақиқий ва риёкор риёкор… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-3663/© 2024 in Science LLC, sheikh, mystical ideas, miniature, символические знаки, реальные и лицемерные шейхи, ҳақиқий ва риёкор шайхлар, комил инсон, perfect man, мистические идеи, real and hypocritical sheikhs, шейх, миниатюра, тасаввуфий ғоялар, symbolic signs, совершенный человек, рамзий белгилар, шайх
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники