Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Вопросы правового регулирования управленческой деятельности системы принудительного исполнения
Davron BOBOKHONOV · February -/© in Science LLC. (Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan)
Общество и инновации · 6 · 91-99 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу илмий мақолада муаллиф томонидан Суд қонун, ҳужжатларини ижро этишда ижро органларининг мажбурий ижро тизими, аҳамияти беқиёсдир. Бугунги кунда мамлакатимиз ижро бошқарув, органларнинг бу беқиёс аҳамиятини англаган ҳолда, уни фаолият, суд, ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор ишлар амалга қарздор, оширилмоқда. шахс, ундирув, жавобгар. 1 Master degree student, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2025) / ISSN 2181-1415 Вопросы правового регулирования управленческой деятельности системы принудительного исполнения АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной научной статье автор раскрывает ключевую система принудительного роль исполнительных органов в реализации судебных исполнения, актов. В настоящее время в нашей стране, осознавая их управление, значимость, проводится ряд реформ, направленных на деятельность, суд, повышение эффективности их деятельности. должник, лицо, взыскание, ответчик. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш - мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўлламли ислоҳатларни самарали амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда, ижро соҳасидаги бошқарув фаолиятни ҳуқуқий тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари - Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан бошлаб, Фуқаролик- процессуал кодекси, “Суд қарорлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш тўғрисида”ги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”[1] ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан суд қарорларини ижро этилишининг самарадорлигини ошириш юзасидан қабул қилинган бир қатор Фармон ва Қарорларини ташкил қилиб, бу шахснинг давлат томонидан ҳуқуқий ҳиммоясини таъминлашга хизмат қилади. Ҳуқуқий ҳимоя юзасидан олимларнинг фикирларига тўхталадиган бўлсак, Д.Ю.Паршуниннинг фикрича, “Шахснинг давлат томонидан ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш механизмида прокуратуранинг ҳимоя функцияси муҳим роль ўйнайди ва бу махсус ҳуқуқий институтлар орқали амалга оширилади” [2]. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган [3]. Бюронинг асосий вазифалари этиб: суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш; ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаш ёки ижро этилишига тўсқинлик қилиш, ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш; 92 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2025) / ISSN 2181-1415 замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш; суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш; суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш, давлат ижрочилари фаолиятининг самарадорлигини оширишлар этиб белгиланган. Шунингдек, Фармонга кўра, тугатилган Суд департаментининг Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифалар, функциялар ҳамда ваколатлар Бюро зиммасига юклатилган. Шу билан бирга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Бюронинг давлат ижрочилари томонидан амалга оширилиши белгилаб берилди. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, 2017 йил 30 майда давлатимиз Раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган. Мазкур Қарор Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш, Бюронинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг ташкилий-штат намунавий тузилмаларини назарда тутилган. Шу билан бирга, Қарор билан “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисид”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисида”ги Низомлар тасдиқланган. “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги Низомда Бюро зиммасига юклатилган вазифалар, функциялар, ҳуқуқ ва жавобгарликлари ўз аксини топган. Шуни таъкилдаш жоизки, Низом билан Бюро Бош прокурор буйруқ ва кўрсатмаларига амал қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилган. Низомга кўра, бюро суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжа
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу илмий мақолада муаллиф томонидан Суд қонун, ҳужжатларини ижро этишда ижро органларининг мажбурий ижро тизими, аҳамияти беқиёсдир.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу илмий мақолада муаллиф томонидан Суд қонун, ҳужжатларини ижро этишда ижро органларининг мажбурий ижро тизими, аҳамияти беқиёсдир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, бошқарув, defendant, compulsory enforcement system, ундирув, управление, мажбурий ижро тизими, court, ответчик, жавобгар, activity, фаолият, individual, деятельность, қарздор, collection, система принудительного исполнения, должник, debtor, шахс, взыскание, лицо, суд, management
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025