Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Современная интерпретация правового регулирования общественных отношений
Akmal PARDAEV
Общество и инновации · 6 · 331-336 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга давлат, солишга қаратилган замонавий ғоялар, фикрлар ва ҳуқуқ, қарашлар, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижтимоий муносабат, асосида ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга ҳуқуқий тартибга солиш, норма ижодкорлиги, солиш таъсирини баҳолаш, мониторинг ва назорат қонун ижодкорлиги, механизмлари атрофлича таҳлил қилинган. ҳуқуқий рағбатлантириш, ҳуқуқий чеклаш, ҳуқуқий имтиёзлар, демократлаштириш ва модернизациялаш, ҳуқуқий муносабатлар. 1 Independent Researcher, Termez State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2025) / ISSN 2181-1415 Современная интерпретация правового регулирования общественных отношений АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье подробно анализируются современные государство, идеи, мнения и взгляды, направленные на правовое право, регулирование общественных отношений, а также общественные отношения, механизмы оценки, мониторинга и контроля влияния правовое регулирование, нормотворчество, правового регулирования общественных отношений на законотворчество, основе нормативно-правовых актов. правовое стимулирование, правовое ограничение, правовые льготы, демократизация и модернизация, правоотношения. Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш бош мақсадларимиздан бири сифатида қаралаётганлиги жамият ҳаёти учун муҳим бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий нормалар асосида мукаммал тартибга солинишини тақозо этмоқда. Бу эса, ҳуқуқшуносликка оид тушунча, тамойил, қоидалар ва бошқа бир қатор масалаларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг ҳуқуқий тизимдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганиш эҳтиёжини келтирмоқда [1]. Шу боисдан, норма ижодкорлиги жараёнида “ақлли тартибга солиш” усулларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш тушунчасининг моҳияти, ҳуқуқий тизимдаги аҳамиятини ўрганиш, унинг барқарорлигини таъминлаш усул ва услубларини аниқлаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бўлиб ҳисобланади. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросини самарали таъминлаш, норма ижодкорлиги жараёнида “ақлли тартибга солиш” усулларидан кенг фойдаланиш ҳамда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда қонунчилик ҳужжатлари натижадорлигини мониторинг қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ривожлантириш асосий мақсадлардан этиб белгиланди [2]. Бугунги кунда Тараққиёт ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияларига мувофиқ мамлакатимиз давлат бошқарув соҳасида, айниқса, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, шу жумладан норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг институционал асосларини ривожлантиришга қаратилган комплекс чоратадбирлар амалга оширилишини тақозо этмоқда. Айтиш жоизки, бугунги кунда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга оид замонавий ғоялар асосан давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёев томонидан илгари сурилмоқда: Биринчидан, қонунчилик ҳужжатларини мақбуллаштириш натижасида тартибга солиш юкини камида 30 фоизга қисқартириш; тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, уларнинг улушини 332 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2025) / ISSN 2181-1415 камида 60 фоизга етказиш; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг самарали мониторинги қамровини 100 фоизга етказиш; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳажмини камида 2 бараварга ошириш; ҳуқуқ тизими рақобатбардошлигини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай бўлган содда ва ихчам қонунчилик тизимини яратиш; идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг аниқ чегараларини белгилаш орқали уларнинг сонини кескин қисқартириш [3]. Иккинчидан, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қабул қилиниши миллий қонунчиликни такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, шунингдек, ҳуқуқий тартибга солиш барқарорлигини таъминлаш мақсадида: а) қонун лойиҳасидаги ҳаволаки нормаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочиларини лойиҳанинг ўзида мажбурий тартибда белгилаш; б) тегишли соҳани тартибга солувчи қонун лойиҳасини тайёрлашда ушбу соҳадаги қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган муносабатларни қонун даражасига кўтариш имкониятини муҳокама қилиш шартлигини белгилаш ва бу ҳақда қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида кўрсатиш; в) қонун кучга кирган кундан бошлаб беш йил ўтиб, масъул давлат органи ва Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан қонуннинг самарадорлигини, мақсади ва кутилган натижаларига эришилганлигини аниқлаш учун унинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш амалиётини жорий этиш [4]. Учинчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тар
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга давлат, солишга қаратилган замонавий ғоялар, фикрлар ва ҳуқуқ, қарашлар, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижтимоий муносабат, асосида ижтимоий муноса…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга давлат, солишга қаратилган замонавий ғоялар, фикрлар ва ҳуқуқ, қарашлар, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижтимоий муносабат, асосида ижтимоий муноса… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1/S-pp331-336, общественные отношения, ҳуқуқий тартибга солиш, правовое регулирование, state, государство, демократлаштириш ва модернизациялаш, законотворчество, law-making, democratization and modernization, ҳуқуқий чеклаш, ҳуқуқий имтиёзлар, law, правоотношения, право, ҳуқуқ, правовое стимулирование, legal privileges, social relations, демократизация и модернизация, ҳуқуқий муносабатлар, legal relationships, ҳуқуқий рағбатлантириш, legal incentives, давлат, ижтимоий муносабат, правовое ограничение, legal restrictions, қонун ижодкорлиги, legal regulation, norm creation, правовые льготы, нормотворчество, норма ижодкорлиги
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025