К содержанию
РецензированоRU2024

Международно-правовые основы отношений государства с религией и религиозными организациями в Узбекистане в годы независимости

Juraboy TOSHKULOV

Общество и инновации · 5 · 373-381 · 2024

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистон Диний ташкилотлар, Республикаси қўшилган давлат ва дин ўртасидаги инсон ҳуқуқлари, муносабатларни тартибга солувчи халқаро-ҳуқуқий имплементация, ҳужжатларнинг нормалари таҳлил қилинган, уларнинг конфессиялар, халқаро ҳуқуқ нормалари, мазмун-моҳияти очиб берилган, халқаро-ҳуқуқий виждон ва диний эътиқод ҳужжатларнинг нормаларининг миллий қонунчиликка эркинлигини, имплементация қилиниши бўйича амалга оширилган эътиқодий расм-русумлар. ташкилий чора-тадбирлар, уларнинг натижалари 1 Doctor of Law, Professor, Head of the Department of Theoretical-Historical, State-Legal and Constitutional Law, Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415 кўрсатилган. Келгусида тадқиқ этилган мавзу бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида таклифлар ва тавсиялар берилган. Международно-правовые основы отношений государства с религией и религиозными организациями в Узбекистане в годы независимости АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируются нормы международно- Религиозные правовых документов, регулирующих отношения между организации, государством и религией, к которым присоединилась права человека, Республика Узбекистан в годы независимости, реализация, конфессии, раскрывается их содержание и сущность, организационные нормы международного меры по реализации норм международно-правовые права, документы в национальное законодательство и показаны свобода совести и их результаты. Даны предложения и рекомендации по религиозных убеждений, религиозные образы. исследуемой теме в дальнейшем. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида давлат билан дин ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар тарихида мазмун-моҳиятига кўра янги давр бошланди. Ушбу муносабатларнинг биринчидан мустаҳкам миллий ҳуқуқий базаси яратилди. Иккинчидан, инсон ҳуқуқлари бўйича давлат билан дин ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни у ёки бу даражада тартибга солувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга Ўзбекистон Республикаси қўшилди ва нормаларини ўзининг миллий қонунчилигига имплементация қилди. Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ҳаёт, сиёсий институтлар мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиш йўлини танлаб олди ва ушбу нормани ўзининг Асосий қонунида мустаҳкамлаб қўйди. Шунингдек, унда ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлади. Тўртинчидан мамлакатда фаолият олиб бораётган барча конфессияларнинг давлат ва қонун олдида тенглигини, ҳеч бир диний конфессияга имтиёз берилмаслигини, бошқаларнинг камситилишини тақиқловчи, фуқароларнинг дини ва эътиқодидан қатъий назар қонун олдида тенглигини кафолатловчи қоидаларни миллий қонунчилигида белгилаб берди. Бешинчидан, республикадаги барча конфессияларнинг ўз фаолиятини ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширишлари учун ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий ва ҳуқуқий кафолатлар яратилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат билан дин ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар асосини давлатнинг ўз фуқаролари ва мамлакатда истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган ҳамда хорижий давлатлар фуқароларининг виждон ва диний эътиқод эркинлиги кафолатли таъминлашга йўналтирилган сиёсати ташкил қилади. Мазкур сиёсат билан боғлиқ муносабатлар халқаро, минтақавий ва миллий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Халқаро ҳуқуқ нормалари жаҳон ҳамжамияти аъзолари иштирокида қабул қилинган ва улар томонидан ижроси таъминланадиган нормалардир. Ушбу 374 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415 ҳужжатлар халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар – декларация, шартнома, конвенция, пакт кабиларда белгилаб қўйилади. Инсоннинг табиий-шахсий ва ажралмас ҳуқуқларидан бири бўлган виждон виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқига у ёки бу даражада алоқадор бўлган минтақавий ҳужжатларни қўшиб ҳисоблаганда юздан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган. Ушбу ҳужжатларга ер шаридаги деярли барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам қўшилган ва уларда ўз аксини топган нормаларни ўз миллий қонунчилига имплементация (ўз миллий қонунчилигига сингдириш, ўз ҳудудида ижросини таъминлаш) қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси 80 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилди. Улардан 10 дан ортиғи бевосита виждон эркинлиги ва диний эътиқод эркинлигига оид муносабатларни тартибга солувчи нормаларни ўзида акс эттирган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича сермаҳсул ишлар амалга оширилди. Ҳозирги кунда бу ишларни жадал суръатлар билан амалга оширишнинг ташкилий ҳуқуқий чораларини кўриш жараёни давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси 1992-йил мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) аъзолигига қабул қилинди, унинг Устави нормаларига оғи

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистон Диний ташкилотлар, Республикаси қўшилган давлат ва дин ўртасидаги инсон ҳуқуқлари, муносабатларни тартибга солувчи халқаро-ҳуқуқий имплементация, ҳужжатларнинг н…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистон Диний ташкилотлар, Республикаси қўшилган давлат ва дин ўртасидаги инсон ҳуқуқлари, муносабатларни тартибга солувчи халқаро-ҳуқуқий имплементация, ҳужжатларнинг н… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
religious organizations, имплементация, виждон ва диний эътиқод эркинлигини, эътиқодий расм-русумлар, реализация, религиозные образы, freedom of conscience and religious belief, нормы международного права, religious rituals, халқаро ҳуқуқ нормалари, confessions, human rights, свобода совести и религиозных убеждений, религиозные организации, инсон ҳуқуқлари, диний ташкилотлар, права человека, international legal norms, конфессии, конфессиялар, implementation
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники