Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Направленческий, организационно-активный, аналитический этапы научно-исследовательской деятельности студентов
Mukhabbat SAMIDJONOVA · Dilnoza AHMEDOVA
Общество и инновации · 5 · 323-330 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада олий ўқув юртлари талабаларининг илмий тадқиқот, илмий тадқиқотчилик фаолиятига йўналтиришнинг тадқиқот, асосий босқичлари ҳақида фикр юритилган. тадқиқотчилик фаолияти, ташкилий босқич, фаолият босқичи, аналитик босқич, элементар изланиш фаолияти. 1 Researcher, Namangan State University. 2 Researcher, Namangan State Pedagogical Institute. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2024) / ISSN 2181-1415 Направленческий, организационно-активный, аналитический этапы научно-исследовательской деятельности студентов АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматриваются основные этапы ориентации научное исследование, студентов вузов на исследовательскую деятельность. исследование, исследовательская деятельность, организационная фаза, фаза деятельности, аналитическая фаза, элементарная исследовательская деятельность. Замонавий мураккаб ва ўзгарувчан педагогик жараён ўқитувчининг касбий мақомига алоҳида талаблар қўймоқда. Фан бўйича билимларни ўқувчилар томонидан яхшироқ ўзлаштирилиши учун шароит яратишга қаратилган анъанавий кўникмалар билан бирга яна фойдаланилаётган методларнинг самараси даражаси, ташкилий шаклларнинг муҳимлигини белгилаш, ўз фаолияти натижаларини англаш, тузатишлар киритиш сингарилар талаб қилинмоқда. Бу мураккаб вазифаларни педагогик жараёнда унинг моҳияти, ички тизими ва бошқа воқеликлар билан алоқасини ўрганишга йўналтирилган тадқиқотчилик фаолиятини амалга ошириш орқали ҳал қилиш мумкин. Педагогик жараёнда тадқиқотчилик фаолиятини 3 асосий босқичда тақдим этиш мумкин. 1-босқич. У шартли равишда “дастлабки” деб аталади. У тадқиқот мақсадини белгилаш, гипотеза олға суриш, тадқиқот муаммоси бўйича мавжуд ёндашувларни ўрганиш кабиларни ўз ичига олади. 2-босқич. “Ташкилий фаолият” – тадқиқот фаолияти, айниқса тадқиқот методикаси анжомларини танлашдан иборат бўлади. 3-босқич. “Аналитик”. Бу босқичда олинган натижалар ва уларнинг мақсадги мослиги таҳлил қилинади, кейинги ишлар учун муаммолар белгиланади. Педагогик тадқиқот жараёнида ўқитувчидан тадқиқот фаолиятини амалга ошириш учун йўналтирилган махсус кўникма талаб қилинади. Шунга кўра бундай малакалар тадқиқий деб номланади. Педагогик фаолият доирасида тадқиқий малакага қуйидагича таъриф бериш мумкин: бу талаба шахсини тарбиялаш, таълим бериш ва ривожлантириш жараёни ҳақида билимлар олиш, бу жараён факти ва ходисаси орасидаги алоқани белгилаш усули ҳисобланади. Замонавий педагогика ва психологияда кўникма муаммосига кўп вақт ва эътибор берилган ва берилмоқда. Муваффақиятли ўқув-билиш ва касбий фаолият учун зарур бўлган кўникмалар таърифига турлича ёндашувлар мавжуд. Мавжуд таснифларни умумлаштириб кўникмаларнинг икки асосий соҳасини кўрсатиш мумкин: 1. “Содда” ва “махсус” (Г.И. Шчукина), “элементар” (А.А. Степанов), “хусусий” (В.П. Стрекозин, Е.И. Игнатьев) ва бошқа кўникмалар. 324 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2024) / ISSN 2181-1415 2. “Мураккаб ва умумлашма” (Г.И. Шчукина) кўникмалар, “кўникма-маҳорат” (Степанов, Платонов), “умумий тартибдаги кўникма” (Т.А. Ильина), “умумий” кўникма (Е.И.Игнатьев) ва бошқалар. Кўникмаларнинг биринчи гуруҳи кўпроқ продуктив фаолият билан боғлиқ (Т.К. Александров фикрига кўра тадқиқот фаолияти). Кўникмаларнинг иккинчи гуруҳи ижодий тадқиқот фаолияти билан боғлиқ. Шунинг учун тадқиқотчилик фаолияти гуруҳи “мураккаб кўникма, умумлашма” сифатида талқин этилиши мумкин. Педагогик тадқиқотлар методологияси ва методикаси, касбий кўникмалар мазмуни муаммолари, замонавий ўқитувчини шакллантириш бўйича ҳамкорликдаги тадқиқотлар қуйидагилар: – педагогик жараёнда тадқиқот учун муаммони кўра олиш кўникмаси; – фаразлар олға суриш кўникмаси; – тадқиқот соҳасида ўрганилган илғор ва тарихий тажрибани умумлаштириш кўникмаси; – турли метод ва методикалардан фойдаланиб экспериментал фаолиятни ташкил қилиш кўникмаси; – экспериментал фаолият натижаларини фаразлаш; – тадқиқот натижаларини мустаҳкамлаш кўникмаси; – экспериментал фаолиятни боришига тузатиш кирита олиш кўникмаси; – тадқиқот ишлари натижаларини ишлаб чиқиш ва кейинги фаолият учун хулосалар чиқариш кўникмаси. Тадқиқот кўникмаларига эга бўлиш мутахассисга таълим ва тарбия соҳасида таълим муассасасида педагогик жараённи яхшилаш йўлларини белгилаш ва талаба имкониятларини тўла очиб бериш имконини беради. Тадқиқот кўникмаларини ривожлантириш учун зарур бўлган, педагогнинг тадқиқот фаолиятини самарали шакллантиришга ёрдам берувчи қуйидаги саволлар ушбу сатрлар муаллифини қизиқтириб келади: 1. Бу кўникмаларни қачон шакллантириш ва ривожлантиришни бошлаш лозим? 2. Қандайдир шахсий хусусиятлар уларни ривожланишига ёрдам берадими? Ёрдам берса, қандай қилиб? 3. Тадқиқот кўникмалари тор мутахассисликка оидми ёки улар фанлараро ҳисобланадими? Кўникмаларни бир соҳадан бошқасига ўтказиш мумкинми? Биринчи саволга жавоб беришга уриниб кўрамиз. Бунинг учун тадқиқот фаолиятини шаклланиши ҳақидаги масалага мурожаат қиламиз. Л.М. Маневцованинг тадқиқотлари
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада олий ўқув юртлари талабаларининг илмий тадқиқот, илмий тадқиқотчилик фаолиятига йўналтиришнинг тадқиқот, асосий босқичлари ҳақида фикр юритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада олий ўқув юртлари талабаларининг илмий тадқиқот, илмий тадқиқотчилик фаолиятига йўналтиришнинг тадқиқот, асосий босқичлари ҳақида фикр юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- scientific research, илмий тадқиқот, activity phase, исследовательская деятельность, elementary research activity, тадқиқот, тадқиқотчилик фаолияти, фаза деятельности, research, аналитическая фаза, organizational phase, элементарная исследовательская деятельность, элементар изланиш фаолияти, научное исследование, research activity, analytical phase, аналитик босқич, фаолият босқичи, исследование, ташкилий босқич, организационная фаза
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026