К содержанию
РецензированоRU2024

Правовое регулирование рассмотрения обращений в Органах внутренних дел

Ozodbek JURABOYEV

Общество и инновации · 5 · 302-311 · 2024

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада ички ишлар органлари тизимида жисмоний ва Ички ишлар органлари, юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишнинг жисмоний ва юридик ҳуқуқий асослари, мурожаатларни кўриб чиқишда шахсларнинг аниқланаётган ҳуқуқий бўшлиқлар ва уларни илмий мурожаатлари, ариза, амалий таҳлиллари ёритилган. шикоят, таклиф, 1 Colonel, Head of the Department for Work with Appeals, Organizational Department, Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415 оммавий қабул ва сайёр қабуллар, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун, буйруқ, низом. Правовое регулирование рассмотрения обращений в Органах внутренних дел АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье освещены правовые основы рассмотрения Органы внутренних дел, обращений физических и юридических лиц в системе обращения физических и органов внутренних дел, правовые пробелы, выявляемые юридических лиц, при рассмотрении обращений, и их научно-практический заявление, жалоба, анализ. предложение, массовые приемы и выездные приемы, сроки рассмотрения обращений, права и свободы человека, закон, приказ, положение. Маълумки, мамлакатимизда сўнги йилларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг дарду-ташвишлари ўрганиш мақсадида халқ билан мулоқот қилишга катта эътибор берилиб, муаммоларга ечим топиш ва халқни рози қилиш давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бирига айланди. Дарҳақиқат, Асосий қонунимиз – Конституциямизда белгиланганидек, Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи бўлиб, Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар [1]. Шундай экан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларни эшитиш, муаммоларини ўрганиш, ечим топиш давлат хизматчиларининг муҳим вазифаларидандир. Фуқаролар эса белгиланган тартибда давлат органларига мурожаат қилиб, жавоб олиш ҳуқуқига эга ва бу орқали ўзларини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топадилар, шу билан бирга улар ўз таклифлари орқали давлат бошқарувида бевосита иштирок қиладилар. Шу ўринда айтиш керакки, давлат ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахсларидан мурожаатлар билан ишлаш ва уларга жавоб беришда алоҳида билим ва масъулият талаб қилса, фуқаролар ҳам бу юзадан маълум даражада ҳуқуқий онг ва маданиятга эга бўлишлари керак. Ўзбекистон Республикасида мурожаатларга оид муносабатлар алоҳида қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган бўлиб, уларда мурожаат этиш ҳуқуқининг объект ва субъектлари, мурожаат шакллари, турлари, тартиби, муддатлари, принциплари ҳамда бошқа талаб ва қоидаларига оид барча нормалар белгилаб қўйилган. 303 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415 Мурожаатларга оид қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни [2], шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4904-сонли Фармони [3], 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5633-сонли Фармони [4] қабул қилинди. Замон талабларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–378-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 август куни қабул қилинди, Сенат томонидан 24 август куни маъқулланди ва Президентимиз томонидан 2017 йил 11 сентябрь куни имзоланиб, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–445-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланди. Ушбу Қонун 12 сентябрь куни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди ва шу кундан кучга кирди. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қисқача қуйидагиларда ўз аксини топди. Жумладан, Қонуннинг 3-моддасида ариза, таклиф, шикоят каби асосий тушунчалардан ташқари электрон мурожаат, такрорий мурожаат, аноним мурожаат, мурожаатнинг дубликати, оммавий қабул, видеоконференцалоқа ҳамда давлат иштирокидаги ташкилот каби тушунчалар ҳам киритилди. Белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаатга электрон мурожаат деб таъриф берилган. Қонун ҳужжатларидан маълумки, такрорий мурожаат айни бир мурожаатчидан келиб тушган, унинг аввалги мурожаати юзасидан ташкилот томонидан қабул қилинган қарори устидан шикояти ёки мурожаатни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаганлигидан норозилиги баён этилган мурожаатга айтилади. Буни, мурожаатнинг дубликатидан фарқлаш муҳим аҳамиятга эга чунки, мурожаатнинг дубликатида айни бир жисмоний ёки юридик шахс мурожа

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада ички ишлар органлари тизимида жисмоний ва Ички ишлар органлари, юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишнинг жисмоний ва юридик ҳуқуқий асослари, мурожаатларни кўриб чиқишда шахсларнинг аниқлан…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада ички ишлар органлари тизимида жисмоний ва Ички ишлар органлари, юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишнинг жисмоний ва юридик ҳуқуқий асослари, мурожаатларни кўриб чиқишда шахсларнинг аниқлан… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Internal affairs bodies, шикоят, заявление, proposal, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ички ишлар органлари, приказ, низом, органы внутренних дел, жалоба, права и свободы человека, таклиф, law, обращения физических и юридических лиц, complaint, application, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари, deadlines for considering appeals, қонун, буйруқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, order, закон, сроки рассмотрения обращений, оммавий қабул ва сайёр қабуллар, public receptions and field receptions, appeals of individuals and legal entities, предложение, regulation, положение\, human rights and freedoms, ариза, массовые приемы и выездные приемы
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники