Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Наскальные изображения Гелансая
Kholiyor OYNAZAROV
Общество и инновации · 5 · 503-506 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада 2024 йилда Ўзбекистоннинг жанубий Ғелон, ҳудудларида олиб борилган тадқиқотлар натижасида Кункўрмассой, аниқланган бир қанча петроглифлар ҳамда уларнинг Зараутсой, ишланиш техникаси, мазмун-моҳияти, хронологияси ва Сийпантош, Қорақиясой, қиёсий таҳлили ҳақида сўз боради. Шахта, Арава, лабиринт. 1 Junior Researcher, PhD, National Center of Archeology, Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan. E-mail: xoliyor.oynazarov@mail Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 Наскальные изображения Гелансая АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматриваются петроглифы, Гелан, обнаруженные в ходе исследований, проведенных в южных Кункурмассай, регионах Узбекистана в 2024 году. Анализируются методы Зараутсай, их обработки, содержание, хронология, а также проводится Сийпанташ, Коракиясай, сравнительное исследование. Шахта, колесница, лабиринт. Ўзбекистон ҳудуди археологик ёдгорликларга жуда бой бўлиб, улар қадим тарихимизнинг тилсиз гувоҳидир. Археологик ёдгорликлар моддий тарихий манбалар бўлиб, бу ёдгорликлар инсоният тарихининг ривожланишида ёзма тарихгача бўлган қисмини ўрганишда аҳамияти муҳимдир. Ўрта Осиё халқлари томонидан яратилган маданий мерос намуналари орасида қоятошлардаги расмлар энг қимматли манбалар, улар тошга ёзилган тарихий санъат асарларидир. Ўрта Осиёда энг қадимги петроглифлари Зараутсой [Парфенов Г.В. 1941], Шахта [Ранов В.А., 1961] Саймолитош [Бернштам А.Н., 1951], Сармишсой [Кабиров А.К, 1976; Хўжаназаров, 2018,] Қорақияcой [Хўжаназаров, 1995] ва Сийпантош [Сулейманов Р.Х. 2001] қоятош расмларидир. 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази “Ландшафт археологияси” лабораторияси илмий ходимлари Х.Г. Ойназаров, О.Т. Эргашев ва Ўзбекистон Миллий университети, археология йўналиши талабаси Ж.Ғ. Рахимовлар томонидан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли Ғелон қишлоғида археологик тадқиқотлар олиб борилди. Олиб борилган археологик тадқиқотлар вақтида бир қатор қоятош суратлари аниқланди ва ибтидоий санъат тарихини ўрганиш бўйича муҳим янгилик қилинди. Ғeлон қишлоғи Ҳисор тоғ тизмаси шимоли қисмида Ўзбекистоннинг энг баланд тоғ чўққиси ҳисобланган Ҳазрати Султон тоғининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Ғeлон қишлоғи ҳудудида олиб борилган тадқиқот ишлари давомида бу ердаги сойлардан бир нечта қоятош суратлари топиб ўрганилди. Мазкур сой Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган бўлиб, ҳудудга кириш учун яқиндан ёрдам берган қўриқхона раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Қоятош суратлари Ғeлон қишлоғидан шимоли-шарқда 10 км узоқликдаги Кункўрмассойда аниқланди. Ушбу сойдан аниқланган расмлар Кункўрмассойнинг ўрта ва юқори оқими ҳудудларида жойлашган. Уларнинг координаталари, сув сатҳидан баландлиги ва эгаллаган юзаси белгилаб олинди. Ушбу қоятош расмлар денгиз сатҳидан 2800–3300 м. баландликда жойлашган. Расмлар силлиқ, сатҳи текис қоятошлар юзасида, тош, жез, темир, пўлат ёки бошқа хилдаги қаттиқ буюмлар ёрдамида қадимги рассомлар томонидан уриб-чўкичланиб, ўта моҳирлик билан чизилган. Дастлабки кузатишлар натижасида бу ердан жами 10 та қоятошда 200 тадан ортиқ лавҳалар аниқланди. 504 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 Бу расмларда одамлар, ҳайвонлар, ўқ-ёйлар, турли хил геометрик белгилар акс этган (1,2,3,4-расмлар). Тадқиқотлар натижасида қоятош расмларида кўпроқ тоғ эчкиларнинг акс эттирилгани аниқланган. Тоғ эчкиларининг тасвирлари киши диққатини ўзига тортади. Сабаби, бу расмларда ҳайвон танаси аъзоларининг ҳолатлари жонли, табиий ҳолатда, моҳирона тасвирланган. Ғeлон қоятош расмлари орасида лабиринт шаклидаги тасвир ҳам мавжуд. Лабиринт шаклидаги тасвир 7 та ҳалқадан ташкил топган бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудида камдан-кам учрайди (5-расм). Шунингдек, қоятош расмлар орасида арава тасвири ҳам акс этган. Бронза даврининг марказий мотивлардан бири бу арава тасвиридир. У якка, икки ғилдиракли ҳолатда тасвирланган (6-расм). Аравалар тасвири қоятош расмларида бронза давридан бошлаб чизила бошланган ва Марказий Осиё қоятош расмларида икки ғилдиракли аравалар кўпроқ учрайди. Бронза даврининг сўнги тош санъатидаги марказий мотивлардан бири бу арава тасвиридир. Бу нафақат транспорт воситаси, балки мифологик тасвирларнинг бутун мажмуасини билдирувчи мураккаб белги ҳисобланади. Қарама – қарши иккита ғилдирак деярли ҳар доим арава тасвирини тўлдиради. Соҳа мутахассисларнинг маълумотига кўра, ҳаракатланувчи воситалар бронза даврига келиб ихтиро қилинади. Шунингдек, сўнгги бронза даври қоятош расмларида учта асосий семантик белгилар шаклланади . Булар арава, одам ва ҳайвон тасвирлари бўлиб, ушбу тасвирлар атрофдаги дунё ҳақида барча ғояларни ўз атрофида ташкил қилади. Евросиё ҳудудида мил. IV минг йилликда пайдо бўлган. [Чайлд Гордон 1956.] Кейинчалик, Евросиё қитьасига, хусусан, жанубий Сибирь Тува, Олтой ва Монголияга кенг тарқалиб, транспорт вазифасини
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада 2024 йилда Ўзбекистоннинг жанубий Ғелон, ҳудудларида олиб борилган тадқиқотлар натижасида Кункўрмассой, аниқланган бир қанча петроглифлар ҳамда уларнинг Зараутсой, ишланиш техникаси, мазм…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада 2024 йилда Ўзбекистоннинг жанубий Ғелон, ҳудудларида олиб борилган тадқиқотлар натижасида Кункўрмассой, аниқланган бир қанча петроглифлар ҳамда уларнинг Зараутсой, ишланиш техникаси, мазм… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Gelan, Шахта, Кункўрмассой, Сийпантош, Siypantash, Shakhta, Labyrinth, Сийпанташ, колесница, chariot, Гелан, Kunkormassay, Karakiyasay, Коракиясай, Зараутсой, Кункурмассай, Zarautsay, Қорақиясой, Зараутсай, Арава, лабиринт, Ғелон
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024