Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Изменения в обеспечении медицинской системы Ферганской области квалифицированными кадрами в годы независимости: исторический анализ
Guldona MAMASOLIEVA · Ferghana Valley (Received in revised form carried out in universities and secondary medical schools in this)
Общество и инновации · 5 · 291-297 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада Фарғона водийси вилоятлари соғлиқни сақлаш Фарғона водийси, соҳасида малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, бу тиббиёт, йўналишдаги олийгоҳлар ва ўрта тиббиёт билим малакали шифокорлар, юртларида амалга оширилган ишлар, шифокорлар ва ўрта ҳамширалар, тиббиёт билим юртлари. тиббиёт ходимлари фаолияти таҳлил қилинган. 1 Senior teacher, Department of General History, Andijan State University Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 Изменения в обеспечении медицинской системы Ферганской области квалифицированными кадрами в годы независимости: исторический анализ АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируется подготовка квалифицированных Ферганская долина, медицинских кадров в сфере здравоохранения регионов медицина, Ферганской долины, работа, проводимая в вузах и средних квалифицированные медицинских учебных заведениях в этом направлении, врачи, медсестры, деятельность врачей и медицинского персонала. медицинские вузы. Маълумки, халқ соғлигини сақлаш борасидаги малакали кадрларни тайёрлашга талаб ва эҳтиёж каттадир. Тиббиёт тарихига бир назар соладиган бўлсак, қадим тарих гувоҳлигида табибларнинг деярли барчаси беморларга кўп қиррали ёрдам кўрсатганлар. Бунинг тасдиғи сифатида тиббиётнинг отаси ҳисобланган Гиппократ, ҳамда табобатда ўчмас из қолдирган дунёга машҳур Абу Али Ибн Сино ва шарқнинг таниқли табиби Ал-Розийнинг соҳага қўшган хиссаларини кўрсатиш мумкин. XIX асрдан бошлаб тиббиёт турли тор мутахассисликларга бўлиниб кетди ва бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Албатта, тиббиётнинг турли мутахассисликларга бўлиниши ҳар бир йўналиш бўйича беморлар учун юқори малакали тиббиёт ёрдамини кўрсатиш учун шароит туғдиради. Бу эса пировард натижада аҳоли онгида тор мутахассисларни нафақат малакали шифокор балки тиббиётда хал қилувчи кучга эга бўлган омил деган нотўғри тушунча туғулишига олиб келди. Бунинг натижасида XX асрнинг ўрталарига келиб умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаш учун мутахассислар танлаш бўйича жиддий муаммолар келиб чиқди. Бу аҳволдан чиқиш учун турли йўллар излана бошланди. Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб дунёдаги ривожланган мамлакатларда вужудга келган тиббий ва иқтисодий сабаблар ҳамда шарт- шароитлар умумий амалиёт шифокорларини тайёрлашга ўтишни тақазо қилди [3.25]. Туркистонда олий тиббиёт таълимини йўлга қўйишда 1918 йил апрелда Туркистон Халқ университети очилиб, унинг таркибида тиббиёт факультетининг ташкил этилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Тиббиёт факультетини ташкил этиш бўйича 12 кишидан иборат махсус комиссия тузилиб, тайёргарлик ишлари Москва ва Тошкентда бошлаб юборилди. Москва университети профессор- ўқитувчиларидан П.П.Ситковский, К.Т.Хрушчев, А.Н.Крюков, М.Н.Заҳарченко, А.В.Мартинов, А.И.Абрикосов, Л.А.Тарасевичлар тайёргарлик ишларида фаол иштирок этдилар. Факультет учун кадрлар, зарур жиҳозлар, ўқув қўлланмалар тўпланди. Бунда Петроград университети, Москва политехника институти катта ёрдам берди[3.24]. 1919 йил 4 декабрда Туркистон Давлат университети Илмий кенгаши Олий тиббиёт мактаби вакиллари билан биргаликда ўтказилган йиғилишда бу мактабни университет таркибида тиббиёт факультетига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилди. 1920 йил 24 ноябрда Олий тиббиёт мактаби Туркистон давлат 292 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 университетининг тиббиёт факультетига айлантирилди. Факультет декани сифатида П.П.Ситковский, декан муовинлигига эса К.Г.Хрушчев тайинланди. 1921 йилда тиббиёт факультетини тамомлаган 12 нафар талабалардан 1 нафари аёл киши эди. Кейинги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар натижасида аёл шифокорлар сони ҳам ортиб борди. Жумладан, 1922 йилда 27 нафар битирувчилардан 11 нафари, 1923 йилда 25 нафар битирувчилардан 18 нафари, 1924 йилда 28 нафар битирувчилардан 13 нафарини аёллар ташкил этди [4.30]. Совет ҳукумати тиббий кадрлар тайёрлаш масаласига муайян даражада эътибор қаратиб, Туркистоннинг Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Қўқон каби шаҳарларида ўрта ва кичик тиббий кадрларни тайёрловчи мактаблар очди. 1918 йилда П.Ф.Боровский раҳбарлигида А.М.Коллонтай номидаги тиббиёт ҳамширалар мактаби ташкил этилди. 1920-1921 ўқув йилида жами 20 нафар ўқувчи тиббиёт илмидан таълим олди. Ҳар бир соҳани ривожланишида малакали кадрларнинг ўрни беқиёсдир. Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун Туркистонда жадидларнинг саъй-ҳаракатлари юқори бўлди. Туркистон АССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлигининг санитария-оқартув бўлими томонидан фельдшерлар, доришунослар ассистенти, ҳамширалар, санитария инспекторларини тайёрловчи тиббиёт мактаблари ва курслари ташкил этилди. 1922 йилда Ўзбекистон ҳудудида шу турдаги мактаблар сони 13 та бўлиб, уларда 536 нафар талабалар таҳсил олдилар. Улардан 50 нафари, яъни 10 фоизи маҳаллий миллат вакилларидан иборат эди. 1925 йилда Фарғонада, 1927 йилда Самарқандда, 1930 йилда Бухорода тиббиёт техникуми очилди. Тиббиёт мактаблари ва техникумларини
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада Фарғона водийси вилоятлари соғлиқни сақлаш Фарғона водийси, соҳасида малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, бу тиббиёт, йўналишдаги олийгоҳлар ва ўрта тиббиёт билим малакали шифокорлар, юртларида…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада Фарғона водийси вилоятлари соғлиқни сақлаш Фарғона водийси, соҳасида малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, бу тиббиёт, йўналишдаги олийгоҳлар ва ўрта тиббиёт билим малакали шифокорлар, юртларида… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), nurses, квалифицированные врачи, тиббиёт, медицина, qualified doctors, малакали шифокорлар, ҳамширалар, medical schools, Фарғона водийси, Ферганская долина, Ferghana Valley, medicine, медицинские вузы, медсестры, тиббиёт билим юртлари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024