К содержанию
РецензированоRU2024

Объекты обязательства, возникающие в отношениях аренды предприятия

Asliddin NURIDULLAEV

Общество и инновации · 5 · 275-285 · 2024

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада корхонани ижарага бериш ижарага олувчи, муносабатларида вужудга келадиган мажбурият ижарага берувчи, объектлари ёритиб берилган ва уларнинг ўзига хос ижара объекти, хусусиятлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. корхона, мулкий мажмуа, мол-мулк, кўчмас мулк, корхонани ижарага бериш шартномаси, мажбурият объекти. 1 PhD in Law, Associate Professor, Head of the Department of State Legal Sciences and Human Rights at the University of Public Security of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 Объекты обязательства, возникающие в отношениях аренды предприятия АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье освещены объекты обязательств, арендатор, возникающие в отношениях аренды предприятия, и арендодатель, проанализированы их особенности с научно- объект аренды, теоретической точки зрения. предприятие, имущественный комплекс, имущество, недвижимость, договор аренды предприятия, объект обязательства. Бозор муносабатларининг фаол ривожланиши давлат корхонларининг ёки жисмоний шахсларга тегишли корхоналарнинг ижарага бериш заруриятини вужудга келтирди. Айнан ижара шартномаси асосида ерга, бошқа табиий ресурсларга, хўжалик фаолиятини ва ўзга фаолиятни мустақил равишда амалга ошириш учун ижарачига зарур бўлган мол-мулкка ҳақ эвазига муддатли эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш муносабатларини билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган “Ижара тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг II бўлими “Корхоналарни ижарага олиш” деб номланиб, унинг таркибига 20–28 моддалардан таркиб топган. Қонунда “Ижара корхонасини ташкил этиш, унинг фаолияти ва уни тугатиш “Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади” [1]. Аммо мазкур қонунларда асосан давлат корхоналарини ижарага бериш назарда тутилган. Шу сабабли дастлаб корхонани ижарага бериш билан боғлиқ муносабатлар асосан давлат корхонаси нуқтаи назаридан ёндашилган. Лекин мустақилликнинг кейинги йилларида корхоналарни ижарага бериш шартномасига асосан вужудга келадиган мажбурият субъект ва объект масаласи доираси кенгайди. Маълумки, корхонани ижарага бериш шартномасига асосан вужудга келадиган мажбурият объектлари мажбуриятнинг таркибий элементларидан бири ҳисобланади. Унинг объекти, яъни мажбурий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқади. Ҳуқуқий муносабатларнинг объекти тушунчаси масаласи юридик адабиётларда аниқ ҳал қилинмаган. “Баъзи муаллифларнинг фикрига кўра, ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда объект фақат “инсон эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлган ҳар қандай манфаатларга қаратилган унинг иштирокчиларининг хатти-ҳаракати” билан ифодаланади” [2]. Бундан ташқари фуқаролик ҳуқуқи билан махсус шуғулланган олимлар ҳуқуқий муносабатлар объектларини икки турга ажратишади. “Инсоннинг ҳаракатлари, уларнинг фикрича; фақат биринчи турдаги объект ва бу ҳаракатлар йўналтирилиши керак бўлган моддий неъматлар иккинчи турдаги объектдир. Бизнинг фикримизча энг конструктив фақат моддий ёки маънавий объектларни, шунингдек, ҳаракатлар натижаларини ҳуқуқий муносабатлар объекти деб ҳисоблайдиган муаллифларнинг ёндашуви деб тан олиниши керак” [3]. 276 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 Корхонани ижарага бериш шартномасига асосан объект сифатида алоҳида мулк яъни корхона бўлганлиги боис умумий ижарага оид нормалар билан эмас, аксинча алоҳида тартиб билан тартибга солиш керак. Ижара тўғрисидаги умумий ҳолатларни тартибга солиш агар корхона, бино ва иншоотлар ижараси нормаларида бошқача ҳолат кўзда тутилмаган бўлса ушбу шартномага нисбатан субсидиар тартибда қўлланилади. Корхонани ижарага бериш шартномасига асосан вужудга келадиган мажбурият объектларининг қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин. 1) Корхона – бу ўзига хос: нарсалар мавжуд бўлган ва бирлаштирилган мулк, шунингдек, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуаси ва буларнинг барчаси корхонанинг ажралмас таркибий қисмлари ҳисобланади [4]. 2) Ижарага олинган корхона негизида амалга ошириладиган фаолият фойда олишга қаратилган бўлиши керак. Шу билан бирга, корхонанинг самарадорлиги, гарчи унинг моҳияти ва мақсадидан келиб чиқса ҳам, мажбурий хусусият ҳисобланмаслиги керак. Фуқаролик ҳуқуқлари объекти айни вақтда фаолият юритувчи корхона ҳам бўлиши мумкин. Бу хусусият корхонани хўжалик юритувчи субъектнинг ҳаётийлигини таъминлаш ва бевосита эҳтиёжларини қондиришдан иборат бўлган фермер хўжалигидан ажратиб туради. 3) Корхона – мулкий комплекс бўлиб, унинг фаолияти умуман тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ эмас, балки қандайдир ўзига хос йўналиш билан боғлиқ. Афсуски, МДҲ давлатлари қонунларида корхона ижара мулки сифатида биз айтиб ўтган хусусиятларни ўзида тўлиқ бириктирмаган. Айрим ҳуқуқшунос олимлар томонидан бу қарашлар тадқиқртлар баён этилган. Масалан, Гарчи Писcо ҳали ҳам савдо ко

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада корхонани ижарага бериш ижарага олувчи, муносабатларида вужудга келадиган мажбурият ижарага берувчи, объектлари ёритиб берилган ва уларнинг ўзига хос ижара объекти, хусусиятлари илмий-назар…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада корхонани ижарага бериш ижарага олувчи, муносабатларида вужудга келадиган мажбурият ижарага берувчи, объектлари ёритиб берилган ва уларнинг ўзига хос ижара объекти, хусусиятлари илмий-назар… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
lessee, obligation object, кўчмас мулк, имущественный комплекс, имущество, предприятие, объект аренды, ижара объекти, недвижимость, корхона, мажбурият объекти, ижарага олувчи, real estate, lessor, договор аренды предприятия, объект обязательства, арендатор, ижарага берувчи, enterprise, мулкий мажмуа, мол-мулк, арендодатель, enterprise lease agreement, property, property complex, lease object, корхонани ижарага бериш шартномаси
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники