К содержанию
РецензированоRU2024

Значение биологического метода в борьбе с вредителями сельского хозяйства и его результаты (на примере Ферганской долины)

Umidakhon AKHMEDOVA

Общество и инновации · 5 · 497-502 · 2024

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида қишлоқ зараркунанда, хўжалиги ўсимликларининг зараркунандаларига қарши ўсимликлар ҳимояси, ҳимоя қилишда биологик методдан кенг фойдаланиш ва биолаборатория, унинг афзалликлари ҳақида айтиб ўтилган. Собиқ Иттифоқ биологик метод, кимёвий метод, даврида инсон саломатлигига хавф солувчи кимёвий органик деҳқончилик, дориларни қўлланилишдан воз кечиш каби фикрлар фермер хўжалиги. келтирилган. 1 Teacher, Andijan Institute of Agriculture and Agrotechnologies. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 Значение биологического метода в борьбе с вредителями сельского хозяйства и его результаты (на примере Ферганской долины) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье говорится о широком использовании вредители, биологического метода и его преимуществах при защите защита растений, сельскохозяйственных растений от вредителей в биолаборатория, Республике Узбекистан. В период бывшего Союза биологический метод, химический метод, появились такие идеи, как отказ от использования опасных органическое земледелие, для здоровья человека химических препаратов. фермерское хозяйство. Дунё мамлакатларида атроф-муҳитнинг глобал равишда ўзгариши қишлоқ хўжалиги экинларига турли касаллик ва зараркунандаларнинг таъсир кўламини ортиб боришига олиб келмоқда. Хусусан, “2013 йилда зараркунандаларнинг салбий таъсири дунё қишлоқ хўжалигида 1,4 триллион долларга тенг дея баҳоланиб, бу ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини ташкил этди”. Бу салбий ҳолатдан кўпгина давлатлар азият чекиб, уларнинг қишлоқ хўжалигининг таназзулга юз тутишига ҳам сабаб бўлди. БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) нинг 2022 йил март ойидаги берган маълумотларига кўра, ўсимлик зараркунандалари ва касалликлари озиқ-овқат ҳосилининг 40 фоизгача йўқолишига олиб келади ва уларнинг қишлоқ хўжалигига етказадиган зарари дунёда тобора ўсиб бораётган очарчилик муаммосини янада кучайтиради ҳамда қишлоқларнинг турмуш тарзига таҳдид солади. Тарихий маълумотларга кўра, ҳашаротларнинг қишлоқ хўжалик экинларига етказадиган зарари мил. ав. 3000 йил муқаддам қадимий Мисрда ҳашаротларнинг оммавий кўпайиши ва унинг қишлоқ хўжалигига етказган катта зиёни ҳақида, шунингдек, бундан 2000 йил аввал Ливан, Фаластин, Миср давлатларига ҳам катта ташвишлар келтирилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Масалан, 1075 йилда зараркунандалар хавфини олиш мақсадида Хитой императори фармойиш чиқариб, уларга қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш зарурати уқтириб ўтилган эди [1]. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ҳар бир даврда ўсимлик зараркунандаларига қарши курашиш асосий вазифалардан бири бўлган ва бу борада турли чоралар қўлланилган. Собиқ совет даврида қишлоқ хўжалиги экинларига тушадиган турли зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашишда асосан кимёвий усуллардан фойдаланилган. Техник экин пахтани машинада теришнинг жорий қилиниши туфайли заҳарли кимёвий моддалар – бутифос, меркаптофос ва бошқалар ёрдамида ғўза баргларини тўкиш зарур бўлди. Бу иш асосан қишлоқ хўжалик авиацияси орқали бажарилди. Қишлоқ хўжалик авиацияси ғўза зараркунандаларига қарши курашда ҳам кенг қўлланилди. Маълумки, Фарғона водийси ҳудудида пахта экин майдонлари аҳоли яшайдиган жойларга яқин эди. Авиация билан кимёвий ишларни бажариш натижасида бутифос, меркаптофос каби заҳарли дориларнинг бир қисми аҳоли 498 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 яшайдиган жойларга, сув манбаларига ва яйловларга сепилди. Қишлоқ хўжалигида кимёвий ишларни ўта кенгайиши, унга қарши эҳтиёт чораларини кўришга эътиборсизлик туфайли табиий муҳит етарли даражада ифлосланиб борди. Инсонлар ва уй ҳайвонлари заҳарланди ва бунинг оқибатида салбий ҳодисалар содир бўлаверди. Ғўзани бутифос билан дефолиация қилиш, айниқса, Фарғона водийсида, ҳаттоки аҳоли яшайдиган қишлоқлар яқинида ҳам мунтазам амалга оширилди. Пахта хомашёси етиштириш мақсадида пахта зараркунандаларига қарши курашда заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланишни йилдан-йилга кенгайтириб боришга мажбур бўлди. Совет ҳукумати Ўзбекистонда пахта етиштиришни кўпайтириб, Россия тўқимачилик саноатини ривожлантириш мақсадида пахтачиликни кимёлаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Республикада кимё саноатини ўстиришга, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга зарур чоралар кўрди. Бу ерда ишлаб чиқариш билан бир қаторда марказдан минерал ўғитлар юбориш ва уларни қишлоқ хўжалик экинлари, айниқса, ғўзага солиш миқдори тобора ортиб борди. Ернинг унумдорлигини ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини орттиришда минерал ўғитлар муҳим роль ўйнаши табиий ҳолатдир. Аммо уларни меъёридан ортиқча қўллаш муайян салбий оқибатларга олиб келди. Совет даврида Фарғона водийси районларида заҳарли кимёвий воситалардан ва минерал ўғитлардан меъёридан ортиқча фойдаланилиши оқибатида кўплаб салбий жиҳатлар вужудга келаверди. Бу ҳолат айниқса пахтачиликда яққол намоён бўлди. Фарғона

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида қишлоқ зараркунанда, хўжалиги ўсимликларининг зараркунандаларига қарши ўсимликлар ҳимояси, ҳимоя қилишда биологик методдан кенг фойдаланиш ва биолаборатория, уни…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида қишлоқ зараркунанда, хўжалиги ўсимликларининг зараркунандаларига қарши ўсимликлар ҳимояси, ҳимоя қилишда биологик методдан кенг фойдаланиш ва биолаборатория, уни… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss10/S-pp497-502, biological method, кимёвий метод, химический метод, biolaboratory, зараркунанда, биологик метод, защита растений, pest, ўсимликлар ҳимояси, фермер хўжалиги, plant protection, farm, органическое земледелие, organic farming, вредители, фермерское хозяйство, биологический метод, органик деҳқончилик, chemical method, биолаборатория
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники