Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Джадид Султан Сайдалин – жертва репрессии
Uktamjon UBAYDULLAEV
Общество и инновации · 5 · 377-388 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада жадид тараққийпарварларидан бири жадид, бўлган Султон Сайдалиннинг қатағон қурбонига айланиши миллат фидоийси, ва унинг аянчли тақдири бирламчи манбалардаги қатағон сиёсати, материаллар ва илмий адабиётлар ёрдамида таҳлил сиёсий қатағон, абадийлаштириш, қилинган. таълим. Джадид Султан Сайдалин – жертва репрессии АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье исследуется печальная судьба одного из джадид, современных прогрессистов, Султана Сайдалина, который преданный нации, стал жертвой репрессий. Анализ основан на материалах политика репрессий, первоисточников и научной литературы. политические репрессии, увековечение памяти, образование. 1 Docent of Andizhan State University, Candidate of Historical Sciences. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 Халқимиз озодлиги, ҳақиқат ва адолат йўлида ўз жонини фидо қилган миллат фидоийларининг номма-ном аниқлаш, уларнинг ҳаёт йўлини ўрганиш, хотирасини абадийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлда ПҚ–270-сонли “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”[1]ги қарори бу борада ҳали амалга оширилиши долзарб бўлган кенг кўламли тадқиқотларни рўёбга чиқариш имконини берди. Қарорда қатағон қурбони бўлган ҳали номлари аниқланмаган, тақдири ўрганилмаган юртдошларимизни номма-ном аниқлаш, уларга доир архив ҳужжатларини ўрганиш орқали юрт фидойиларини аянчли, лекин қаҳрамонона тақдирини рўй- рост очиб беришдек кечиктириб бўлмайдиган хайрли ишларни амалга ошириш ўта долзарб эканлигига алоҳида урғу берилган. Юрт фидоийларидан бири тараққийпарвар – Султон Сайдалиндир. Унинг асл исми Саид Султон Саид Мақсуд Али ўғли бўлиб 1889 йилда Қозоғистон ССР Олма-ота шаҳри Казкеленская кўчасида ўртаҳол деҳқон оиласида туғилган. Отаси Саидолим Саид Мақсуд хўжалигида 4 таноб мевали боғи бўлиб, унинг оиласида аҳли аёли, 5 нафар ўғиллари, 2 нафар қизи бўлган. Сайдалин 1904 йилгача отаси қарамоғида яшади, аввал Олма-ота шаҳридаги бошланғич ўзбек мактабини тамомлади, кейин рус-тузем мактабига ўқишга кириб, оғир турмуш шароити туфайли уни тамомлай олмаган. Меҳнат фаолиятини 1905 йилда Олма-ота шаҳар нотариуси А.Т. Черних қўл остида таржимонликдан бошлаган. 1907 йилда нотариал идора ёпилиши сабабли Алмаотадан ҳозирги Жамбул, собиқ Авлиё ота шаҳрига кўчиб борган. У ерда онасининг қариндоши чорва моллари савдоси билан шуғулланувчи бой савдогар Саид Вали Тураевнинг қўлида отбоқар, кейин иш бошқарувчи бўлган. 1909 йил Тошкент шаҳрига кўчиб бориб, она томонидан қариндоши мингбоши Саидмахмуд Муҳитдинхоновда 1914 йилга қадар котиблик қилади [2]. Сайдалин тез орада Тошкент шаҳри маъмуриятидаги инсонлар орасида яхши танилиб обрў қозонган ва бошқа мингбоши ва қозиларнинг таржима ишларига кўмаклашган. Ҳатто бир муддат шаҳар полиция бошқармаси бошлиғи таржимони ҳам бўлган. 1916 йили Россия императорининг фармони билан Туркистондан бир неча минг кишини фронт ортига мардикорликка сафарбар этилади, уларнинг аксарияти рус тилида гаплаша олмай, турли қийинчиликларга учрайди. “Маҳаллий тараққийпарварларнинг таклифи билан Тошкентнинг Эски шаҳар қисми Кўкча даҳаси мингбошиси Саййид Маҳмуд Муҳитдинхонов хомийлигида Саййид Султон Саййидалиев, Миркамол Хакимов, Латифжон ҳожи Раҳимбоев Шимолий Украинага йўлланади. Улар етти ой давомида Украинанинг Харьков, Полтава, Киев шаҳарларида бўладилар. Саййид Султон Саййидалиев асосан мардикорларнинг умумий аҳволи билан қизиқади ва маълум ахборотларни Тошкент тараққийпарварларига етказиб туради. 1917 йилнинг сўнггида дўстлари Тошкентга қайтгач Саййид Султон Саййидалиев Туркистон тараққийпарварлар топшириғи билан Хитойнинг Харбин шаҳрига йўл олади.Харбинда икки ой бўлади, бироқ айтилган одамни топа олмайди. Шундан сўнг укаси яшаётган Конибадомга қайтади” [3]. 378 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 Укаси Саидусмон Сайдалин 1914 йилдан бери Конибадом шаҳрида яшаётган эди, унинг кўмагида 20 гектар мевали боғда иш юритувчи бўлиб ишлади. Қўқон воқеаларидан кейин 1918 йил февраль ойида Конибодамда волость ревкоми раиси, март ойида советларнинг 1- уезд шаҳар съездида Қўқон шаҳар милиция комиссари ўринбосари ва меҳнаткаш мусулмонлар уезд шаҳар союзи раиси ўринбосари этиб сайланган. 1918 йил март ойида Назир Тўрақулов, Ходи Файзий каби кўплаб тараққийпарварлар қаторида Саййид Султон Саййидалиев ҳам эсерлар партиясига киради. Бироқ, эсерлар келишув шартларини бажармайди. Айниқса, Брест Литовск сулҳидан сўнг улар маҳаллий халқ вакилларига нисбатан камситувчи сиёсат юрита бошлайди. Орадан уч ҳафта ўтмасдан барча Туркистон тараққийпарварлари эсерлар партиясидан намойишкорона тарзда чиқиб кетадилар [4]. 1918 йил охирида Тошкентда советларнинг республика съездида иштирок этаётганимда Тошкент шаҳрида доимий ишлаш учун қолган ва республика совет партия мактабида таржимон сифатида
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада жадид тараққийпарварларидан бири жадид, бўлган Султон Сайдалиннинг қатағон қурбонига айланиши миллат фидоийси, ва унинг аянчли тақдири бирламчи манбалардаги қатағон сиёсати, материаллар ва…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада жадид тараққийпарварларидан бири жадид, бўлган Султон Сайдалиннинг қатағон қурбонига айланиши миллат фидоийси, ва унинг аянчли тақдири бирламчи манбалардаги қатағон сиёсати, материаллар ва… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Jadid, увековечение памяти, policy of repression, сиёсий қатағон, education, преданный нации, political repression, политика репрессий, джадид, жадид, national sacrifice, абадийлаштириш, perpetuation, таълим, образование, қатағон сиёсати, политические репрессии, миллат фидоийси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026