К содержанию
РецензированоRU2024

Теоретические вопросы обеспечения контроля и проверки соблюдения трудовых прав работников

Javokhir TURAEV

Общество и инновации · 5 · 85-92 · 2024

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя меҳнат ҳуқуқлари, қилиниши бўйича назорат ва текширувда қўлланиладиган давлат назорати, усуллар асосида қуйидаги назарий ёндашувлар ва уларнинг меҳнат қонунчилиги, ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, текширув, ходим, ҳуқуқшунос олимларнинг назарий қарашлари илмий Конституция, жиҳатдан таҳлил қилинган ҳолда “меҳнатни муҳофаза меҳнат муҳофазаси, қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан назорат ва меҳнат жараёни, текширув” институти “ходимлар меҳнат ҳуқуқларига риоя меҳнат фаолияти. этилиши устидан назорат ва текширув”дан ажралиб турувчи хусусиятлари очиб берилган. 1 Independent applicant, Tashkent State University of Law Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 Теоретические вопросы обеспечения контроля и проверки соблюдения трудовых прав работников АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье проанализированы теоретические трудовые права, подходы и их особенности, основанные на методах государственный контроля и проверки соблюдения трудовых прав контроль, работников. Наряду с этим, проведен научный анализ трудовое законодательство, теоретических взглядов правоведов, с акцентом на проверка, различия между институтом «контроля и проверки работник, соблюдения требований охраны труда» и «контроля и конституция, проверки соблюдения трудовых прав работников». охрана труда, трудовой процесс, трудовая деятельность. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиниши бўйича назорат ва текширувни таъминлаш усуллари амалга ошириладиган йўналишлар борасида олимлар томонидан турлича назарий ёндошувлар ишлаб чиқилган. Бунда ҳар бир назарияда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиниши бўйича назорат ва текширувда қўлланиладиган усуллар асосида қуйидаги назарий ёндошувлар илгари сурилади: а) тартибга солиш ёндошуви. Ушбу назарияда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан назорат қилишда давлат ва унинг институтлари ролига асосий эътибор қаратилади [1]; б) Ижтимоий ёндошув. Бунда меҳнат қонунчилигида белгиланган меҳнат нормалари ва стандартларига меҳнат жамоалари томонидан риоя этиш аҳволи таҳлил қилинади. Шу билан бирга, иш берувчилар, ходимлар ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар ҳам тадқиқ этилади [2]; в) ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилган ёндошув. Ушбу ёндошув ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлиб, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан назорат механизмларини таҳлил қилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилган ёндошувнинг ўзида ҳам олимлар ўртасида хилма-хил қарашлар мавжуд бўлиб, буни қуйидаги бир қатор омиллар билан изоҳлаш мумкин: – турли давлатларда меҳнат қонунчилиги бир-биридан ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради ва бу ҳолат бевосита ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам таалуқлидир. Масалан, Буюк Британияда барча меҳнат ҳуқуқлари меҳнат муносабатларининг бошланишида ҳам ҳимояланмаган бўлиб, бунда ходимларни ноқонуний ишдан бўшатишдан ҳимоя ҳуқуқи фақат тегишли ходим меҳнат шартномаси асосида икки йил ишлагандан сўнггина қўлланилади [3]; – олимлар томонидан билдирилган назарий ёндошувлар турли макон ва жамиятда, у ёки бу ҳодисалар таъсирида шаклланган бўлиб, уларнинг субъектив фикрини ифодалайди. Масалан, ҳуқуқшунос олим Э.Элёт иш берувчилар ходимларни ҳеч қандай тартиб-таомилларсиз ишдан бўшатишлари мумкин деган ғояни илгари сурар экан, у ўзининг бундай ёндошувини иш берувчилар мазкур имконият орқали кўпроқ ҳаракат эркинлигига эга бўлишлари, янги ходимни ёллашлари мумкинлиги, бу 86 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2024) / ISSN 2181-1415 ўз навбатида иқтисодий қийинчиликлар пайтида ишсизликни камайтиришга хизмат қилиши билан асослайди [4]. Гувоҳ бўлганимиздек, олимлар томонидан ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиниши бўйича назорат ва текширув билан боғлиқ бир қатор назарий ёндошувлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ҳар бири бошқасидан ўзига хос хусусиятларига кўра ажралиб туради. Таъкидлаш жоизки, 2023 йилнинг 30 апрел куни умумхалқ референдумида янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ муҳим нормалар киритилди. Бунда янги таҳрирдаги Конституцияда фуқароларнинг асосий меҳнат ҳуқуқларига оид нормалар доираси янада кенгайтирилди. Жумладан, Конституциянинг 42-моддасида аввалги таҳрирдаги Асосий қомусимиздан фарқли равишда ҳар кимга меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқи кафолатланди. Мазкур норманинг киритилиши давлат зиммасига ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича назорат ва текширувни амалга оширишда ходимнинг ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда меҳнатига ҳақ олаётганлигига алоҳида эътибор қаратиш мажбуриятини юклади. Қолаверса, Асосий қомусимизнинг 44-моддасида мустаҳкамланган янги қоидага мувофиқ

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя меҳнат ҳуқуқлари, қилиниши бўйича назорат ва текширувда қўлланиладиган давлат назорати, усуллар асосида қуйидаги назарий ёндашувлар ва уларнинг меҳнат қ…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя меҳнат ҳуқуқлари, қилиниши бўйича назорат ва текширувда қўлланиладиган давлат назорати, усуллар асосида қуйидаги назарий ёндашувлар ва уларнинг меҳнат қ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
labor rights, меҳнат қонунчилиги, employee, конституция, текширув, ходим, трудовое законодательство, трудовая деятельность, проверка, меҳнат фаолияти, давлат назорати, трудовой процесс, работник, охрана труда, occupational safety, labor activity, государственный контроль, state control, меҳнат муҳофазаси, меҳнат жараёни, inspection, constitution, трудовые права, меҳнат ҳуқуқлари, labor process, labor legislation
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники