Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Джадиды Хивы и их деятельность
Soibjon KHOSHIMOV
Общество и инновации · 5 · 154-158 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада ХХ аср бошларида Хива хонлигида жадидчилик “Ёш хиваликлар”, ҳаракатининг майдонга келиши, унинг ўнг ва сўл оқимлари, жадид, сўл оқим етакчиси бош вазир Исломхўжанинг мамалакат сиёсат, ижтимоий-сиёсий жараёнларини ислоҳ қилишга ойид ислоҳотлар, маърифатпарварлик, тадбирлари баён этилади. ҳаракат, оқимлар, мактаб, босқичлар. 1 Professor, Doctor of Historical Sciences, Head of the Department of History of Uzbekistan, Andijan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 5 (2024) / ISSN 2181-1415 Джадиды Хивы и их деятельность АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье описывается возникновение «Юные хивинцы», джадидистского движения в Хивинском ханстве в начале XX джадид, века, его правые и левые течения, а также действия лидера политика, левого течения, премьер-министра Исламходжи, по реформы, просвещение, реформированию общественно-политических процессов в движение, стране. течения, школа, этапы. Жадидчилик (“Жадид” арабча сўз бўлиб, “янги” деган маънони англатади) ХИХ асрнинг охири ХХ аср бошида Туркистон, Кавказ, Қрим, Татаристон ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижтимоий-сиёсий, маърифий ҳаракат эди. Жадидчилик дастлаб ХIХ асрнинг 80-йилларида Қримда Исмоилбек Гаспиринский (1851-1914 йиллар) раҳбарлигида қирим татарлари ўртасида вужудга келди. Жадидчилик ҳаракати намояндалари кўпинча ўзларини тараққийпарварлар, кейинчалик жадидлар деб аташган эди. Бу ҳаракат ҳозирги Ўрта Осиё республикалари ҳудудларига ХИХ асрнинг 90-йилларида кириб келган. Ўша даврнинг илғор тараққийпарвар кучлари, биринчи навбатда, зиёлилар маҳаллий аҳолининг умумжаҳон тараққиётидан орқада қолаётганлигини ҳис этиб, жамиятни ислоҳ қилиш заруриятини тушиниб етгандилар. Жадидчилик моҳият эътибори билан аввало сиёсий ҳаракат эди. Унинг шакилланиш ва мағлубиятга учраш даврлари бўлиб, уларни шартли равишда тўртга бўлиш мумкин. Туркистон, Бухоро ва Хива ҳудудида бу даврлар 1895-1905; 1906-1916; 1917-1920; 1921-1929 йилларни ўз ичига олади [1.519]. Тошкент, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Хивада ҳур фикрли ва тараққийпарвар кишиларнинг айрим гуруҳлари томонидан очилган маданий – маърифий йўналишдаги жамият ва уюшмалардан жадидчилик ҳаракати шаклланди. У ўша даврда Туркистондаги миллий – озодлик ҳаракатининг мафкураси – Туркистон миллий мустақиллик мафкураси вазифасини бажарди. Туркистонда жадидчилик ўз тарихи дастлаб маърифатпарварлик ҳаракати сифатида сиёсий майдонга келиб, 1917 йил февраль воқеаларидан сўнг сиёсий босқичга кўтарилган эди. Аммо жадидлариниг давлатчилик масаласига нисбатан қарашлари биринчи даврданоқ шаклланган эди. Туркистон минтақасида жадидчилик ҳаракати, тарқалиш жойи ва йўналишига кўра, учга бўлинади. Туркистон, Бухоро ва Хива жадидчилиги. Туркистон жадидлари билан Бухоро ва Хива жадидлари ўртасида бир мунча тафовут бор. Туркистон жадидларининг ижтимоий асосини зиёлилар ташкил қилди. Улар подишо Россияси мустамлакачилигига қарши курашнинг олдинги сафларида туриб, подишо Россиясининг хом ашё манбаига айлантирилган Туркистоннинг дастлаб мухтор, сўнг мустақил давлат бўлишини ёқлаб чиқдилар. Бухородаги жадидлар Туркистондагига нисбатан оғир ижтимоий-сиёсий шароитда майдонга келди. Унинг таркиби асосан Бухородаги шаҳар аҳолисинингтараққийпарвар қисми зиёлилар, муллаваччалар, майда дўкондорлар 155 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 5 (2024) / ISSN 2181-1415 ва маъмурлар, ҳунармандлар, савдогарлардан иборат эди. Жадидларнинг деҳқонлар ва аскарлар ўртасида нуфузи аввалига паст бўлди. Бухоро жадидлари иқтисод ва бошқарув соҳасида бир қатор тааблар, чунончи солиқларни камайтириш талаби билан чиқишди. Улар дастлаб Бухородаги амирлик тузими доирасида ислоҳатлар жорий қилмоқчи бўлишди. ХХ аср бошларида Бухоро жамияти икки гуруҳга Иккром домла бошчилигидаги тараққийпарварлар ва Мулла Абдураззоқ бошчилигидаги қадимийларга бўлинган эди. Жадидчилик Бухуро ва Туркистонда бир вақитда бошланган бўлса ҳам, амирликдаги оғир муҳит унинг тараққиётини тезлаштирди. 1910 йилдан бошлаб Бухорода жадидчилик ҳаракати ташкилий тус олди ва “Тарбияи атфол” махфий жамияти асосида “Ёш бухороликлар” партияси ташкил топди [1.521]. ХХ асрнинг бошларида Хивада шакилланган жадидчилик бир қадар бошқачароқ тарихий шарт-шароитда вужудга келди.У бу ерда асосан иккита оқимдан иборат эди. Хива жадидларининг сўл оқими хонликда ривожланаётган савдо-саноат корхоналари эгалари ҳамда йирик бойларнинг вакилларини ўзида бирлаштирган эди. Бу оқимга Хива хони Асфандиёрхоннинг бош вазири Исломхўжа бошчилик қилган. Жадидларнинг сўл оқими ўз олдига мамлакатда хон ҳокимиятини сақлаб қолган ҳода ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар ўтказиш орқали эркин бозор муносабатларининг ривожланишига кенг йўл очиб беришни мақсад қилиб қўйган эди. Хивадаги жадидларнинг ўнг оқими эса майда сармоядорлар, ҳунурмандлар ва халқнинг турли табақа вакилларини бирлаштирган бўлиб, қозикалон Бобоохун Салимов унинг раҳбари эди. Улар Хива хонлигида янги усул мактаблари ташкил қилиш орқали халқ оммас
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада ХХ аср бошларида Хива хонлигида жадидчилик “Ёш хиваликлар”, ҳаракатининг майдонга келиши, унинг ўнг ва сўл оқимлари, жадид, сўл оқим етакчиси бош вазир Исломхўжанинг мамалакат сиёсат, ижтимоий-с…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада ХХ аср бошларида Хива хонлигида жадидчилик “Ёш хиваликлар”, ҳаракатининг майдонга келиши, унинг ўнг ва сўл оқимлари, жадид, сўл оқим етакчиси бош вазир Исломхўжанинг мамалакат сиёсат, ижтимоий-с… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, движение, ислоҳотлар, education, жадид, джадид, “Yosh khivaliklar”, ҳаракат, босқичлар, “Ёш хиваликлар”, течения, мактаб, jadid, stages, реформы, сиёсат, оқимлар, просвещение, «Юные хивинцы», reforms, политика, школа, маърифатпарварлик, politics, school, movement, этапы, trends
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026