Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МУБОРАК НЕФТ ВА ГАЗ ҚАЗИБ ЧИҚАРИШ БОШҚАРМАСИ ТАСАРРУФИДАГИ ГАЗ КОНЛАРИНИНГ ҚОЛДИҚ ТАБИИЙ ГАЗ ЗАҲИРАСИНИ САМАРАЛИ ҚАЗИБ ОЛИШДА ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ · Тўраев У.Д. · Хусенов О.Н. · Абдиназаров А.А.
Академические исследования в современной науке · 1953
Аннотация
Мақолада илмий-тадқиқот ишининг объекти бўлган Бухоро-Хива нефт ва газ ҳудудлари Денгизкўл”, “Ўртабулоқ”, “Зеварда”, “Алан” ва “Сомонтепа” конларида сиқув компрессор станциялари билан газ конлари заҳирасини ўзлаштириш амалиёти йўлга тушурилган. Табиий газ қазиб олиш хажмининг бир маромда ушлаб туриш учун қатлам босими тушиб бораётган конларда янги технологиялардан фойдаланиш жумладан, юқорида таклиф этилган қудуқ устки компрессор станциялари тадбиқ этилса, заҳиралардан фойдаланиш самарадорлиги оширилиб кўзланган мақсадга эришиш мумкинлиги келтирилган. Калит сўзлар: Сиқув компрессор станциялари – Алан СКС-2, “Денгизкул” СКС – 2 ва “Зеварда” СКС – 2 қурилмалари, усти компрессор станциялари (УКС) reologik xossalar, asoratlar, texnologik parametrlar. Конларнинг махсулдор қатламларидан углеводород хомашёсини қазиб чиқарилиши қатлам босимининг доимий тушишига сабаб бўлади, шу боисдан ушбу конларни ишлатиш учун қудуқ усти компрессор станциялари (УКС)ни жорий этиш орқали заҳираларни қазиб олинишини максимал даражага чиқариш устивор йўналиш ҳисобланади. Нефт-газ саноати аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари учун энергия манбаи, кўплаб маҳсулотлар учун хомашё етказиб берадиган муҳим соҳадир. Ғарбий-Жанубий Ўзбекистон нефт ва газ тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу майдонларини чуқур разведка қилиш мақсадида 1953 йилда биринчилардан бўлиб Сеталантепада нефтразведкаси ташкил қилинди ва шу майдоннинг номи билан аталди. 1954 йилда Ғарбий-Жанубий Ўзбекистонда Сеталантепа майдонидан табиий газ олинди. Ундан сунг Жарқоқ (1955), Қоровубозор (1956), Сариғтош (1957) ва бошқа майдонларда хам нефтгаз конлари очилди. Натижада Жарқоқ-Бухоро- Самарқанд-Тошкент магистрал газ қувури тортиш ва конларни бошқариш идораларини ташкил этиш ишлари бошланди. 138 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Нефт-газ саноати аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари учун энергия манбаи, кўплаб маҳсулотлар учун хомашё етказиб берадиган муҳим соҳа ҳисобланиб буларнинг ичида табиий газ хомашёси саноат ва хўжаликда энг кўп фойдаланиладиган энергия ресурсидир. Табиий газни қазиб олиш учун аввал геологик қидириш ишлари олиб борилади. Фойдали қазилмалар топилган жойларда бурғулаш ишлари бошланади. “Ўзбекгеофизика” АЖ томонидан ҳудудларда 2Д ёки 3Д сейсморазведка геофизик тадқиқот ишлари олиб борилади. Сейсморазведка маълумотлари асосида уюмнинг паспорти (паспортда уюмнинг С3 захираси, чуқурлиги, жойлашган ўрни, узунлиги, кенглиги келтириб ўтилади) шакллантирилади. Уюмнинг паспорти Давлат геология қўмитасида рўйхатга олинади. Барча геологик-разведка ишлари бир-бири билан узвий боғлиқ ва ягона мақсадга - нефт ва газ уюмларини аниқлашга йўналтирилган 3 босқичга ажратилади: регионал, излов ва разведка босқичларига. Излов- разведка ишларига йўналтирилган инвестицияларнинг асосий улуши бурғи қудуқларининг қазиш учун сарфланади. Регионал ва излов босқичида таянч, параметрик, структуравий ва излов қудуқлари; Разведка босқичида - разведка ва эксплуатацион қудуқлар бурғиланади. Одатда табиий газ ер тубидан, яъни 1000 метрдан бир неча километргача бўлган чуқурликдан қазиб олинади. Аммо қазиб олинган газни истеъмолчига етказишдан аввал, уни механик аралашмалардан тозалаб, чуқур қайта ишланади. Бундан ташқари, табиий газ ҳидсиз ва рангсиз бўлгани сабабли, газ сизиб чиқиш ҳолатларини ўз вақтида пайқаш учун газ тақсимлаш станцияларида унга ўзига хос ҳид (одорантлаш) берилади. Табиий газ заҳираси камайиб қатлам босими тушиб бораётган бир даврда газ конларини келажакда истиқболли ишлатиш учун газ сиқув компрессор услубига ўтмасдан ишлатиш имкони мавжуд эмас. Мисол учун Муборак нефт ва газқазиб чиқариш бошқармаси мисолида, “Кўкдумалоқ” мажмуаси ва “Помуқ” конида 2005-2009 йиллар давомида, 2011-2019 йилларда “Денгизкўл”, “Ўртабулоқ”, “Зеварда”, “Алан” ва “Сомонтепа” конларида сиқув компрессор станциялари билан газ конлари заҳирасини ўзлаштириш амалиёти йўлга қўйилган. 139 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Газ конларида қатлам босимининг табиий тушиши натижасида юқори босимли сиқув компрессор станцияларига кириш босимининг етарли бўлмаслиги, компрессор станцияларни барқарор ишлаши, газ қазиб чиқаришни кўрсаткичлари тушишини олдини олиш мақсадида газ конларини сиқув компрессор станциялари билан ўзлаштиришнинг иккинчи босқичи паст босимли сиқув компрессор станциялари “Алан” СКС- 2 ва “Зеварда” СКС – 2 қурилмалари 2021 йилда, “Денгизкул” СКС – 2 2022 йилда ишга туширилди. Табиийки конларнинг махсулдор қатламларидан углеводород хомашёсини қазиб чиқарилиши қатлам босимининг доимий тушишига сабаб бўлади, шу боисдан ушбу конларни ишлатиш учун қудуқ усти компрессор станциялари (УКС)ни жорий этиш орқали заҳираларни қазиб олинишини максимал даражага чиқаришни таклиф этамиз. Газ қазиб чиқариш бошқармалари таркибидаги конларда қатлам босимининг тушишининг салбий оқибатларини камайтириш учун қудуқ усти компрессор станциялари (УКС)ни ўрнатишнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари мавжуд: Конларнинг қолдиқ заҳираларни самарали қа
Доказательный фрагмент
«Мақолада илмий-тадқиқот ишининг объекти бўлган Бухоро-Хива нефт ва газ ҳудудлари Денгизкўл”, “Ўртабулоқ”, “Зеварда”, “Алан” ва “Сомонтепа” конларида сиқув компрессор станциялари билан газ конлари заҳирасини ўзлаштириш…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада илмий-тадқиқот ишининг объекти бўлган Бухоро-Хива нефт ва газ ҳудудлари Денгизкўл”, “Ўртабулоқ”, “Зеварда”, “Алан” ва “Сомонтепа” конларида сиқув компрессор станциялари билан газ конлари заҳирасини ўзлаштириш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Сиқув компрессор станциялари – Алан СКС-2, texnologik parametrlar., “Денгизкул” СКС – 2 ва “Зеварда” СКС – 2 қурилмалари, усти компрессор станциялари (УКС) reologik xossalar, asoratlar
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024