Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ ФАОЛИЯТИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АЙРИМ УСЛУБЛАР
АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ ФАОЛИЯТИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН · АЙРИМ УСЛУБЛАР · Саидов Жасурбек Сатимбаевич
Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения · 2026
Аннотация
Мақолада ички ишлар органлари ахборот -таҳлил фаолиятида қўлланилиши мумкин бўлган “Барча «яхши» ва «ёмон» томонларни ҳисобга олиш”, “Охиридан бошлаш”, “Уч қисм қоидаси” услубларига оид фикрлар баён этилган. Калит сўзлар: таҳлилчи, ахборот, тизим, таҳлил, қарор, маълумот, таҳлилий материал, жараён. Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ахборотлашган жамият сари ривожланиб борар эканмиз, ҳар бир инсон атрофида ахборот оқимларининг жамланмаси шу қадар катта, хилма-хил ва тармоқланганки, у ахборот муҳити қонунларини билиш ва ахборот оқимларини ҳаракатлантириш қобилиятини талаб қилади. Умумий маданиятнинг бир қисми бўлган ахборот маданияти инсон ижодий қобилиятлари йиғиндисидир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугун ахборот шиддат билан янгиланиб, ҳажман ошиб бормоқда. Натижада, билимнинг ўсиш суръати илгарилаб кетмоқда. Бугунги кунда компьютерлар, уларнинг тармоқ ва тизимлари, улкан ҳажмдаги ахборот ресурсларидан оқилона фойдаланишда, айниқса, ахборот маданияти феноменининг глобал аҳамиятини англаш талаб этилади. Ахборот маданияти феномени ахборотлаштириш асрига ўтишнинг универсал ижтимоий муҳим категорияси сифатида хизмат қилади. Техника ва технологиянинг ривожланиши, ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши, ўз навбатида, жамиятнинг ахборот маданиятига эга бўлиши – бу ҳар бир инсоннинг ўзлигини англашида, социумдаги ўрни ва вазифасини билишида катта аҳамиятга эгадир1. Ахборотлашган жамиятда кишиларнинг, хусусан, ёшларнинг ахборот маданиятига эришувида ахборот саводхонлиги босқичи мавжуд. Ахборот саводхонлиги ахборот функцияларини тушуниш, мазкур функцияларни амалга ошириш сифатини баҳолаш ва ўз-ўзини ифода этиш, шунингдек, ижтимоий жараёнларда иштирок этиш учун ахборотлар билан рационал ҳамкорликка киришишга урғу беради. Ахборот саводхонлиги шахсда ахборот маконида фойдаланилаётган технологиялардан қатъи назар ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини онгли равишда шакллантириш ва ривожлантириш билан боғлиқ ҳисобланади2. Ахборот-таҳлилий ишнинг асосий вазифаси мавжуд маълумотлар ёки келиб тушган ахборот ичидан ҳал қилинаётган масалага тааллуқли барча маълумотни олишдан иборат. Алоҳида олинган ҳодисалар орасида мавжуд алоқани қидириш зарурияти таҳлилий услубларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига сабаб бўлади. 1 Рахимова, Шахноза Анваровна. “Шахснинг ахборот маданиятини ривожлантиришда медиакомпетентлик ёндашувлари хорижий мамлакатлар мисолида”. SCHOLAR 1, no. 32 (November 30, 2023): 86–105. Accessed March 25, 2024. https://researchedu.org/index.php/openscholar/article/view/5420. 2 X.T.Xusanova. Social protection of the population - as a factor in the development of human capital. Academic research in educational sciences 3 (NUU Conference 2), 969-972. https://cyberleninka.ru/article/n/a-olini-izhtimoiy- imoyalash-insonkapitalini-rivozhlantirish-omili-sifatida 30 Улардан фойдаланиш янги ҳодисалар моҳиятини англаш ва уни маълум тушунчаларда ифодалаш имкониятини беради. Ўрганилиши мураккаб тизимларни самарали бошқариш учун зарур бўлган ижтимоий жараёнлар шундай миқдордаги материалларни таҳлил қилиш билан боғлиқки, тадқиқотнинг маълум бир босқичида бу материалларни янада қисқароқ ифодалаш учун мукаммалроқ услубларни қўллаш зарурияти туғилади. Аввало, таҳлилий иш – бу маълумотларни ишлаш жараёни бўлиб, унинг натижасида алоҳида маълумотлар якуний бир ахборот маҳсулотига, таҳлилий ҳужжатга айланади. Маълумотларга ишлов бериш жараёни нисбатан мустақил босқичларнинг изчиллигидан иборат бир жараён сифатида кўрилиши мумкин. Ахборот-таҳлил фаолият мазмунан ички ишлар органи бошлиғининг ҳуқуқ- тартиботни сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек ички ишлар органининг бошқа вазифаларини амалга оширишда кечиктириб бўлмайдиган, асосланган ва омилкор бошқарув қарорларини ишлаб чиқилишини таъминлашга қаратилган. Ҳар қандай ахборот фаолияти хоҳ у топшириқ режасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлсин, хоҳ ҳужжатни тузиш ёки иш натижаларини муҳокама этиш бўлсин, маълум тамойиллар асосида амалга оширилиши лозим Ахборот-таҳлилий ишнинг баъзи услублари Услуб (метод (грекча – methodos – йўл, тадқиқот, таълим бериш, баён қилиш усули)) – воқеликни билиш ва амалий ўзгартириш операциялари ва усуллари йиғиндиси; билиш ва амалиётда маълум бир натижаларга эришиш усули; тадқиқотчи томонидан уни қизиқтираётган муаммони ечишда вазифаларни қўйишдан то натижаларни баён қилишгача бўлган жараёнда фойдаланиладиган воситалар ва усуллар мажмуаси. Шундай экан бу борада ички ишлар органлари ахборот -таҳлил фаолиятида қўлланилиши мумкин бўлган айрим услубларни кўриб чиқиш ва уларнинг ўзига хо жиҳатларини баҳолаш лозим. Барча «яхши» ва «ёмон» томонларни ҳисобга олиш услуби. Барча яхши ва ёмон томонларни солиштириб кўриш – кам учрайдиган ҳодиса. Аксарият ҳолларда умумий таассуротнинг ўзи кифоя қилади. Бироқ бунда икки қарама-қарши ёндашувдан бирини танлаш улардан бирининг тарафдори қилиб қўйиши мумкин. Иккала ҳолда ҳам ишонарли қилиб сўзлай оладиган одамлар устидан ҳақиқат тантана қилиши мумкин эмас. Зотан, улар сидқидилдан, бироқ нотўғри ахборот
Доказательный фрагмент
«Мақолада ички ишлар органлари ахборот -таҳлил фаолиятида қўлланилиши мумкин бўлган “Барча «яхши» ва «ёмон» томонларни ҳисобга олиш”, “Охиридан бошлаш”, “Уч қисм қоидаси” услубларига оид фикрлар баён этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада ички ишлар органлари ахборот -таҳлил фаолиятида қўлланилиши мумкин бўлган “Барча «яхши» ва «ёмон» томонларни ҳисобга олиш”, “Охиридан бошлаш”, “Уч қисм қоидаси” услубларига оид фикрлар баён этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- таҳлилчи, ахборот, тизим, таҳлил, қарор, маълумот, таҳлилий, таҳлилий материал, жараён.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014