К содержанию
РецензированоRU2026

ПИЁЗНИНГ “ҚИЗИЛ ШАҲЗОДА” НАВИНИ ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНОЛОГИЯСИ

Жалилов Абдукаримжон Абдухалимович · Аминов Шермухаммад Қамбаралиевич · Камилов Муроджон Муқумжонович · Мирзасолиев Мирзаосим Мирзасойипович

Наука и технология в современном мире · 2026

Аннотация

Пиёзгулдошлар оиласига (Liliaceae) Allium авлодига мансуб оддий (бош) пиёз (Allium сера L.) мансуб, бир паллали, бир ёки икки йиллик ўт ўсимликлар туркумига мансуб бўлиб, Ўзбекистонда пиёзни 5 тури сабзавот сифатида ўстирилади. Оддий пиёз (Allium cepa L.) - пиёзбоши кискарган поядан иборат. Ушбу мақолада пиёзнинг “Қизил шаҳзода” навини етиштириш агротехнологияси бўйича маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: пиёз, ҳусусияти, ерни танлаш, суғориш, ўғитлаш, касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши кураш. Озиқ-овқат хавфсизлиги ва мустақиллигини таъминлаш, агросаноат мажмуасида технологик хатарларни камайтириш илмий-технологик тараққиётнинг энг муҳим стратегияси ҳисобланади. Шунинг учун сабзавот экинларининг тегишли нав ва дурагайларини яратиш селекционерларнинг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда пиёз асосий сабзавот экинларидан бири бўлиб, бутун дунё аҳолиси орасида кенг талабга эга. Пиёзнинг қиммати ўзига хос таъми ва ҳиди, тўйимлилиги ва шифобахш хусусиятлари билан белгиланади [2]. Унда битта ёки бир нечта генератив ва вегетатив куртаклар жойлашади. Оддий пиёзи совуққа чидамли, генеретив куртаклардан қулай шароит бўлганда гулпоя ривожланади. Гулпоядан гул ва уруғ хосил бўлади. Вегетатив куртаклардан эса янги пиёзбош шаклланади. Бошланғич генератив ва вегетатив куртаклар қалин этли, ширали қобиклар билан қопланган. Бу қобиклар шакли ўзгарган барглар бўлиб, запас озик моддалар тўпланадиган жойдир. Улардан баьзи очиқлари пиёзбошдан яшил найсимон барглар холида чикади, қолган ёпиқлари эса пиёзбошда ривожланаётган куртаклар озиқланиши учун сарфланади. Ташқи қобиқчали барглар қурийди, қотиб қурук ва қалин пўстга айланади. Ўсимлик 10-12 пиёз илдиз бўғзидан 10-16 та лентасимон тўпбарглар хосил қилади. Бўйи 25-40 смга боради. Пиёз боши ва яшил барглари йил давомида истеъмол қилинадиган сабзавот бўлиб, таркибида жуда кўп азотли моддалар (1,7-2,5 %), шакар, эфир мойлар, витаминлар, ферментлар, кальций ва фосфор тузларини саклайди. Халқ табобатида сийдик хайдовчи дорилар тайёрлашга хамда камқонлик, рахит касалликларини даволашда ишлатилади. Бош пиёзнинг таркибида инсон органимизи учун зарур бўлган азотли моддалар (1.7-2.5%), канд ва 149 ` витаминлар кўп. Янгилигича истеъмол қилинадиган барра пиёз таркибида Аскарбин кислота 19-57 мг/г % ни ташкил этади. Уни таркибида А, В1, В2 витаминлари хамда Олма ва лимон кислталари мавжуддир. Таркибидаги эфир мойлари ўзига хос хидлик ва аччиқлик беради. Пиёздаги эфир мойлари фитонцидлик хусусиятига эга бўлиб, организмда йиғиладиган охакни эритиш хусусиятига эга. Эфир мойларидан таёрланадиган препаратлар тиббиётда ошқозон хасталиклари, нафас йўллари, хамда юрак – қон томир тизимини даволашда қўлланилади. Барглари бахорда айниқса витаминларга бой бўлиб, салат ва овқатлар устига сепиладиган кўкатлар кўринишида истеъмол қилади [3]. Пиёзбоши тўқ қизил рангли ва хуштаьм бўлиб, янгилигича салатлар кўриинишида ёки иссиқ овқат тайёрлаш ва таомга ранг бериш мақсадида ишлатилиши мумкин. Пиёзбоши кўндаланг кесилганда паллалар орасида бир оз оқиш рангнинг борлиги салат ва таомларни безатиш учун жуда қулай хисобланади. Халқ табобатида сийдик хайдовчи дорилар тайёрлашга хамда камқонлик, рахит ва кўплаб вирусли касалликларини даволашда ишлатилади. Баргидан гидролизлаб олинган махсус оқсил моддаси медицинада меъда ости бези фаолиятини кучайтирувчи восита сифатида ишлатилади. Барглари бахорда айниқса, витаминларга бой бўлиб, ахоли ундан сомса, чучвара ва бошқа кўк таомлар тайёрлаб, шунингдек салат ва таомларга қўшиб истеъмол қилиш учун кўкатлар кўринишида хам истемол қилади. Бош пиёз бактерияларни ўлдириш, юқимсизлаштириш, ҳамда цинга (зангга) касалини даволаш хусусиятига эга, унинг таркибида 14-16,5% қуруқ модда, 7,8-11,1% шакар, шу жумладан 4,8-8,2 % сахароза, 1,4-6,9 мг,% да С витамини бор, яшил баргида эса 19-57 мг,% витамин С бўлиб, А1,В1,В2 витаминларга бой. Булардан ташқари пиёз таркибида оз миқдорда лимон ва олма кислоталари, сиртқи қуруқ пўстларида эса сариқ кварцетин бўёқ моддаси бўлади [1]. Етиштириш агротехникаси. Пиёз уруғи баҳорги муддатида гектарига 12-15 кг ёзги –кузги ва тўқсонбости муддатда гектарига 20 кг гача сарфланади. Пиёз СКОН-4,2, СММ-4 русумли сеялка билан ерни нишаблигига қараб қатор ораларини 70-90 см дан пушта олиб тўрт қаторли усулда экилади. Уруғлар ерга 1.5-2 см чуқурликка кўмилади. Пиёзни бахорда экиш учун кузда жўяклар олиб қўйилади. Ёзги-кузги ва тўқсонбости муддатларда пиёз ўртаки, ёзги сабзавот ва картошка хосили йиғиштириб олингандан хамда ғалладан кейин экилади. Пиёз икки-уч марта дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6-8 см га етганда, иккинчи марта боғлаб чиқариладиган товар холига келганда ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор ораларидаги бегона ўтларни КРН-2.8 А қультиватори билан ерни 15-16 см чуқурликда ишлов берилади. Ўғитлаш. Пиёз ўсимлиги попук илдизли сабзавот бўлиб, илдиз тизими асосан тупроқнинг устки қисмига яқин жойлашган. Шунинг учун у ернинг устки қисмида асосий озуқа элементларни кўп бўлишини талаб қилади. Юқори унумдор ерларга ўртача соф х

Доказательный фрагмент

«Пиёзгулдошлар оиласига (Liliaceae) Allium авлодига мансуб оддий (бош) пиёз (Allium сера L.) мансуб, бир паллали, бир ёки икки йиллик ўт ўсимликлар туркумига мансуб бўлиб, Ўзбекистонда пиёзни 5 тури сабзавот сифатида ў…»

Образец извлечения

Демо-превью

Пиёзгулдошлар оиласига (Liliaceae) Allium авлодига мансуб оддий (бош) пиёз (Allium сера L.) мансуб, бир паллали, бир ёки икки йиллик ўт ўсимликлар туркумига мансуб бўлиб, Ўзбекистонда пиёзни 5 тури сабзавот сифатида ў… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
пиёз, ҳусусияти, ерни танлаш, суғориш, ўғитлаш, касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши кураш.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники