К содержанию
РецензированоRU2026

ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛ ТАМОЙИЛЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Саидов Жасурбек Сатимбаевич

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026

Аннотация

Мақолада ички ишлар органларида олиб бориладиган ахборот- таҳлил фаолиятининг ўзига хосликлари ва ундаги ахборот-таҳлил тизимининг ишлашида тизимли фикрлаш ва тизимли таҳлилнинг муҳим жиҳатлари кўрсатиб ўтилиб, илмий нуқтаи-назардан тизимли таҳлил тушунчасига оид фикрлар баён этилган. Калит сўзлар: ахборот, тизим, таҳлил, қарор, маълумот, таҳлилий материал, жараён, таҳлилчи. Тизимли таҳлил тамойиллари – бу инсоннинг мураккаб тизимлар билан ишлаш тажрибасини умумлаштирувчи умумий характердаги айрим қоидалар. Кўп муаллифлар тамойилларни муайян фарқлар билан изоҳлашади. Чунки бу масалада умумқабул қилинган таърифнинг ўзи йўқ. Бироқ қандай бўлмасин барча таърифлар битта тушунчани изоҳлашади. Муаммони ечишга бўлган умумий ёндашув цикл сифатида тақдим қилиниши мумкин. Шу ўринда реал тизимнинг фаолияти давомида амалдаги иш ҳолатининг талабга жавоб бермаслиги сифатида амалиёт муаммоси аниқланади. Муаммони ҳал қилишда тизим тизимли таҳлил (декомпозиция, таҳлил ва синтез) қилинади. Синтез жараёнида таҳлил ва синтез қилинаётган тизим баҳоланади. Синтез қилинган тизимни тақдим қилинаётган тизим кўринишида амалга ошириш муаммони ҳал қилинганлик даражасини баҳолашга ва модернизация қилинган (янги) реал тизим фаолияти бўйича қарор қабул қилишга кўмаклашади. Ахборот-таҳлилий иш ҳар қандай давлатда ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида доимо амалга ошириб келинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг «Ҳалоллик ва фидойилик фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин» номли китобида таъкидлаб ўтганидек, «Биз жаҳондаги тараққий этган мамлакатларнинг ривожланиш йўлларини диққат билан ўрганиб бормоқдамиз. Улардан халқимиз руҳияти, табиатига мос келадиганларини танлаб олиб, фойдаланаяпмиз. Шу билан бирга, ўз тарихимизни жиддий ва синчиклаб таҳлил қилмоқдамиз. Шу боис тараққиёт йўлимизни аждодларимизнинг турмуш тарзи ва илғор давлатлар эришган иқтисодий ютуқлар асосида белгиламоқдамиз»1. Ахборот–таҳлилий иш бу шундай бир ижодий жараёнки, унинг натижасида алоҳида фактлар режалаштириш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ маълум қарорларни қабул қилувчи ва бажарувчи давлат органлари ва мансабдор шахслар учун мўлжалланган тайёр маҳсулотга айланади. Тизимни умумий тасаввур қилишни таъминловчи декомпозиция босқичида қуйидагилар амалга оширилади: 1. Тадқиқотнинг умумий мақсадини ва тизимнинг асосий функциясини аниқлаш ва декомпозиция қилиш, тизим ҳолати борлиғида ёки мумкин бўлган соҳаларда 1 И.А. Каримов. Ҳалоллик ва фидойиллик-фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин. Тошкент. 1994 йил. 28-бет. 27 траекторияни чегаралаш сифатида. Кўпинча декомпозиция мақсад ва функция дарахтларини қуриш йўли билан амалга оширилади. 2. Тизимни юқори тизимнинг қисми сифатида қараш орқали натижага олиб келувчи ҳар бир кўриб чиқилаётган элементнинг жараёнда қатнашаётганлик мезони бўйича тизимни муҳитдан ажратиб олиш (тизимларга/“нотизимларга” ажратиш). 3. Таъсир этувчи омилларни изоҳлаб бериш. 4. Ривожланиш тенденцияларини ва ҳар хил турдаги ноаниқликларни изоҳлаб бериш. 5. Тизимни “қора қути” сифатида изоҳлаб бериш. 6. Тизимни функционал (функциялари бўйича), компонентли (элементларнинг тури бўйича) ва тузилмали (элементлар ўртасидаги муносабатлар тури бўйича) декомпозиция қилиш. Ахборот-таҳлилий фаолият билан у ёки бу даражада ижроия ҳокимияти ва ўрта бўғин вакиллари ҳам, раҳбар кадрлар ҳам шуғулланади. Шунинг учун ҳозирги даврда ҳар бир ходим ахборот-таҳлил ишининг усул ва воситаларини билиши ҳамда юзага келувчи вазиятларни тадқиқ қилишда улардан самарали фойдалана олиши лозим2. Илмий услубларни эътиборга олмаслик ёки улардан фойдалана билмаслик нафақат вақт ва кучни исроф қилишга, балки кейинчалик муҳим қарорлар қабул қилишга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Давлат органларида ахборот фаолияти деганда, муассаса аппаратининг турли бўғинлари ўртасида ташкил этилган горизонтал ва вертикал равишда ахборот алмашуви тушунилади. Бевосита орган томонидан олинган ҳамда унга бошқа давлат муассасаларидан келиб тушувчи ахборот нафақат шу ахборотни топган аппарат бўғинига, балки бошқа бўғинларига ҳам керак бўлади. Бунда аппаратнинг қайси бўғинига (бўлинма ёки алоҳида ходимларга) бу маълумот керак бўлиши мумкинлигини аввалдан билиб бўлмайди. Шу тарзда аппаратнинг турли бўғинлари ўртасида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш зарурияти туғилади. Масалан, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидаги (бошқа муассасаларда бўлгани каби) ахборот ишининг моҳияти шундаки, у барча ва ҳар бир манфаатдор бўлинма олган ахборотдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва коммуникация шакли ҳисобланади. Бунинг натижасида маълум фактларни қайта тадқиқ этиш заруриятидан халос бўлинади. Ахборот-таҳлилий ишнинг моҳияти, аввало, мамлакатнинг ташқи ва ички сиёсатининг долзарб масалалари бўйича қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилишда давлат органлари ва масъул мансабдор шахсларга кўмак беришдан иборат. Таҳлилий материал ҳукумат учун тавсия шаклига эга бўлади3. Таҳлилий ҳужжатларни ишлаб чиқувчи бўлинмаларнинг асосий вазифаси – халқа

Доказательный фрагмент

«Мақолада ички ишлар органларида олиб бориладиган ахборот- таҳлил фаолиятининг ўзига хосликлари ва ундаги ахборот-таҳлил тизимининг ишлашида тизимли фикрлаш ва тизимли таҳлилнинг муҳим жиҳатлари кўрсатиб ўтилиб, илмий…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада ички ишлар органларида олиб бориладиган ахборот- таҳлил фаолиятининг ўзига хосликлари ва ундаги ахборот-таҳлил тизимининг ишлашида тизимли фикрлаш ва тизимли таҳлилнинг муҳим жиҳатлари кўрсатиб ўтилиб, илмий… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ахборот, тизим, таҳлил, қарор, маълумот, таҳлилий материал, таҳлилчи., жараён
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники