Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ СЕКТОРНИ ДАВЛАТ ҲАРБИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Холиқов Сарвар Мингишович
Современная наука и исследования · 4 · 2025
Аннотация
The article examines the role and importance of the military-administrative sphere in ensuring the military security of the state in the Republic of Uzbekistan, the analysis of legislative documents on this issue, as well as issues related to ensuring security. Keywords: military-administrative sphere, military security of the state, vital interests, ensuring security, defense. Ўзбекистон изчиллик билан рўёбга чиқараётган янгиланиш ва тараққиётнинг ўзига хос йўли стратегияси барқарор ҳамда доимий ривожланиш учун шарт-шароит яратади ва жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилади. Ўзбекистон ўз суверенитетини таъминлашга ҳамда XXI асрда жаҳон ҳамжамияти, сиёсати, иқтисодиёти ва маданиятида муносиб ўрин эгаллашга қодир давлат. 3 92 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Миллий хавфсизликни таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг янада ривожланиши, демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришнинг энг муҳим шартидир[1]. Миллий хавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатида Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва ролини белгилаш, миллий манфаатлар ва устуворликларни тизимини белгилаш, миллий хавфсизликка ички ва ташқи таҳдидларни аниқлаш, уларга баҳо бериш, уларни олдини олиш учун реал имкониятлар ва ресурсларни аниқлаш, стратегик вазифаларни белгилаш ҳамда уларни рўёбга чиқариш механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек тегишли қонунчилик базасини яратишни назарда тутади[2]. Ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли ҳимояланганлик ҳолати Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигининг мазмунини ташкил этиб, унинг барқарор ривожланиши шарти ҳисобланади. Ҳаётий муҳим миллий манфаатлар миллатнинг маданийтарихий бирлик тариқасида ўзлигини сақлаб қолиш, миллий қадриятларни, ижтимоий ва давлат институтларини ҳимоя қилиш, суверенитетни ҳамда шахс, ҳажамият ва давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш борасида англанилган эҳтиёжларни қамраб олади. Ҳозирги дунёда ҳаётий фаолиятнинг барча соҳаларини қамраб олган интеграция жараёнлари, хавфсизлик муаммоларининг глобаллашуви оқибатида мамлакатлараро боғлиқлиқнинг кучайиши, дунёнинг кўп қутбга бўлиниш тенденциясининг чуқурлашуви, ҳамда давлатлар ўртасида рақобат шиддат билан ўсаётган бир даврда ички ва халқаро минтақавий ва глобал можаролар орасидаги чегаралар йўқолиб бориб мамлакатимизда бир қатор таҳдидларнинг мавжудлиги сақланиб қолмоқда. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигига, ҳамда ҳаётий муҳим миллий манфаатларига путур етказиши мумкин бўлган омиллар ва шарт-шароитлар билан тавсифланади. Хусусан, Ўзбекистоннинг обрўсига зарар етказиш мақсадида нотўғри ахборот тарқатиш ҳамда ўзбек халқининг тарихи, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш, ишсизликнинг айниқса ёшлар ўртасида ўсишини назоратсиз қолдириш хавфи, миллатнинг маънавийахлоқий, этник-маданий ва тарихий илдизларидан ажралиб қолиш хавфини сақланиб қолаётганлигини мисол қилиш мумкин. Шу билан бир қаторда, ўсиб келаётган авлоднинг маънавий тарбиясига тузатиб бўлмас даражада зарар келтираётган зўрлик, ахлоқсизлик, гиёҳвандликни тарғиб қилиш 3 93 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ натижасида Ўзбекистон халқининг маънавий-ахлоқий, маданий қадриятлари ҳамда турмуш тарзи асосларига путур етказиш таҳдидининг мавжудлигидир. Шунингдек, Ўзбекистон чегаралари яқинида қуролли кучлар гуруҳларининг кўпайиши, ҳарбий можаролар зонасига, чегарадош мамлакатлар ва умуман минтақадаги экстремист ва террорчи ташкилотларга ноқонуний равишда қурол-яроғ етказиб бериш, ҳамда уни амалга оширишда уюшмаган ёшлардан фойдаланиш ҳолатини ортиб бораётганлигида кўриш мумкин. Мамлакат миллий ва ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда ҳамда миллий манфаатларнинг устуворлигидан, реал ва потенциал таҳдидлар моҳиятидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда янги тизим ҳисобландан Секторлар томонидан қуйидаги йўналишларда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади. Жумладан, меҳнат ресурсларини иш билан оқилона таъминлаш, янги иш жойларини барпо этишни, айниқса қишлоқларда барпо этишни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънан-ахлоқан ва жисмонан соғлом авлодни шакллантириш учун шароит яратиш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, маданий-тарихий тажриба, ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятлар асосида миллатнинг маънавий камолоти ҳамда таълими юзасидан умумдавлат сиёсатини такомиллаштириб бориш зарур. Шунингдек, бошқарув ва ҳар томонлама таъминотни, турли қўшин турларини жойлаштиришни, ҳудудларни тез ускуналаш тизимини ўз ичига олган ҳарбий инфраструктурани такомиллаштириш, фуқароларнинг, айниқса таълим тизимида ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ролини кучайтириш, ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини самарали ижтимоий ҳимоя қилиш долзарблиги сақланиб қолади. Ҳозирги кунда жаҳонда мафкуравий курашлар кескин тус олаётган, ахборот
Доказательный фрагмент
«The article examines the role and importance of the military-administrative sphere in ensuring the military security of the state in the Republic of Uzbekistan, the analysis of legislative documents on this issue, as…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article examines the role and importance of the military-administrative sphere in ensuring the military security of the state in the Republic of Uzbekistan, the analysis of legislative documents on this issue, as… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- military-administrative sphere, military security of the state, vital interests, давлат ҳарбий хавфсизлиги, ҳаётий муҳим манфаатлар, хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий-маъмурий сектор, мудофаа.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024