Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ СЕКТОРНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ · Холиқов Сарвар Мингишович
Современная наука и исследования · 2 · 2026
Аннотация
The article examines the development of the military-administrative sector in the Republic of Uzbekistan, as well as the best practices of foreign countries in this area, in particular, the positive work of Germany, France, Russia, Kazakhstan and other countries. Keywords: military-administrative sector, defense, Armed Forces, military sphere, security. Бугунги кундаги глобаллашув жараёнларида ёшларни ҳарбийватанпарварлик тарбияси, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари, ҳамда армия сафларидаги фаолиятини якунлаганларни ижтимоий ҳимоялаш, армия ва халқ бирлигини таъминлаш орқали Қуролли Кучлар обрўсини ошириш давлат даражасидаги муҳим сиёсий масала бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан мазкур соҳани такомиллаштириш мақсадида бир қатор хорижий давлатлар амалиётида мавжуд ижобий тажрибаларни ўрганиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида жорий этиш бўйича тадқиқот ишлари амалга оширилиш янада долзарблашмоқда. 514 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2 Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизим сифатида жамиятдан ташқарида мавжуд эмас ва мавжуд бўлиши мумкин ҳам эмас. У умумий таълимнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, ўзига хос тузилишга эгадир. Бу моҳиятан бир тизим, унинг учун жамият ҳаётида содир бўлган ҳар бир муаммо, сўзсиз, таълим макони ва ҳолатига таъсир кўрсатади. Давлат жамиятдаги таълим тизими, шу жумладан, ҳарбий таълим ривожланишининг кафолатидир. У таълим маконидаги тааллуқли сиёсатни амалга оширади, унинг мақсад ва вазифаларини белгилайди, устувор йўналишларини аниқлайди. “Таълим-жамият” тизими, ўз навбатида, инсоният яратган маънавий-илмий бойликларга, инсоннинг ўзига ва атрофдагиларга янгича муносабат, ёндашувни юзага келтирди. Кадрларни тайёрлашда шахсга кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти сифатида қаралади. Мазкур масалани янада чуқур ўрганиш учун хорижий мамлакатлар тажрибасини қиёсий таҳлилини амалга ошириш лозим. Ёшларни ҳарбийватанпарварлик тарбияси ўз мақсади, вазифаси, тузилиши, категориялари ва ҳамкорлик каби элементларга эга бўлиб, бу масала ҳар бир давлат учун ижтимоий-ҳарбий масала сифатида ўрганилиб, олинган хулосалар асосида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Жумладан, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси йўналишида Россия Федерацияси, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь каби мамлакатларда назарий жиҳатдан бир қатор илмий ишлар олиб борилган[1]. Ушбу тадқиқот ишларида тарихий хотира, музейлар, санъат ва адабиёт, экскурсия, ҳарбий қисмлар билан ҳамкорлик қилиш, давлатлараро ҳамкорлик килиш, алоҳида илмий тадқиқот марказларини ташкил этиш, ўқув фильмларини яратиш каби методлар ёритилган. Шу билан бир қаторда, Қозоғистон ва Озарбайжонда масалага тарихий ёндашув асосида миллий хотира, миллий қаҳрамонларнинг жасоратидан фойдаланиш ва таълим муассасалари учун ҳарбийватанпарварлик тарбияси бўйича дастурлар тайёрланган[2]. Айниқса, Россия Федерацияси ва Беларусь каби мамлакатларда ҳарбийватанпарварлик тарбиясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ҳамкорлик омилини турли даражада кўришимиз мумкин. Бунда клуб ва ҳарбий музейлар, санъат ва адабиёт, экскурсия, ҳарбий қисмлар билан ҳамкорлик қилиш, ўқув фильмларини яратиш соҳасида катта ютуқларга эришилганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин[3]. Масалан, Россия Федерациясида 2000 йиллардан буён ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси йўналишидаги дарсликларни киритиш бўйича ишлар амалга ошириб келиниб, ҳозирги кунда 3,5 мингдан ортиқ кадет йўналишидаги билим юртлари, 150 та махсус номланган ва умумий ўрта таълим мактабларининг 51 мингдан ортиқ ҳарбийлаштирилган синфлар, 50 дан ортиқ ҳарбийлаштирилган оромгоҳлар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси билан шуғулланади. 515 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2 Шу билан бирга, таътил вақтида ёшлар бандлигини таъминлаш, касбга йўналтириш ва назоратсиз қолишини олдини олиш мақсадида ҳар бир ҳудудда ҳудудий ташкилотлар, ҳарбий бўлинмалар ва таълим муассасалари ҳамкорлигида меҳнат отрядлари тузилиб, меҳнатга ҳақ тўлаш принципи асосида ободонлаштириш, шаҳарсозлик, сервис хизматлар кўрсатиш каби ёшларга ва ўсмирларга мос бўлган бир қатор ишлар ташкил қилинади. Бу эса, ўз навбатида, ёшларни ҳар хил ёт ғоялар тасирига тушишини олдини олиши билан бир қаторда мустақил ҳаётга қадам қўйиш учун хизмат қилади[4]. Таъкидлаш жоизки, Россия Федерациясида ёшларни ҳарбийватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган асосий ташкилот “ЮнАрмия” умумроссия ҳаракати ҳисобланиб, ҳозирги кунда 85 та ҳудудий бўлимлари2 ҳамда 10 га яқин ҳарбий- ватанпарварлик оромгохлари3 мавжуд. “ЮнАрмия”нинг низомига кўра барча ўрта таълим мактаблари ҳамда жамоатчилик ташкилотларидаги 11 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар аъзо бўлиши мумкин ва ҳозирда унинг аъзолари сони 1 млндан ортиқ ёшларни ташкил қилади[5]. Унинг асосий мақсади давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда қатнашиш, ўсмирлар ва болаларни интелектуал, аҳлоқий ва жисмоний ҳолатини ҳар томонлама ривожлантириш, жамиятда ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, ватанпарварлик анъаналарини сақлаш ҳамда ривож
Доказательный фрагмент
«The article examines the development of the military-administrative sector in the Republic of Uzbekistan, as well as the best practices of foreign countries in this area, in particular, the positive work of Germany, F…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article examines the development of the military-administrative sector in the Republic of Uzbekistan, as well as the best practices of foreign countries in this area, in particular, the positive work of Germany, F… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- military-administrative sector, defense, Armed Forces, military sphere, Қуролли Кучлар, ҳарбий соҳа, мудофаа, ҳарбий-маъмурий сектор, хавфсизликни таъминлаш.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026