К содержанию
РецензированоRU2025

БОЛАЛАРДА СЕМИЗЛИКНИНГ КЛИНИК-МЕТАБОЛИК ВА ИММУНОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ ҲАМДА УНИНГ ОВҚАТЛАНИШ БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ

Абдурасулова Тажихол Рамазановна

Современная наука и исследования · 19 · 102–112 · 2025

Аннотация

Ушбу тезисда болаларда семизлигининг клиник-метаболик ва иммунологик жиҳатлари, шунингдек, унинг овқатланиш билан боғлиқлиги таҳлил қилинади. Семизлик организмда гормонал дисбаланс, метаболик синдром, юрак-қон томир тизими касалликлари ва иммун тизими фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, ёғ тўқимасининг яллиғланиш жараёнларидаги иштироки ва иммунологик реакцияларга таъсири кўриб чиқилади. Мақолада болаларда семизликнинг олдини олиш ва даволаш стратегиялари, жумладан, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва иммун тизимини қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинади. Семизликнинг болалар саломатлигига таъсирини камайтириш учун эрта диагностика ва комплекс ёндашув муҳимлиги таъкидланади. Калит сўзлар: семизлик, болалар, метаболик синдром, иммунология, овқатланиш, профилактика. Семизлик (ожирлик) – болалар ва ўсмирларда кенг тарқалган метаболик касаллик бўлиб, у организмда ортиқча ёғ тўпланиши ва турли патологик ҳолатларга олиб келади. Ушбу муаммо нафақат ташқи кўриниш, балки иммун тизими, гормонал мувозанат ва углевод-ёғ алмашинуви каби жараёнларга ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Семизликнинг клиник-метаболик хусусиятлари • Гормонал ўзгаришлар: Инсулинга резистентлик, гиперинсулинемия, лептин ва грелин гормонларининг дисбаланси. • Метаболик синдром: Дислипидемия, гипергликемия, артериал гипертензия, ошқозон-ичак муаммолари. • Кардиоваскуляр хавфлар: Юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланиш эҳтимоли ошиши. • Психологик таъсирлар: Семизлик билан боғлиқ депрессия, стресс ва ўзини паст баҳолаш ҳолатлари. Иммунологик ўзгаришлар 124 Fevral, 2025-Yil • Семизлик иммун тизимининг функцияларига салбий таъсир кўрсатади, бу эса инфекцион ва автоиммун касалликларга мойилликни оширади. • Ёғ тўқимаси цитокинлар (IL-6, TNF-α) ишлаб чиқаришни кучайтириб, суст яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқаради. • Лимфоцитлар ва нейтрофиллар фаолиятидаги ўзгаришлар организмнинг ҳимоя қобилиятини пасайтиради. Овқатланиш билан боғлиқ жиҳатлар • Нотўғри овқатланиш (калорияли, ёғли ва ширин маҳсулотлар кўп истеъмоли). • Физик фаолликнинг камлиги ва юқори гликемик индексга эга озиқ-овқатларнинг кўпайиши. • Микронутриент етишмовчилиги (D витамини, магний ва руҳ танқислиги). Хулоса Болаларда семизликнинг олдини олиш учун тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва иммун тизимини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, унинг клиник- метаболик ва иммунологик жиҳатларини ҳисобга олиб, эрта диагностика ва комплекс даволаш чоралари кўрилиши зарур.

Доказательный фрагмент

«Ушбу тезисда болаларда семизлигининг клиник-метаболик ва иммунологик жиҳатлари, шунингдек, унинг овқатланиш билан боғлиқлиги таҳлил қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу тезисда болаларда семизлигининг клиник-метаболик ва иммунологик жиҳатлари, шунингдек, унинг овқатланиш билан боғлиқлиги таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
семизлик, болалар, метаболик синдром, иммунология, овқатланиш, профилактика.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники