К содержанию
РецензированоRU2025

ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎРНИ ҲАҚИДА

ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎРНИ ҲАҚИДА · Алимов Акбар Мухамматович

Современная наука и исследования · 2025

Аннотация

Мақолада Таълим соҳасига инновацион технологияларнинг кириб келиши таълим жараёнининг такомиллашувига хизмат қилиб, унинг иштирокчиларига янада қулай имкониятлар яратиши тўғрисидаги мулоҳаза юритилади. ТМС институти мисолида, дарс машғулотлари турли инновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда ташкил қилинаётганлиги таъкидланади. Шунингдек, мақолада Таълимда инновацияларнинг асосий хусусиятлари ва мезонларини ўрганиш учун тадқиқ қилиш зарур бўладиган характеристикалар очиб берилган. Инновацион таълим стратегиясини қўллаш орқали ўқув жараёнини (технологиясини) бошқаришни тизимли ташкил этишда намоён бўладиган хусусиятларга таъриф берилган. Калит сўзлар ва асосий тушунчалар: Инновацион технологиялар, ТМС институти, янги ва самаралироқ воситалар, техника – технологиялар, чекланган ресурслар, давлатнинг дунё даражасида ўсиши, тадқиқ қилиш, пандемия даври, билим ва кўникмалар, HEMIS, LMS, инновацион маҳсулот таъсири, фаол мулоқот, ақлий фаолият, инновацион таълим стратегияси, инновацион ижодкорлик, инновация қамрови ва ҳ.. Ҳозирги ривожланаётган тезкор ахборот алмашуви даврида ҳар бир соҳага янги инновацион ғоялар, техника ва технологиялар шиддат билан кириб бормоқда. Булар қаторида таълим соҳаси ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Таълим соҳасига инновацион технологияларнинг кириб келиши, таълим жараёнининг такомиллашишига хизмат қилиб, унинг иштирокчиларига янада қулай имкониятлар яратмоқда. Жумладан, ТМС институтида деярли барча дарс машғулотлари турли инновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда ташкил қилинмоқда. Бунга мисол қилиб тўғридан тўғри интернет тармоғига уланган компьютер, электрон доска, проекторлар билан жиҳозланган аудиторияларда олиб борилаётган дарсларни айтиш мумкин. Бу воситалар дарс жараёнини самарали боришини таъминлаш билан бирга ўқувчиларда дарс жараёнига қизиқишни орттирмоқда, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг вақтлари маълум маънода тежалмоқда. Профессор-ўқитувчилар дарс мавзусига оид янгиликларни ва янги маълумотларни дарс жараёнининг ўзида мавзу билан боғлаб талабаларга етказиш имкониятига эга бўлмоқда. Бундай инновацион технологиялар талабалар билимини янада ошириб уларнинг дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади. Таълим соҳасида фан ва инновациянинг аҳамияти юқори ўринларда туради. Агар таълим ва фан соҳасида инновациялар кўзланган натижаларни бера олса, бошқа ҳар қандай 239 RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK 2025 -Yil YONDASHUVLAR 13-Fevral Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi соҳаларда (соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳалар ва ҳ.к.) улардан фойдаланиш янада самаралироқ бўлиб, техника – технологияларни ўзлаштириш осонлашиб, янги ва осон йўналишлар яратилишига олиб келади. Инновациялар инсон ҳаётини янада енгиллаштиришга ва унинг эҳтиёжларини чекланган ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда самарали қондиришни кўзлаган ҳолда яратилади. Бу инновациялардан айнан фан ва таълим соҳасида фойдаланиш эса инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларида қулайликларга эришишга самарали ва тезкор ёрдам беради. Инновациялар нафақат ижтимоий соҳаларда балки ҳар бир давлатнинг дунё даражасида ўсишида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Илм-фан ва таълимда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг ривожланиб бориши, оддий ўқитиш усулларидан фарқли равишда янги ва самаралироқ воситалардан унумли фойдаланишни тақозо этади. Таълим соҳасидаги инновациялар ўқитувчи ва талабаларга янгича фикрлаш тарзини уйғотишда, муаммоли вазиятларни ҳал қилишда ижодкорлик қобилиятидан фойдаланган ҳолда муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Шу билан бирга ўқитувчи ва ўқувчиларни янгиликлар қилиш учун барча воситлардан тўлақонли фойдаланиш, тадқиқ қилиш, ўрганиш ва ишлатишга ундайди. Таълим соҳасидаги инновациялар фақат билим ва кўникмаларни янги технологиялар ёрдамида кўрсатиш эмас, албатта. Бунда бир мавзу ёки муаммони янги бир йўналиш ёрдамида тушунтиришнинг янги усули ҳам бўлиши керак. Бунда нафақат таълим олувчи балки таълим берувчи ҳам мавзуга ижодкорона ёндашиши зарур. Кўриб чиққанимиздек инновация ўқув хонасига янги технология олиб кириш билан тугамайди. Аммо инновацион тенологиялар таълим соҳасида муҳим аҳамиятга эга. Буни биз пандемия даврида гувоҳи бўлдик. Яъни қандай қилиб уйдан чиқмаган ҳолда таълимнинг узлуксизлигини сақлаб қолиш мумкин. Бунда албатта инновацион технологиялар ва инновацион ўқитиш усуллари фойда берди. Шундай қилиб энди таълим тизими технологиялар ёрдамида бошқариш мумкин бўлган янги муҳитни яратди. Онлайн таълим платформалари ҳам анъанавий таълимдан фарқ қилмайдиган ҳолда ривожланмоқда. Ва яна бир тарафи онлайн таълимда масофа ва вақт тўсиқлари бўлмайди. Яъни талабалар ўзларига қулай вақт ва жойда кўплаб ўқув курс ва дастурлардан фойдаланишлари мумкин. Аммо буни таълим даргоҳларида бериладиган билим билан солиштириб бўлмайди. Масалан, ТМС институтида таълим жараёнининг HEMIS – олий таълимни бошқариш ахборот тизими ҳамда LMS – таълимни бошқарув тизимидан фойдаланилади. LMS – электрон таълим дастурларини ташкил этувчи, амалга оширувчи ҳамда талабаларнинг ўзлаштириш натижалари устидан

Доказательный фрагмент

«Мақолада Таълим соҳасига инновацион технологияларнинг кириб келиши таълим жараёнининг такомиллашувига хизмат қилиб, унинг иштирокчиларига янада қулай имкониятлар яратиши тўғрисидаги мулоҳаза юритилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Таълим соҳасига инновацион технологияларнинг кириб келиши таълим жараёнининг такомиллашувига хизмат қилиб, унинг иштирокчиларига янада қулай имкониятлар яратиши тўғрисидаги мулоҳаза юритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ва асосий тушунчалар: Инновацион технологиялар, ТМС, пандемия даври, инновацион маҳсулот таъсири, техника – технологиялар, ақлий фаолият, инновацион таълим стратегияси, ТМС институти, билим ва кўникмалар, инновацион ижодкорлик, янги ва самаралироқ воситалар, чекланган ресурслар, HEMIS, фаол мулоқот, инновация қамрови ва ҳ.., LMS, тадқиқ қилиш, Инновацион технологиялар, давлатнинг дунё даражасида ўсиши
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники