К содержанию
РецензированоRU2025

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИНИ РАҚАМЛАШТИРИЛИШИ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИДИР

ЎСИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИДИР

Современная наука и исследования · 2025

Аннотация

Замонавий дунёда рақамлаштириш иқтисодий тараққиётнинг асосий йўналишларидан бирига айланди. Рақамлаштириш нафақат самарадорликни ошириш, балки янги инновациялар ва тадбиркорлик имкониятларини яратишда ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу мақолада минтақавий иқтисодиётнинг рақамлаштирилиш жараёни ва унинг иқтисодий ўсишга таъсири кенг таҳлил қилинади. Хусусан, рақамли инфратузилма, ишлаб чиқариш жараёнларининг автоматлаштирилиши ва рақамли таълим дастурлари каби соҳаларнинг иқтисодий ривожланишга ҳиссаси мисоллар билан ёритилади. Шу билан бирга, рақамлаштиришнинг ижтимоий таъсири, масалан, иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш имкониятлари ҳам таҳлил қилинади. Мақолада келтирилган натижалар минтақавий иқтисодиётда рақамлаштиришнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлайди. Калит сўзлар: Рақамлаштириш, минтақавий иқтисодиёт, рақамли технологиялар, рақамли инфратузилма, иқтисодий ўсиш, инновация, тадбиркорлик, автоматлаштириш, рақамли таълим, рақамли тўлов тизимлари, Smart City, рақамли трансформация. Кириш. Ҳозирги глобал иқтисодиёт рақамли трансформация жараёнини жадал суръатларда бошдан кечирмоқда. Рақамлаштириш нафақат самарадорликни ошириш, балки янги имкониятлар яратиш орқали иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим драйвери сифатида намоён бўлмоқда. Минтақавий иқтисодиётларда рақамли инфратузилмани жорий этиш ва уни ривожлантириш иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий фаровонлик учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Рақамли трансформация, аввало, иқтисодий самарадорликни ошириш воситаси сифатида кўрилмоқда. Масалан, рақамли технологиялар маълумотлар алмашинувини тезлаштиради, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиради ва вақт ҳамда ресурслар тежамкорлигини таъминлайди. Шу билан бирга, рақамлаштириш тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари учун янги имкониятлар эшигини очади, чунки улар эндиликда глобал бозорларга чиқиш ва ўз маҳсулотлари ёки хизматларини кенгроқ аудиторияга етказиш имконига эга бўладилар. Бундан ташқари, рақамли инфратузилмани ривожлантириш аҳоли турмуш даражасини яхшилашга ҳам сезиларли ҳисса қўшади. Жумладан, масофавий таълим, онлайн тиббий хизматлар ва электрон ҳукумат тизимлари сингари рақамли ечимлар орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва имкониятлари яхшиланади. Шу боис, рақамли иқтисодиётга ўтишнинг нафақат иқтисодий, балки ижтимоий аҳамияти ҳам жуда юқори. Ушбу мақола минтақавий иқтисодиётда рақамлаштириш жараёнларининг ривожланишига доир таҳлилларни тақдим этади. Бу жараёнларнинг самарадорлиги, уларни 233 RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK 2025 -Yil YONDASHUVLAR 13-Fevral Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi амалиётга татбиқ қилиш стратегиялари ва ушбу стратегияларнинг минтақавий иқтисодий ўсишга таъсири батафсил ёритилади. Методология. Таҳлил жараёнида қуйидаги методлар қўлланилди: Иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш. Минтақавий иқтисодиётнинг рақамлаштириш даражаси ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш учун статистик маълумотлар таҳлил қилинди. Масалан, Европа Иттифоқининг 2022 йилдаги "Digital Economy and Society Index (DESI)" ҳисоботи маълумотларидан фойдаланилди [5]. Унда рақамли инфратузилма ривожланган мамлакатларда ЯИМ ўсиши сезиларли юқори эканлиги қайд этилган. Илмий манбалар ва маълумотлар таҳлили. Scopus ва Web of Science каби халқаро маълумот базаларида чоп этилган тадқиқотлар таҳлил қилинди [1, 2]. Жумладан, Ҳиндистондаги рақамли тўлов тизимлари тадқиқи, уларнинг кичик ва ўрта бизнесга (КЎБ) таъсирини намоён этди. Натижада, КЎБ рақамли технологиялар орқали сотув ҳажмини 35% га оширишга эришган. Кейс-таҳлил. Турли минтақалардаги рақамлаштириш тажрибаси ўрганилди. Жумладан, Жанубий Кореянинг "Smart City" лойиҳаси доирасида рақамли инфратузилманинг ривожланиши нафақат шаҳарларнинг логистика тизимини яхшилади, балки иқтисодий самарадорликни ҳам оширди [3]. Ўзбекистонда ҳам Тошкент, Самарқанд ёки Нукус каби йирик шаҳарларда "Smart City" технологияларини жорий қилиш орқали транспорт тизимлари ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш имконияти мавжуд. Бошқа мисол сифатида, Ўзбекистондаги "One Million Coders" дастури айтиб ўтиш мумкин. Ушбу дастур орқали ёшларни дастурлаш, веб-дизайн ва сунъий интеллект соҳаларига йўналтириш орқали юқори малакали кадрлар тайёрланмоқда, бу эса меҳнат бозорида рақобатбардошликни оширади. Ушбу дастур ёшларни рақамли касбларга ўқитиш орқали меҳнат бозорини рақамлаштиришга ҳисса қўшмоқда. Таҳлил натижалари Рақамли инфратузилманинг аҳамияти. Минтақада юқори тезликдаги интернет тармоқлари, рақамли технологиялар ва ахборот тизимларининг ривожланиши тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. Масалан, Сингапурда рақамли инфратузилмага йўналтирилган инвестициялар стартаплар сонини 25% га оширишга олиб келди. Рақамли технологияларнинг ишлаб чиқаришга таъсири. Рақамли технологияларни қўллаш ишлаб чиқариш жараёнларининг автоматлаштирилишига олиб келади. Германиянинг "Индустрия 4.0" ташаббуси доирасида роботлаштириш ва сунъий интеллект жорий этилиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 40% га ош

Доказательный фрагмент

«Замонавий дунёда рақамлаштириш иқтисодий тараққиётнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Замонавий дунёда рақамлаштириш иқтисодий тараққиётнинг асосий йўналишларидан бирига айланди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Рақамлаштириш, минтақавий иқтисодиёт, рақамли технологиялар, рақамли трансформация., тадбиркорлик, рақамли тўлов тизимлари, иқтисодий ўсиш, автоматлаштириш, рақамли инфратузилма, рақамли таълим, инновация, Smart City
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники