К содержанию
РецензированоRU2025

СОСТАВ ЗАТРАТ В НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ И ПРАКТИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ИХ УЧЕТА

www.e-itt.uz I SON. · ҲИСОБИНИНГ АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ · Мустафоев Азимжон Фаррухович

Передовая экономика и педагогические технологии · 2025

Аннотация

This article contains a study of scientific views on the economic category of costs, the composition of costs incurred in non-governmental educational organizations, issues of determining the composition of costs by classifying these costs into direct and indirect costs, as well as scientific proposals and recommendations on reflecting in accounting the costs incurred in the main and additional types of activities in a non-governmental educational organization. Keywords: non-governmental educational organizations, educational services, educational process, direct costs, indirect costs, cost of educational services, accounting, financial reporting. Кириш. Мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида таълим тизимига кенг имкониятлар, уларнинг фаолиятларини амалга оширишлари бўйича қулай шарт-шароитлар очиб берилмоқда. Бундай ислоҳотлар жумласига нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини яққол мисол тариқасида айтишимиз мумкин. Мазкур норматив- ҳуқуқий ҳужжатда нодавлат таълим ташкилотларида малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, унда ёш кадрларни жалб этиш мақсадида “Молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартлари бўйича инновацион малака ошириш ресурс марказини, шунингдек Бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар бўйича нодавлат малака ошириш ресурс марказини ташкил этиш. Шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида ўқув дастурлари ва ўқитувчиларни халқаро ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказишга тайёрлаш доирасида юқоридаги олий таълим муассасаларининг ҳар бирига 2022 йилда 100 миллион сўмдан маблағ ажратиш” (Қарор, 2021) бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Мазкур чора-тадбирларга мувофиқ, бугунги кунда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари нодавлат таълим ташкилотларида ҳам уларнинг фаолиятларини халқаро тажрибаларга мувофиқлаштириш, ёш кадрларни халқаро доирада малакасини ошириш вазифалари кўндаланг қўйилган бўлиб, нодавлат таълим ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини илғор хорижий тажрибаларга мувофиқ ҳолда ташкил этиш, даромад ва харажатлар ҳисобининг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш, аудитнинг халқаро стандартларини ушбу ташкилотлар амалиётига кенг қўллаш ҳамда ушбу масалалар бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш бугунги куннинг долзарб ҳамда энг муҳим вазифаларидан бири, деб ҳисоблаймиз. Республикамизда аллақачон молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш (Қарор, 2020), шунингдек аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш (Қарор, 2022) бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлсада, бироқ бугунги кунга қадар мамлакатимиз олимлари томонидан нодавлат таълим ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга оид бажарилган илмий тадқиқот ишларида фақатгина, миллий ҳисоб тизими бўйича илмий-амалий натижалар ёритилган. Адабиётлар шарҳи. Юқорида келтирилган долзарб вазифалар ҳамда бухгалтерия ҳисоби олдидаги мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда мазкур илмий тадқиқот ишимизда нодавлат 35 www.e-itt.uz I SON. 2025 таълим ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, хусусан таълим хизматларини кўрсатиш натижасида харажатларни ҳисобда тан олиш, таълим хизматлари таннархини ҳисоблаш бўйича илмий изланишлар олиб борилди. Халқаро тоифадаги мутахассис Е.Вакарюк корхона ва ташкилотларда даромад ва харажатлар молиявий ахборот фойдаланувчиларга қуйидагилар тақдим этилган ҳолатдагина тан олинади, деб ҳисоблайди: * даромад ва харажатлар ҳақида тегишли ахборотлар мавжуд бўлса; * даромад ва харажатларнинг ҳақиқий кўринишга эга бўлганда1. Демак, илғор тажрибаларга мувофиқ, нодавлат таълим ташкилотларида даромад ва харажатларни молиявий ҳисобот элементи сифатида бухгалтерия ҳисобида тан олинишида ушбу тартиб-қоидаларга риоя этилиши зарурдир. Республикамиз олимларидан Уразов ва Пўлатовлар (2021) корхона харажатларини икки гуруҳга таснифлайди: фаолият турларига тегишлигига кўра ҳамда қайси даврга тегишлигига кўра. Ушбу фаолият турларига асосий фаолиятга доир харажатлар ҳамда асосий бўлмаган фаолиятга доир харажатлар киритилган бўлиб, ушбу харажатлар турларига қуйидагича таърилар берилган: “Асосий фаолиятга доир харажатлар деганда корхона уставида белгиланган асосий фаолият билан боғлиқ харажатлар тушунилади. Асосий бўлмаган фаолиятига доир харажатлар деганда корхонанинг асосий фаолиятини ташкил этмайдиган молиявий фаолиятига тегишли бўлган харажатлари ва фавқулоддаги зарарлари тушунилади”. Мамлакатимизнинг бошқа иқтисодчи олими Маликов (2019) “Иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи таркибига харажатларни акс эттиришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Таннархга киритиладиган харажатларнинг таркиби, бир томондан, ҳаётга татбиқ этилаётган солиқ сиёсатига ва иккинчи томондан, иқтисодиётнинг аҳволи ва т

Доказательный фрагмент

«This article contains a study of scientific views on the economic category of costs, the composition of costs incurred in non-governmental educational organizations, issues of determining the composition of costs by c…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article contains a study of scientific views on the economic category of costs, the composition of costs incurred in non-governmental educational organizations, issues of determining the composition of costs by c… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
non-governmental educational organizations, educational services, educational, косвенные затраты, cost of educational services, financial reporting, educational process, бухгалтерия ҳисоби, образовательные услуги, бухгалтерский учет, indirect costs, прямые затраты, нодавлат таълим ташкилотлари, билвосита харажатлар, таълим жараёни, финансовая отчетность, direct costs, accounting, негосударственные образовательные организации, бевосита харажатлар, таълим хизматлари таннархи, стоимость образовательных услуг, образовательный процесс, таълим хизматлари, молиявий ҳисобот
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники