Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Шамсутдинов Жавоҳир
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2023
Аннотация
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқларини, хусусан, уларнинг уй-жойларини муҳофаза қилиш, уларни ижтимоий- ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалалари ёритиб берилган. Калит сўзлар: ёлғиз кексалар, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя, уй-жой масаласи, ижтимоий заиф қатлам. Жамиятдаги ижтимоий заиф қатламлар, жумладан, ёлғиз кексалар ҳуқуқий муҳофазага муҳтож тоифа ҳисобланади. Уларнинг мол-мулки, хусусан, уй-жойлари билан боғлиқ муаммолар нафақат шахсий, балки давлат миқёсидаги муҳим ижтимоий- ҳуқуқий масала сифатида қаралади. Ўзбекистон Республикасида ёлғиз кексаларнинг уй-жой ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлса-да, амалиётда ушбу масалада бир қатор муаммолар мавжуд. Хусусан, ёлғиз кексалар вафот этганидан кейин уларнинг уй- жойларини эгаллаш, ноқонуний ижарага бериш ёки ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ёлғиз кексаларнинг уй-жойларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш муаммосининг долзарб муаммолардан бири сифатида шаклланишига олиб келмоқда. Ўзбекистон Республикасида аҳолининг заиф қатламини, хусусан, ёлғиз кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилади. Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларидан бири якка ёлғиз ва кексалар билан ишлаш бўлиб, мазкур йўналишда агентлик ёлғиз кексаларни уйда парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш хизматларини ташкил қилиш, қариялар уйлари ва бошқа муассасалар негизида профессионал хизмат кўрсатиш тизимини ташкил қилиш, уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш вазифаларини амалга ошириб келади1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2023 йил сентябридан 2024 йил июлига қадар 238 нафар ёлғиз кексалар вафот этганлиги аниқланган бўлиб, улардан 117 нафарига тегишли уй- жойлар мавжуд. Мазкур уй-жойлар билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар қайд этилган: 29 та уй-жой маҳалла томонидан муҳрланган ва ундан ҳеч ким фойдаланмаган; 27 та уй-жой қариндошлар томонидан эгалланган, уларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ эмас. 13 та уй-жойда бегона шахслар яшаяпти, уларнинг айримлари уй-жойни ўзларига тегишли деб ҳисоблайди. 10 та уй-жойда меросхўрлар (фарзандлари) яшаб келган. 7 та уй-жой ҳеч ким томонидан эгалланмаган, аммо ҳимояга олинмаган. 1 https://ihma.uz/oz/agency-category/agentlik-huzuridagi-tashkilotlar-oz/ 4 Бу ҳолатлардан келиб чиқиб, ёлғиз кексаларнинг уй-жойлари устидан давлат назоратини кучайтириш зарурлиги аниқланади. Бунда халқаро тажрибадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, Европа Иттифоқи давлатларида ёлғиз кексаларнинг уй-жойлари давлат муҳофазасига олиниб, ижтимоий манфаатлар учун қайта тақсимланади. Германияда бу жараён махсус давлат агентликлари орқали назорат қилинади ва уй-жойлар маҳаллий ҳокимият ихтиёрига ўтиши кераклиги аниқ белгиланган2. Ўзбекистонда ушбу соҳани тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: - Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 январдаги 8-сон қарори – бу қарорга асосан, вафот этган ёлғиз кексалар номидаги уй-жойлар эгасиз деб эътироф этилганда, бундай тоифадаги уй-жойлар шаҳар ёки туман ҳокимлиги ихтиёрига ўтади3; Бир қатор давлатлар ёлғиз кексаларнинг уй-жойларини муҳофаза қилиш бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқишган. Масалан: Германияда давлат агентликлари ёлғиз кексалар уй-жойларини назорат қилиб, уларнинг қонуний ворислари бўлмаган тақдирда, ижтимоий уй-жой дастурларига қўшади4. Францияда ногирон ва ёлғиз кексалар учун махсус ҳуқуқий ҳимоя тизими мавжуд бўлиб, бундай уй-жойлар давлат қарамоғига ўтказилади ва ижтимоий эҳтиёжларга мослаштирилади5. АҚШда эса ижтимоий ҳимоя дастурлари орқали ёлғиз кексалар уй-жойлари махсус фондга ўтказилади ва ижтимоий муҳтож қатламлар фойдасига йўналтирилади6. Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида қуйидаги таклифлар илгари суриш мумкин: Ёлғиз кексаларнинг уй-жойларини назорат қилиш учун алоҳида давлат агентлиги ташкил этиш. Бу агентлик уй-жойларни рўйхатга олиш, назорат қилиш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш билан шуғулланади; мавжуд қонунчиликка ўзгартиш киритиш. Хусусан, уй-жойларнинг ноқонуний ўзлаштирилишига қарши махсус ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқиш зарур; давлат томонидан ижтимоий уй-жойлар фондини шакллантириш. Европа ва АҚШ тажрибасидан маълумки, ҳукуматлар ногиронлар, кам таъминланган оилалар ва ёлғиз кексалар учун махсус уй-жой фонди ташкил этиши мумкин; Хулоса қилиб айтганда, ёлғиз кексаларнинг уй-жойларини муҳофаза қилиш масаласи нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий-ахлоқий аҳамиятга ҳам эга. Давлат бу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш ва назоратни кучайтириш орқали ёлғиз кексаларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиши лозим
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқларини, хусусан, уларнинг уй-жойларини муҳофаза қилиш, уларни ижтимоий- ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалалари ёритиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқларини, хусусан, уларнинг уй-жойларини муҳофаза қилиш, уларни ижтимоий- ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалалари ёритиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ёлғиз кексалар, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя, уй-жой масаласи, ижтимоий заиф қатлам.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024