К содержанию
РецензированоRU2026

ЎЗБЕКИСТОН МАРКАЗИЙ ҲУДУДЛАРИДА РАЙҲОН ЕТИШТИРИШ

Умаров Абдуфатто Тожимаматович · Аминов Шермухаммад Қамбаралиевич · Камилов Муроджон Муқумжонович

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026

Аннотация

Райҳон Лабгулдошлар оиласига (Ocimum) мансуб, бир йиллик ўтлар, чала ва паст бўйли буталар туркуми; манзарали, доривор ва зиравор экин. 60 (айрим маълумотларга кўра, 150) тури тропик ва субтропик минтақаларда ўсади. Эвгенол райҳон (О. Gratissimum) тури Жанубий Африка, Хиндистон, Шри Ланка, Грузия, Россиянинг Краснадар ўлкаси жанубида (оз миқдорда) бир йиллик экин сифатида экилади. Ўзбекистон марказий ҳудудларида райҳоннинг Эмилли, Долли, Рози ва фиолетивый навлари экилади. Ушбу мақолада Ўзбекистон марказий ҳудудларида райҳонни етиштириш технологияси бўйича маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: райҳон, ҳусусияти, ерни танлаш, суғориш, ўғитлаш. Иссиқсевар, намсевар, ёруғсевар, қурғоқчиликка чидамли ўсимлик. Барги йирик, тухумсимон, гуллари оқ ёки пушти, райҳон поя ва новдалари ичида бошоқсимон тўпгулга йиғилган. Яшил массаси таркибида 0,3% эфир мойи бор (эфир мойини 70% ини атир-упа, озиқ-овқат саноати ва тиббиётда ишлатиладиган эвгенол моддаси ташкил этади). Уруғи эрта бахорда иссиқхона ва парникларга сепилади, далага кўчат қилиб экилади. Ҳосилдорлиги 40-80 ц/га кўк масса. Жанубий Осиёдан келиб чиққан О.basilicum (оддий райҳон) тури Ўзбекистонда манзарали, ошкўк ва зиравор экин сифатида ўстирилади. Бўйи 25-40 см, гултожиси 2 лабли, май-октябр ойларида гуллаб уруғлайди. Баргининг ранги ва ўсимлик шаклига қараб оқ райҳон, ош райҳон, сада райҳон, қора райҳон, хожи райҳон каби хилларга бўлинади. Уларнинг 300 дан ортиқ нави бор [1]. Ўсимликнинг ерусти кўкат қисмида 1-1,5 % эфир мойи, 6% гача хушбўй моддалар, гликозидлар, сапонинлар, минерал моддалар, аскарбин кислотаси, қанд, бириктирувчи моддалар, оқсил, Р витамини, А витамини ва камфора бор. Райҳон қадимий ўсимлик. Унинг номи хам “хушбўй хид таратувчи” маъносини беради. Райҳоннинг барча турлари турли таомларга, салатларга қўшиб истеъмол қилинади. Даволаш мақсадида унинг ҳамма қисмлари - илдизи, танаси, шохлари ва барглари ишлатилади. Халқ табобатида кенг фойдаланилади. Кўкатининг дамламаси гастрит, колит, пиелитда, кўк йўталда йўталга қарши восита сифатида, неврозда, бош оғриғида, бронхиал астмада, ичак ва жигар иллатларида, қорин дам бўлишида, иштаха йўқолганида, қон босими пасайганида, буйрак ва қовуқ шамоллашида, умумий шамоллаш ва тумовда, шунингдек эмизикли оналарда кўкрак сути ажралишини яхшилашда истеъмол қилинади. Барглари дамламаси ангина ва стомотитда ғарғара қилиб оғизни чайиб ишлатилади. Безгакка қарши восита сифатида ичиш тавсия этилади [2]. Райҳон ўсимлиги қайнатмаси, тиш оғриғида, стомотитда, ангинада оғриқни қолдириш воситаси сифатида оғиз бўшлиғини ғарғара қилиш, битиш қийин турли яраларда малхам сифатида докани қайнатмада хўллаб қўйиш тавсия этилади. Янги 172 узиб олинган райҳон барглари шарбати қулоқ шамоллашида, экземада ва битиши қийин яраларда тавсия этилади. Райҳоннинг барглари ва пояси оч яшил рангли ва хуштаьм бўлиб, янгилигича салатлар кўриинишида ёки иссиқ овқат тайёрлаш ва таомга безак бериш мақсадида ишлатилиши мумкин. Баргларидаги оч яшил рангнинг борлиги салат ва таомларни безатиш учун жуда қулай хисобланади. Шунингдек ялпизсимон хидининг борилиги иштаха очиш мақсадида таомларга қўшиш учун мос. Халқ табобатида кенг фойдаланилади. Кўкатининг дамламаси гастрит, колит, пиелитда, кўк йўталда йўталга қарши восита сифатида, неврозда, бош оғриғида, бронхиал астмада, ичак ва жигар иллатларида, қорин дам бўлишида, иштаха йўқолганида, қон босими пасайганида, буйрак ва қовуқ шамоллашида, умумий шамоллаш ва тумовда, шунингдек эмизикли оналарда кўкрак сути ажралишини яхшилашда истеъмол қилинади. Барглари дамламаси ангина ва стомотитда ғарғара қилиб оғизни чайиб ишлатилади. Безгакка қарши восита сифатида ичиш тавсия этилади. Райҳон ўсимлиги қайнатмаси, тиш оғриғида, стомотитда, ангинада оғриқни қолдириш воситаси сифатида оғиз бўшлиғини ғарғара қилиш, битиш қийин турли яраларда малхам сифатида докани қайнатмада хўллаб қўйиш тавсия этилади. Янги узиб олинган райҳон барглари шарбати қулоқ шамоллашида, экземада ва битиши қийин яраларда тавсия этилади. Бундан ташқари парфимерияда турли хушбўй хидли суюқликлар тайёрлашда ва тиббиёт (фармацевтика)да дори-дармон тайёрлашда кенг фойдаланилади. Ерни экишга тайёрлаш: Райҳон уруғини тўғридан-тўғри далага экиш ёки махсус иссиқхоналарда кўчатини етиштириб олиб (помидор кўчати каби), кўчатини далага экиш орқали етиштирилади. Экиш муддати баҳорги, ёки ёзги муддатларга бўлинади. Уруғидан далага экиш усулида уруғ сарфи 3-5 кг/га ни, кўчатидан етиштиришда эса 0,5-0,6 кг/га ни ташкил қилади. Райҳон махсулот учун далага уруғидан СКОН-4,2, СММ- 4 русумли сеялка билан ерни нишаблигига қараб қатор ораларини 70-90 см дан пушта олиб тўрт қаторли усулда экилади. Уруғлар ерга 1.5-2 см чуқурликка кўмилади. Кўчатидан эса 70х20 ёки 90х15 см схемада экилади. Райҳонни бахорда экиш учун кузда жўяклар олиб қўйилади. Ёзги муддатларда райҳон кузги буғдой ёки эртаки сабзавотлардан бўшаган майдонларга экилади. Райҳон икки-уч марта дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6-8 см га етганда, иккинчи марта шоналаш вақтида ўтоқ ва ягана қилинади. Қ

Доказательный фрагмент

«Райҳон Лабгулдошлар оиласига (Ocimum) мансуб, бир йиллик ўтлар, чала ва паст бўйли буталар туркуми; манзарали, доривор ва зиравор экин.»

Образец извлечения

Демо-превью

Райҳон Лабгулдошлар оиласига (Ocimum) мансуб, бир йиллик ўтлар, чала ва паст бўйли буталар туркуми; манзарали, доривор ва зиравор экин. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
райҳон, ҳусусияти, ерни танлаш, суғориш, ўғитлаш, ўғитлаш.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники