К содержанию
РецензированоRU2025

САНЪАТИНИНГ ҚАДИМИЙ ВА БЕТАКРОР ТУРИ

Илҳом Саидмуродов

Современная наука и исследования · 2025

Аннотация

In this article, information about the emergence and development of the art of sculpture, its types and the first examples of sculpture in the territory of Uzbekistan is briefly interpreted. Keywords: Sculpture, Renaissance, East, fine arts, small plastic, relief, ornament, image. Сир эмаски, бугунги кунда бутун дунёда, айниқса, Ғарбда Ўзбекистон, унинг ва маданиятига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Юртимизда санъатнинг жуда кўп турлари жуда қадимдан ривожланиб келган. Шулардан бири ҳайкалтарошлик бўлиб, у тасвирий саньат тури сифатида борлиқни ҳажмли шаклларда, маконда уч ўлчамда тасвирлашга асосланади. Қуйида ҳайкалтарошликка оид маълумотлар билан танишамиз. Тасвир объекти, асосан, инсон; шунингдек, ҳайвонлар (анималистика), табиат (манзара) ва нарсалар (натюрморт). Ҳайкалтарошликнинг 2 асосий кўриниши — айланиб кузатиш имконини берувчи думалоқ ҳайкал ҳамда фақат бир томондан кўришга мўлжалланган бўртма (қабариқ) тасвир рельеф тури фарқланади. Рельеф, ўз навбатида, юзага нисбатан бир оз бўрттириб ишланадиган барельеф ҳамда тасвир юзага нисбатан анча бўрттириб ишланадиган горельефта бўлинади; шунингдек нурсоя ўйини ҳисобига тасвир кўзга ташланадиган текис юзага ишланадиган яна ўйма кўриниш мавжуд. Ҳайкалтарошлик бажарадиган вазифаси ва мазмунига кўра бир неча турларга бўлинади: Маҳобатли ҳайкалтарошлик, безак ҳайкалтарошлиги, дастгоҳ ҳайкалтарошлик (Дастгоҳ санъати), майда ҳайкалтарошлик турлари ўзаро яқин алоқада ривожланади ҳамда ўзига хос хусусиятларга эга. 16 Yanvar, 2025-Yil Меъморлик санъати билан боғлиқ бўлган маҳобатли ҳайкалтарошликка муҳим тарихий воқеалар, атоқли шахслар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган монумент, ёдгорликлар, ҳайкалтарошлик ансамбллари киради, улар ўзида катта мазмунни ифодалайди ҳамда мустақил аҳамиятга эга; бироқ ҳайкалтарошликнинг бу тури бевосита муҳит, меъморий иншо-отлар ҳамда табиат билан уйғун бўлиши лозим, бу унга янада улуғворлик ва таъсирчанлик бахш этади. Маҳобатли ҳайкалтарошликка хос бўлган хислатлардан бири қаҳрамонларни кўтаринки руҳда тасвирлаш-дир. Маҳобатли ҳайкалтарошлик асарлари узоқдан кўришга мўлжаллангани сабабли, катта-катта яхлит шакллардан кенг фойдаланилади; одам юзидаги майда унсурлар, кийимдаги букланишлар, майда қисмлар кўрсатилмаслиги мумкин. Безак ҳайкалтарошликка истироҳат боғлари, хиёбонлар, кўча ва боғлар, шунингдек, меъморий биноларнинг деворларини безаш учун ишланадиган турли безак ҳайкаллар киради; асарларида рамзий образлар, ҳайвонлар шакли кенг ишлатилади. Биноларнинг деворларига ишланадиган бўртма тасвирлар, амалий санъат буюмлари юзасига ишланадиган безаклар, фаввора, панжа-ра, бадиий дарвозалар ҳам шу ҳайкалтарошликнинг кўринишидир. Ҳайкалтарошликда ижодкор нур соя ўйинидан фойдаланиш орқали асарнинг таъсир кучини оширишга эришади (нур тушиши билан ҳайкал жонланади, нур йўналишининг ўзгариши билан ундаги нур-соя товланиши ҳам ўзгаради, натижада ундан томошабин оладиган таассурот ҳам ўзгариб боради). Бу айниқса мону-ментал ва безак ҳайкалтарошлик асарлари учун қўл келади, чунки майдон ёки ҳиёбонга ўрнатилган ҳайкалга эрталабки қуёш нурлари бир жозиба берса, кечки кун ботиш пайтидан қуёш нурлари бошқача бир файз киритади. Ҳайкалтарошликда инсоннинг ташқи кўриниши, сокин ёки ҳаракатдаги ҳолатини акс эттириш билан унинг имконияти тугамайди, асарда кечинмалар, ҳаяжон, ғамгинлик ва бошқалар ҳам ўз ифодасини топади. Ҳайкалтарош маҳорати, тўғри топилган ҳаракат, юздаги мимик ҳолат асарнинг таъсирли бўлишида муҳим ўрин тутади. Ҳайкалтарошлик асарлари учун тош, гранит, бронза, мармар, ёғоч, металл (олтин, кумуш, пикель каби қимматбаҳо металлар) цемент, гипс каби турли материаллар ишлатилади. Ҳайкалтарошликда танланган хом ашё унинг рангини белгилайди. Ҳайкалтарошлик асарлари яратишда юмшоқ моддалар (махсус лой, мум, пластилин ва бошқалар), қаттиқ моддалар (турли нав тошлар, ёғоч ва бошқалар)дан кесиб (йўниб) ёки ўймакорлик билан кераксиз қисмларини олиб ташлаш йўли билан яратилади; суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтиш хусусиятига эга бўлган моддалар (турли металл, гипс, бетон 17 Yanvar, 2025-Yil ва бошқалар)дан қолип ёрдамида қуйиб ишланади; керамика ҳайкалтарошлик асарлари тайёрлашда махсус лой навларидан фойдаланилади, шакл бўяма иақш ёки рангли сир билан қопланади ва махсус печларда қуйдирилади. Ҳайкалтарошлик асари тагликка (постамент ёки пьедесталга) ўрнатилади; баъзан ҳайкалтарош мақ-садини юзага чиқаришда бир неча тагликка ўрнатилган ҳайкаллар, рельефлардан фойдаланиши мумкин. Ҳайкалтарошлик қадимдан — ибтидоий жамиятда инсоннинг меҳнат фаолияти ва диний тушунчаларнинг пайдо бўлиши билан шаклланиб, ясаш жараёнида ҳайкалтарошликга хос услуб (йўниш, ишлов бериш, юмшоқ лойдан шакллар ясаш) билан ўз ҳиссиёти, кечинмаларини тасвирлай бошлаган. Ҳайвонларнинг думалоқ, ғор ёки тош юзасига ишланган бўртма ҳайкаллари ибтидоий кишилар қарашларининг ифодасидир. Бўртма тасвирлар юмшоқ тош, суяк ва ёғоч юзасига ишланган, меҳнат ва ов қуролларини безашда ҳамда тумор сифатида ҳам фойдаланилган. Олтин ва бошқа қимматбаҳо материаллардан бў

Доказательный фрагмент

«In this article, information about the emergence and development of the art of sculpture, its types and the first examples of sculpture in the territory of Uzbekistan is briefly interpreted.»

Образец извлечения

Демо-превью

In this article, information about the emergence and development of the art of sculpture, its types and the first examples of sculpture in the territory of Uzbekistan is briefly interpreted. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Sculpture, Renaissance, East, fine arts, small plastic, relief, ornament, image, рельеф, Шарқ, Уйғониш даври, тасвирий санъат, безак, образ., майда пластика, Ҳайкалтарошлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники