К содержанию
РецензированоRU2024

ТАЛАБАЛАРНИ ИННОВАЦИОН ҚОБИЛИЯТИНИТАКОМИЛЛАШТИРИШ .

ТАЛАБАЛАРНИ ИННОВАЦИОН · Маматалиев Ўткир Ашурович (Термиз давлат мухандислик ва агротехнологиялари университети)

Исследования в области технических наук в Узбекистане · 7 · 2024

Аннотация

Ушбу мақолада талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш методикаси ҳамда ташкил этилиш ёритиб берилган. Янги тадқиқотлар.изланишлар натижасида лойиҳаларнинг яратилиши ўқувчилар иштирокида ўқитувчи томонидан эмас, балки ўқитувчининг раҳбарлиги остида ва унинг ёрдами билан талабаларнинг ўзлари мустақил амалга оширади. Изланиш ва тадқиқотчилик методининг мазмни ёритиб берилган. Мавзунинг долзарблиги.Талабаларнинг мустақил ўқув методларидан бири - баён қилинган материалларни мустақил таҳлил қилиш ҳамда изланиш янги тушунчалар моҳиятини ва фаолият усулларини очиш бўйича ўқувчилар мустақил ўқув фаолиятини ташкил қилиш методикасидан иборат. Мақола баёни. Талабаларнинг мустақил ўқув методларидан бири - баён қилинган факт ва материалларни мустақил таҳлил қилиш ҳамда янги тушунчалар моҳиятини ва фаолият усулларини очиш бўйича талабалар мустақил ўқув фаолиятини ташкил қилишдан иборат.Изланиш методи ўқитувчининг суҳбат формасида ахборот беришдан кўра кўпроқ баён қилинган факт материалларни мустақил таҳлил қилиш ҳамда янги тушунчалар моҳиятини ва фаолият усулларини очиш бўйича Талабалар фаоллигини ташкил қилишдан иборат. Изланиш методининг моҳияти шундан иборатки, янги қонун, қоидаларни кашф этиш Талабалар иштирокида ўқитувчи томонидан эмас, балки ўқитувчининг раҳбарлиги остида ва унинг ёрдами билан Талабаларнинг ўзлари мустақил амалга оширади. Изланиш методи ўқув материалини диалог формасида баён қилиш: а) янги билимни баён қилишда айрим масалалар ва топшириқлардан фойдаланиш; б) ўқув материалини таҳлил қилиш ва умумлаштириш учун саволлар ва топшириқлар бериш;в) кичикроқ изланиш учун билишга оид масалаларни қўллаш, хулосаларни исботлаш, нотўғри фикрларни рад этиш; г) мавзуларни мустақил билишга оид атрофлича мунозаралар ташкил 84 ISSN (E): 2992-9148 SJIF 2024 = 5.333 ResearchBib Impact Factor: 9.576 / 2024 VOLUME-3, ISSUE-1 этишдир.Тадқиқот методи ўқитувчи томонидан талабалар олдига юқори даражада муҳим бўлган назарий ва амалий тадқиқотлар топшириғи қўйиш йўли билан ташкил этилади. Тадқиқот характеридаги топшириқларнинг, изланишга доир топшириқлардан фарқи шундаки, изланиш методида талабалар йиғилган фактлар (тажриба, кузатиш, адабиёт устида ишлаш) ва уларни назарий жиҳатидан таҳлил қилиш, системалаштириш ва умумлаштириш бўйича иш бажарсалар, кашфиёт ва ихтиролар талабалар томонидан факт материалларни таҳлил қилиш, умумлаштириш натижаси сифатида намоён бўлади. Тадқиқот методида талаба мустақил равишда мантиқий операцияларни бажариб, янги тушунчалар ҳамда ҳаракатининг янги усуллар моҳиятини очади. Талаба мулоҳазаларининг бориши хулосаларнинг тўғри ёки нотўғрилиги ўқитувчи томонидан ўқувчи билан суҳбат қилиш процессида ёки унинг тадқиқоти натижасини оғзаки ёки ёзма баён қилганда аниқланади. Изланиш методи асосида ўрганишда, факт материал талабага ўқитувчи томонидан берилади, ҳамда биргаликда таҳлил қилинади. Ўқувчи ўқитувчининг ёрдамида янги тушунчанинг моҳиятини очиб беради. Тадқиқот характеридаги топшириқларнинг билишга оид топшириқлардан фарқи талабаларнинг мустақил ўқув – билиш фаолиятининг ахборотлар йиғиш ва уни таҳлил қилиш, муаммоларини мустақил равишда қўйишдан тортиб то уларни ҳал қилиш, ечимни текшириш ва янги билимларни амалда қўлланишгача бўлган циклни ўз ичига олади. Талабалар тадқиқотни худди илмий тадқиқот сингари, кузатиш, материаллар тўплаш ва уларни таҳлил қилиш, тушунтириш ҳамда ўзлари кашф этган қонун ва қоидаларни қўлланиш босқичларига эга бўлиши керак. Тадқиқот характеридаги топшириқларнинг хусусиятларидан бири, дастлабки тўпланган материаллар таҳлил этилади. Тадқиқот ишлари ташкил этиш шаклларига кўра хилма-хил бўлиши мумкин: талабалар тажрибаси; илмий тажрибаларда иштирок этиш; экскурсия; архивларни ўрганиш; докладлар тайёрлаш, уни Талабалар ҳузурида ўқиш ва бошқалар киради . Дастурлаштирилган ўқитиш таълимнинг хусусиятлари - Талабалар махсус тайёрланган дидактик воситалар ёрдамида, мустақил равишда, янги билимлар ва ҳаракат малакаларини эгаллайдиган таълим жараёнини ташкил этиш. Дастурлаштирилган таълим ўқувчи мустақил ишларининг махсус тури билан боғланган экан, у мустақил билим олиш формаси деб, дастурлаштирилган қўлланмани эса, ўрганиш учун дарслик деб ҳисоблаш мумкин. Дастурлаштирилган топшириқлар, Талабаларнинг қисман эсга тушириш, қисман янги билимларни ўзлаштириш фаолиятини талаб қиладиган, топшириқлар тизимидан иборат. 85 ISSN (E): 2992-9148 SJIF 2024 = 5.333 ResearchBib Impact Factor: 9.576 / 2024 VOLUME-3, ISSUE-1 Дастурлаштирилган топшириқларни қўлланиши қуйидагилардан иборат: ҳар бир топшириқ айрим элементлардан иборат бўлади; ҳар-бир элемент материалнинг бир қисми ҳисобланиб, саволлар ва жавоблар янги билимлар баёни, ёки машқлар тарзида ифодаланади. Элементар бўлаклар тузишда энг кенг тарқалган йўл-жавоблар танлаб олинадиган усулдир: а) саволларга тайёр жавоб олинадиган, хулоса ва қоида тарзидаги ахборотлардан иборат;б) жавобларнинг тўғрилигини назорат қилиш учун зарур бўлган тескари алоқа.Муаммоли таълимни ташкил этиш тажрибасидан анъанавий усулларни

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш методикаси ҳамда ташкил этилиш ёритиб берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш методикаси ҳамда ташкил этилиш ёритиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
фаолият, изланиш, Мустақил
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники