Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследованияОСТРЫМ КОРОНАРНЫМ СИНДРОМОМ, Кодирова Г.Р. +12026
Ўзбекча-инглизча-русча идеографик луғатлар тузиш тамойиллари
Севинч Содикова (Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека)
Каталог диссертаций и авторефератов · 1-135 · 2022
Аннотация
Тадкиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида тил сатхдари тизимли муносабатларини тадқик этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тил мулоқот воситаси сифатида ижтимоий функция бажаради ва тил бирликларининг хусусиятларини тавсифлаш, кўлланиш даражасини белгилаш, ўзаро тизимли муносабатларни таҳдил килиш муҳимдир. Шу боне, турли генетик асосдаги тиллар (инглиз, рус ва ўзбек тиллари)да олам манзарасини англаш, идрок этиш, луғавий бирликлар орқали ифодалашга асосланган идеографик луғатларни тизимли равишда тахдил этиш маданиятлараро универсал ва мснтал лексикон билан боғлиқ семантик бслгиларни аниқлаш имконини беради. Идеографик луғат тузиш тамойилларини белгилаш тилнинг коммуникатив функцияси ва шахс омили, лисоний онг, тафаккур даражаси ва идрок этиш қобилияти билан алоқадор хусусиятларни уйғунликда ёритишда долзарблик касб этади. Дунс тилшунослигида луғатлар тарихи, уларнинг тизимли муносабатда шаклланиши ҳамда назарий ва амалий асосларини тахлил қилишни режалаштирган лойиҳа ва дастурлар амалга ошириб келинмоқда. Бунда луғатларнинг жаҳон миқёсида жорий этилиши ва хозирги замон талабларига жавоб берадиган луғатлардан фойдаланишнинг янги тизимларини шакллантириш талаб этилади. Шу жихатдан замонавий тилшуносликда идеографик луғатларни яратиш ва таснифлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, уларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва такомиллаштириш зарурияти вужудга келди. Республикамизда маънавий юксалиш асосини ташкил қилувчи тил тизими тадқиқини илмий жиҳатдан мустахкамлаш тилшуносликнинг долзарб вазифалардан бири бўлиб, бунда тадқиқот марказларининг жахон илғор тилшунослик мактаблари билан интеграллашув жараёни хорижий тилларни пухта билиш заруриятини вужудга келтирди. Хусусан, «Мамлакатимизда бир неча хорижий тилларни билувчи замонавий кадрлар тайёрлаш, хорижий тиллар бўйича илмий ишлар олиб бориш, тил ўргатиш методологиясини такомиллаштириш» 1 муҳим саналиб, бунда хорижий тилларни янгича ёндашувларга асосланиб ўкитишда лексикографиянинг энг ёш бўлими идсографиянинг илмий тадқики ривожланишига эътибор қаратишни такозо этади. Чунки тиллараро ва маданиятлараро муносабатлар нуқтаи назаридан кенг қамровли идеографик ресурслар тизимини ишлаб чиқиш луғатлар тузишда бир катор имкониятлар яратади. Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон «Узбекистан Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаиги Фармони, 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 апрслдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга ошириластган кснг қамровли ислохотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил И августдаги 610-сон «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари гўғрисида», 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон “Олий таълим муассасаларида таълим жараснини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади. Тадкиқотнинг мақсади турли тизимли тиллар (узбек, инглиз ва рус тиллари)да идеографии луғатлар тузиш тамойилларини ишлаб чикишдан иборат. Тадкиқотиинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: ўзбек, инглиз, рус тилларининг лексик-семантик тизимининг борликдаги тасвири билан боғлиқлиги лексик-семантик майдон корреляцияларининг визуал диаграммасини ҳосил қилиши ва идеографии луғатларнинг иллюстрациясини ошириши аниқланган; идеографии луғатлар тематик гурухларининг тузилишида номпиляторларнинг субъективлиги, лексин-семантик тизимнинг ноаниқлиги асосланиб, инглиз, ўзбеи ва рус тилларидаги мос иелувчи параметрлар ишлаб чиқилган ҳамда тематик гуруҳларни яратиш визуалогии тамойилга ёндашув асосида таиомиллаштирилган; ассоциатив луғатлар семантии майдонида сўзларнинг маъно яқинлиги, яъни синонимлиииа иўра ассоциациям, бунда ўзаро боғлиқ тушунчалар умумий хусусиятларга эга эианлиги ва ўхшаш стимул сўзлар синонимии реаицион сўзларни нслтириб чиқариши исботланган; инглиз, узбек ва рус тиллари идеографик лугатларини ташкил этишда маълумотлар базасини компиляция килиш ва таркибини яратишда технологиялардан фойдаланиш хамда ассоцитив лексикографиядаги бўшлиқни тўлдириш учун мавзуий луғатлар ишлаб чиқилган. Умумий хулосалар 1. Идеографик луғатлар тузиш тамойилларининг узбек, рус, инглиз тилларида ўзига хос хусусиятлари яратилган лугатлар тахлили, терминлар тизимининг идеографик тавсифи натижасида умумий ва фарқли жиҳатларини намоён қилди. 2. Терминологик луғатлар махсус тушунчалардан таркиб топиб, унинг идеографик тавсифи билифарни оширишга хизмат килади. Илмий атамалар идеографик тавсифи бу концептни тизимли тадкик этишда семантик майдон назариясидан ва ссмантизация ходисасидан хабардор бўлишни талаб этади. 3. Узбек, инглиз, рус тилларидаги тушунчалар тизими хамда уларнинг борликдаги инъикоси ўртасидаги боғликлик семантик корреляцияларининг визуал диаграммасини тузиш алгоритми хамда идсографик луғатларнинг иллюстрациясини ошириши аниқланди. 4. Идсографик лугатлар яратишда барча тиллар учун умумий бўлган типологик хусусиятларгагина эмас, уларнинг тизимлилик ва прагматик хусусиятларини хам хисобга олиш зарурияти аниқланди. 5. Луғатларни мавзулаштириб тузишда компилятор субъективлиги хамда семантик тизимни етарлича шакллантирилмаганлиги аникланди ва узбек, рус, инглиз тилларида мавзувий тизимлаштиришган лугатларни яратишда мос келувчи параметрлар яратилди. 6. Умумий ва махсус лугатларни парамстрик жихатдан тахлил қилиш луғатнинг идеографик характсри даражасини аниқлашда асосий ўрин тутади. Бундай тахлил, айниқса, тиллараро лугатлар тахлили тилда мавжуд бўлган атамаларни тавсифлашда ва таснифлашда уларга мос усулларни аниқлаш имконини беради. Тадқиқот жараёнида лексик бирликларни семантизация килиш воситаларига таъриф, иллюстрация ва хавола киритилди. 7. Аналогии (ассоциатив) луғатлардаги сўзларни тизимлаштириш сўз деб аталувчи нарса ёки тушунчанинг психологии ассоциациясига асослангандир. Леисии бирлиилар семантик майдонда гурухлаштирилади, хар бирининг марказида бошқа сўзлар билан у ёки бу жихатдан маъносига кура яқин бўлган ёки мазмунан якин бирлаштирувчи сўзлар туриши ва уларнинг умумий хусусиятларга эга эканлиги хамда ўхшаш стимул сўзлар синонимик реакцион сўзларни келтириб чиқариши исботланди. 8. Луғат таркибидаги тизимли муносабатларни аник акс эттирадиган луғатларнинг умумий номланиши учуй ушбу маънода тез-тез ишлатиб туриладиган "тезаурус” атамасидан кўра кенгроқ ва аниқроқ "идеографик лугатлар" атамасидан фойдаланиш таклиф этилади. 9. Лугат чет тилларини ўрганишда асосий манба хисобланади. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида инглиз ва рус тилларининг идеографик луғатлари нашри ўзбек тилидаги луғатларга нисбатан миқдорий жихатдан сезиларли даражада устун эканлигини кўрсатди. Шунинг учун, хорижий тилларни тез ва осон ўргатиш максадида мавжуд тамойилларга асосланиб, мавзулаштирилган ўзбек, рус, инглиз тилларида идеографик лугат яратилди.
Доказательный фрагмент
«Тадкиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»
Образец извлечения
Демо-превьюТадкиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- контрастивный союз, zidlov bog’lovchi, contrastive conjunction, объектный союз, maqsad bog‘lovchisi, objective conjunction, условный союз, shart bog‘lovchisi, conditional conjunction, эквивалентность, ekvivalentlik, equivalence, омонимия, omonimlik, homonymy, многофункциональность, polifuknsionallik, multifunctionality
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025